ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Уй-жой коммунал хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.03.2012 й. 66-сон "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сув таъминотини яхшилаш лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилинган хорижий кредит ва қарз маблағларига ўз вақтида хизмат кўрсатишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.03.2012 й.

N 66



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА СУВ ТАЪМИНОТИНИ

ЯХШИЛАШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

УЧУН ЖАЛБ ҚИЛИНГАН ХОРИЖИЙ КРЕДИТ ВА ҚАРЗ

МАБЛАҒЛАРИГА ЎЗ ВАҚТИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ

ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА



Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисининг сув таъминотини яхшилашга йўналтирилган лойиҳалар доирасида Ўзбекистон Республикаси томонидан ва унинг кафолатлари остида жалб қилинган қарзлар ва кредитлар бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув таъминоти ташкилотларининг иш самарадорлигини ошириш бўйича комплекс тадбирлар 1-иловага мувофиқ;

"Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ичимлик сув тизимини такомиллаштириш" лойиҳасининг тузатиш киритилган техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 2-иловага* мувофиқ;

Осиё тараққиёт банкининг қарзи, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув таъминоти ташкилотлари томонидан Осиё тараққиёт банкининг, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг, Араб иқтисодий тараққиёт Қувайт жамғармасининг ва "Натексис" (Франция) банкининг илгари жалб қилинган қарзлари ва кредитлари юзасидан асосий қарзни ва қарз бўйича фоизларни тўлаш харажатларини қоплаш улушлари 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Осиё тараққиёт банки, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Араб иқтисодий тараққиёт Қувайт жамғармаси ва "Натексис" (Франция) банкининг жалб қилинган қарзлари ва кредитларини қоплаш, шунингдек фоизларни тўлаш манбалари этиб белгилансин:

республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар маблағлари, шу жумладан бўш қолдиқлар, йил мобайнида даромадлар прогнозини ошириб бажариш, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва Хоразм вилояти бюджети харажатларини мақбуллаштириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида бўшаб қоладиган маблағлар;

сув таъминоти ташкилотларининг ўз маблағлари.


3. Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлигига:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув таъминоти ташкилотларининг иш самарадорлигини ошириш бўйича комплекс тадбирлар ўз вақтида ва сўзсиз бажарилишини таъминлаш;

Осиё тараққиёт банки, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Араб иқтисодий тараққиёт Қувайт жамғармаси ва "Натексис" (Франция) банкининг жалб қилинган қарзлари ва кредитлари бўйича маблағларни жамлаш ва қайтариш тартиби ишлаб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлаш;

тегишли сув таъминоти ташкилотлари томонидан Осиё тараққиёт банки, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Араб иқтисодий тараққиёт Қувайт жамғармаси ва "Натексис" (Франция) банкининг қарзлари ва кредитлари бўйича асосий қарзни қоплаш ва фоизларни тўлаш учун зарур маблағлар ўз вақтида жамланишини назорат қилиш масъулияти юклансин.


4. "Ўзкоммунхизмат" агентлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



*) 2-3-иловалар берилмайди.






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 7 мартдаги

66-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм

вилояти сув таъминоти ташкилотларининг

иш самарадорлигини ошириш бўйича

КОМПЛЕКС ТАДБИРЛАР

Т/р

Тадбирлар номи


Бажариш

муддатлари


Кутилаётган натижа


Масъул бажарувчилар


1.

Ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган дастури маълумотлар базасини янгилаган ҳолда сув истеъмолчиларини яхлит хатловдан ўтказиш.


жорий йилнинг 1 мартидаги ҳолатига кўра ва сўнгра ҳар йили 1 январдаги ҳолатига кўра


Абонентларни ҳисобга олишда истеъмолчиларнинг базасини янгилаш, сотилган сув ҳажмини кўпайтириш ҳамда сувнинг ноишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун нобуд бўлишини ва сувни ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш.


Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги


2.

Истеъмолчиларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган "Биллинг тизим" тизимини жорий этиш.


2012 йил

1 майгача


Истеъмолчиларни очиқ-ошкора ва манзилли ҳисобга олишни, дебиторлик қарзлари аниқ ҳисобланишини ва қарзни тўлаш учун ҳисоб рақамлари тақдим этилишини таъминлаш.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги


3.

Сув олиш иншоотларида ва сув тақсимлаш жойларидаги қувурларда сувни ҳисобга олишнинг замонавий электрон приборлари (сув сарфини ўлчагичлар), шунингдек уй-жой фондида сувни ҳисобга олишнинг якка тартибдаги приборлари ўрнатилишини таъминлаш.


2012 йил

Ҳисобга олишни йўлга қўйиш ва ноишлаб чиқариш нобудгарчиликларини қисқартириш.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги


4.

"Туямўйин-Нукус" минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси ва "Туямўйин - Урганч" минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармасининг Тошкент шаҳар "Сувсоз" давлат унитар корхонаси билан тажриба алмашиши.


2012 йилнинг

биринчи ярим

йиллиги


Ҳисоб ва ҳисоботни йўлга қўйиш, ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган биллинг тизимини, энергияни тежайдиган ускуналарни ва технологияларни жорий этиш.


Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


5.

Сув таъминоти ва канализация бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўлов йиғилишини 100 фоиз даражасида таъминлаш.


ҳар ойда

Айланма маблағларни кўпайтириш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларни пасайтириш.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги


6.

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги томонидан ишлаб чиқилган методикага мувофиқ ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилотининг ҳисоб-китоблари бўйича ўз эҳтиёжлари учун, технологик сарфлар ва нобудгарчиликлар учун сув сарфи меъёрларини тасдиқлаш.


2012 йил

1 июнгача

Ўз эҳтиёжларига, технологик сарфларга ва ҳисобга олинмаган нобудгарчиликларга сув сарфининг норматив ва амалдаги сарфларини белгилаш.


Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги, сув таъминоти ташкилотлари


7.

Ўз эҳтиёжларига, технологик сарфларга ва нобудгарчиликларга амалдаги сарфларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган меъёрлар даражасида бўлишини таъминлаш.


доимо

Нобудгарчиликларни қисқартириш, ноишлаб чиқариш сарфларини пасайтириш.


Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги


8.

Ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозланган уйларда аҳоли томонидан ичимлик сув истеъмол қилишнинг пасайиши сабабларини аниқ таҳлил қилиш.


2012 йил

1 июнгача


Ўзбекистон Республикасида коммунал сув ва оқова сув таъминоти тизимларидан фойдаланиш қоидалари истеъмолчилар томонидан бузилишини аниқлаш.


Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятининг сув таъминоти ташкилотлари, Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги


9.

Янгидан қурилган сувни тақсимлаш узелларини фойдаланишга топшириш чораларини кўриш ва қўшилган истеъмолчилар абонентларни ҳисобга олиш билан қамраб олинишини таъминлаш.


2012 йилнинг

биринчи ярим

йиллиги


Аҳолини ичимлик сув билан қўшимча равишда қамраб олиш.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги


10.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, туман ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг вилоят ва туман сувдан фойдаланиш бошқармаларини ҳамда сув таъминоти ташкилотларини жалб этган ҳолда носозликни аниқлайдиган махсус приборларни қўллаб сув ўтказгичлар бўйлаб бир вақтнинг ўзида текшириш ўтказилишини ташкил этиш.


ҳар ойда

10-кунгача


Сув нобудгарчилигини қисқартириш.


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 11-сон, 117-модда


































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск