язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Транспорт, йўллар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.1997 й. 51-сон "Ўзбекистон Республикасининг Самарқанд, Бухоро, Урганч шаҳарларидаги учта аэропортини реконструкция қилиш учун Япониянинг имтиёзли кредитига хизмат кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.01.1997 й.

N 51



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

САМАРҚАНД, БУХОРО, УРГАНЧ ШАҲАРЛАРИДАГИ

УЧТА АЭРОПОРТИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ

УЧУН ЯПОНИЯНИНГ ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТИГА

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Самарқанд, Бухоро, Урганч шаҳарларидаги учта аэропортни реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш учун "Ривожланишга расмий ёрдам" (ОДА) дастури доирасида Япония Ҳукумати томонидан берилаётган 15526 млн иен миқдоридаги имтиёзли кредитдан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Япония Ҳукумати иловага мувофиқ шартларда иенда имтиёзли кредит ажратганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

кредитга хизмат кўрсатиш, кредитни ва ундан фойдаланганлик учун фоизларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

кредит битими бўйича берилаётган қарз ҳажмидан ошадиган молиявий харажатлар марказлаштирилган кредит ресурслари ҳисобига амалга оширилади.


3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида ундириладиган барча солиқлар, божхона пошлиналари ва йиғимларидан озод этилсин:

Япония хорижий иқтисодий ҳамкорлик фонди (ОЕСҒ) кредит битими юзасидан барча тўловлар, шунингдек унга қўшиладиган фоизлар бўйича;

контракторлар ёки консультантлар сифатида фаолият кўрсатувчи компаниялар - товарлар етказиб бериш ёки қарзга хизмат кўрсатишдан олинган фойдага нисбатан;

контракторлар ёки консультантлар сифатида фаолият кўрсатувчи компаниялар - уларнинг лойиҳани амалга ошириш учун талаб этиладиган ўз материаллари ёки асбоб-ускуналарини импорт ва реэкспорт қилишига нисбатан;

лойиҳани амалга оширишда банд бўлган хизматчилар - улар томонидан етказиб берувчилар, контракторлар ёки консультантлар сифатида фаолият кўрсатувчи компаниялардан олинадиган фойдага нисбатан;

қарз маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикасига келадиган асбоб-ускуналар, маҳсулотлар ва хизматлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кўрсатиб ўтилган лойиҳанинг қатнашчиларини Ўзбекистонда яшаш жойида рўйхатдан ўтказганлик учун йиғимлар тўлашдан озод этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўрсатиб ўтилган лойиҳанинг қатнашчиларига "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси буюртманомалари бўйича консуллик ва йиғимларнинг бошқа турларини ундирмаган ҳолда кўп марталик визалар беришни таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:

имзоланган келишув ноталари ва кредит битимида назарда тутилган қоидалар ва тартибларнинг бажарилишини;

Япония Ҳукумати ва ОЕСҒга лойиҳани амалга оширишда ишларнинг бориши тўррисидаги зарур ахборот ва маълумотларни белгиланган тартибда берилишини таъминласинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва К.Р. Раҳимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 28 январдаги

51-сон қарорига

ИЛОВА



Япониянинг имтиёзли кредити шартлари


Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларидаги аэропортларни реконструкция қилиш лойиҳасининг қиймати 17288 млн иен, шу жумладан лойиҳанинг валюта қисми 15526 млн иен ва маҳаллий етказиб бериш ва хизматларга миллий валютада ҳак тўлаш 1762 млн иенга тенг миқдорда баҳоланган.

1996 йил 17 декабрда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ОЕСҒ ўртасида имзоланган кредит битимига мувофик, ОЕСҒ асосий суммани тўлашни 10 йилга кечиктирган ҳолда 30 йил муддатга 15526 млн иен миқдорида кредит ажратади.

14168 млн иен миқдоридаги қурилиш ишлари учун фоиз ставкаси йилига 2,7 фоиз ва 1358 млн иен миқдоридаги консалтинг хизматлари учун йилига 2,3 фоиз.

Кредит қуйидаги жадвал бўйича ажратилади:


1997 йил - 6113 млн иен;

1998 йил - 6823 млн иен;

1999 йил - 2560 млн иен;

2000 йил - 30 млн иен.


Кредит қуйидаги жадвал бўйича тўланади:

2006 йил 20 декабрдан бошлаб 2026 йил 20 декабргача ҳар 6 ойда 378,7 млн иендан.