язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Уй-жой коммунал хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.03.2009 й. 79-сон "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Сурхондарё вилоятининг сув таъминоти ва санитарияси" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.03.2009 й.

N 79



ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА

"СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ СУВ ТАЪМИНОТИ

ВА САНИТАРИЯСИ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Сурхондарё вилоятининг аҳолиси ва хўжалик юритувчи субъектларини сифатли ичимлик сув билан таъминлашни янада яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Осиё тараққиёт банкининг Директорлар кенгаши "Сурхондарё вилоятининг сув таъминоти ва санитарияси" лойиҳасини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига Осиё тараққиёт банкининг имтиёзли ресурсларидан эквивалентда 30,0 млн. АҚШ доллари миқдорида 19,36 млн. суммада қарз олишнинг махсус ҳуқуқларидан саккиз йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 32 йилда қайтариш муддати билан қарз, шунингдек 1,5 млн. АҚШ доллари суммасида грант берилишини маъқуллаганлиги;

кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишга Ўзбекистон Республикаси улуши эквивалентда 8,5 млн. АҚШ долларини, шу жумладан, солиқлар, божхона тўловлари, мажбурий ажратмалар ва йиғимлардан озод қилиш шаклида эквивалентда 5,77 млн. АҚШ долларини ташкил этиши;

лойиҳани амалга ошириш даври 2009-2014 йиллар этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги лойиҳа амалга оширилиши, қарз ва грант маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;

инвестиция даврида (2009-2014 йиллар) қарз бўйича фоизларни тўлаш Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағлари ҳисобига қопланади;

инвестиция давридан кейин (2014 йилнинг II чорагидан бошлаб) қарзни қайтариш ва фоизлар тўлаш билан боғлиқ харажатлар Сурхондарё вилоятининг "Сувоқова" ишлаб чиқариш бошқармаси маблағлари ҳисобига, етишмайдиган қисми эса - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тақдимномасига кўра Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ажратиладиган республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

"Сурхондарё вилоятининг сув таъминоти ва санитарияси" лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши асосий техник-иқтисодий параметрлар билан биргаликда 1-илова*га мувофиқ;

"Сурхондарё вилоятининг сув таъминоти ва санитарияси" лойиҳасини молиялаштириш режаси 2-иловага* мувофиқ;

"Сурхондарё вилоятининг сув таъминоти ва санитарияси" лойиҳаси бўйича Осиё тараққиёт банкининг қарзини қайтариш ва фоизлар тўлаш жадвали 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


4. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига Осиё тараққиёт банки билан қарз ва грант битимини Ўзбекистон Республикаси номидан, шунингдек Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги билан қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни имзолаш;

Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директорига Осиё тараққиёт банки билан лойиҳа битимини имзолаш, шунингдек Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан субқарз битимини имзолаш ваколати берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги қарз ва грант битимлари бўйича, шунингдек Ўзбекистон Республикаси билан Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги битим бўйича белгиланган тартибда юридик хулосани берсин.


5. Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигига ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигига:

лойиҳа бўйича тендер ҳужжатларини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда Осиё тараққиёт банки қарзига хизмат кўрсатиш ва уни қайтариш учун маблағларни жамлаш тартиби ишлаб чиқилиши ва тасдиқланиши;

Сурхондарё вилоятининг "Сувоқова" ишлаб чиқариш бошқармаси томонидан субқарз битими шартларига мувофиқ асосий қарзни қайтариш ва Осиё тараққиёт банкининг қарзи бўйича фоизлар тўлашга зарур маблағлар ўз вақтида жамланишини назорат қилиш учун жавобгарлик юклансин.


6. Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги:

кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишга йўналтириладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин;

Агентлик ҳузурида фаолият кўрсатаётган Осиё тараққиёт банки лойиҳаларини бошқариш гуруҳига унинг ходимлари сонини тегишли равишда 4 нафарга кўпайтирган ҳолда кўрсатиб ўтилган лойиҳани бошқариш функциясини юкласин;

қарз битими шартларига мувофиқ бир ой муддатда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда лойиҳанинг инвестиция даврида (2014 йил 1 апрелгача) Термиз шаҳрида штат жадвалини ва йиллик молиялаштириш сметаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан мажбурий келишган ҳолда 4 нафардан иборат лойиҳани амалга ошириш гуруҳини ташкил этсин;

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда минтақалараро Хўжаипок водопроводидан фойдаланиш бошқармасини сув таъминоти тизимини бошқаришнинг ягона органини ташкил этиш мақсадида баланс топширишнинг охирги санасидаги ҳолати бўйича Сурхондарё вилоятининг "Сувоқова" ишлаб чиқариш бошқармаси балансига берсин.


7. "Сурхондарё вилоятининг сув таъминоти ва санитарияси" лойиҳасини амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш учун 4-иловага* мувофиқ таркибда Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилсин.

Мувофиқлаштирувчи кенгашга (Н. Ханов):

кўрсатиб ўтилган лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга ошириш устидан умумий мувофиқлаштиришни амалга ошириш ва мониторинг олиб бориш;

лойиҳани амалга ошириш доирасида товарлар, ишлар (хизматлар) хариди бўйича тендер комиссиялари таркибларини тасдиқлаш юклансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2010 йилдан бошлаб йиллик инвестиция дастурларини шакллантиришда кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишга Ўзбекистон Республикаси улушини молиялаштиришни назарда тутсинлар.


9. Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) инвестиция даври мобайнида (2009-2014 йиллар) божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно), қўшилган қиймат солиғи, давлат мақсадли жамғармаларига ва бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар тўлашдан озод қилинсин.

Кўрсатиб ўтилган имтиёзлар берилиши натижасида бўшаб қоладиган маблағлар суммаси Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишга улуши ҳисобланиши белгилансин.

Кўрсатиб ўтилган имтиёзлар кўрсатилган лойиҳани амалга ошириш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси маблағлари ҳисобига сотиб олинадиган товарларга (ишларга, хизматларга) татбиқ этилсин, ягона ижтимоий тўлов ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар бундан мустасно.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг буюртманомалари бўйича 2015 йилгача бўлган даврда лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирмасдан белгиланган тартибда кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга, уларни давлат божлари тўлашдан озод қилган ҳолда кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек улар вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш узайтирилишини таъминласин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 13-сон, 144-модда.