язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Уй-жой коммунал хўжалиги/ ЎзР ВМ 26.03.2002 й. 98-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 26.03.2002 й. 98-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 26.04.2016 й. 122-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- 2007 йил 1 январдан бошлаб асосий қарзни қоплаш, кредит бўйича воситачилик ҳақи ва фоизлар тўлаш билан боғлиқ харажатлар Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарлари "Сувоқова" ишлаб чиқариш бошқармалари маблағлари ҳисобига амалга оширилади, етишмаётган қисми эса - республика бюджети маблағлари ҳисобига. (ЎзР Президентининг 12.12.2007 й. ПҚ-744-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР Президентининг 22.12.2009 й. ПҚ-1245-сон

Қароридан олдинги таҳрири



9-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Бунда Лойиҳани амалга ошириш доирасида пудратчилар 2010 йил 1 январгача бўлган даврда буюртмачи тўлаши учун тақдим қилинадиган бажарилган ишлар ҳажмига, истисно тариқасида, қўшилган қиймат солиғининг нул ставкасини қўллайдилар. (ЎзР Президентининг 12.12.2007 й. ПҚ-744-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР Президентининг 12.12.2007 й.

ПҚ-744-сон Қароридан олдинги таҳрири



7-банднинг олдинги таҳрири


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2006-2007 йилларга инвестиция дастурларини шакллантиришда Лойиҳани молиялаштиришда Ўзбекистон Республикасининг етмаган улушини қоплаш учун марказлаштирилган капитал қўйилмаларнинг ҳар йилги умумий лимити доирасида маблағларни назарда тутсинлар. (ЎзР ВМ 17.01.2006 й. 6-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 17.01.2006 й. 6-сон Қароридан олдинги таҳрири



7-банднинг олдинги таҳрири


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги 2003-2006 йилларга инвестиция дастурини шакллантиришда Лойиҳани амалга ошириш учун марказлаштирилган манбалар ҳисобига ҳар йили 0,2 млн АҚШ доллари миқдорида капитал қўйилмалар лимитини назарда тутсинлар. (ЎзР ВМ 28.02.2003 й. 112-сон Қарори таҳриридаги банд)



9-банднинг олдинги таҳрири


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Осиё тара??иёт банки ўртасида эришилган келишувга, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ ва Божхона кодексларига мувофиқ Лойиҳа доирасида инвестиция даврида харид қилинадиган товарлар, бажариладиган ишлар, (хизматлар) Ҳукуматнинг Лойиҳани амалга оширишдаги улуши сифатида солиқ ва божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар бундан мустасно) тўлашдан озод қилиниши маълумот учун қабул қилинсин.