язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Уй-жой коммунал хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.03.2012 й. 62-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш гуруҳини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.03.2012 й.

N 62



ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА

"ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ГУРУҲИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг Осиё тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасини кўп марталик транш бўйича молиялаштириш дастурини амалга оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2012 йил 11 январдаги ПҚ-1683-сон қарорининг 8-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузурида "Лойиҳа салоҳиятини ривожлантириш ва уни бошқаришни қўллаб-қувватлаш" компоненти бўйича Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган, бошқарув ходимлари сони 6 нафар бўлган Осиё тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш гуруҳи ташкил этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этиш бўйича таъсис ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилишини, шунингдек Гуруҳнинг қишлоқда уй-жой қуриш ва кредитлашни ташкил этиш соҳасидаги юқори малакали мутахассислар билан таъминланишини амалга оширсин.


3. Осиё тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш" лойиҳасини амалга оширишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда лойиҳани амалга оширишга жалб қилинган бошқа ташкилотлар тегишли ҳисобот шаклларини тасдиқланган Низом нормаларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳани амалга ошириш бўйича ижро этувчи орган - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан ўн кун муддатда келишиб олсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва "Давархитектқурилиш" қўмитасининг "Тойота Ленд Крузер" русумли (2004 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель N 1НZ0461065, шасси N JTE CB 01J101018365) енгил автомобилни Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси балансидан Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи балансига бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


5. Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи Тошкент шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 45а-уй манзилидаги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг маъмурий биносига жойлаштирилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Бош вазир ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 10-сон, 104-модда