язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Уй-жой коммунал хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.1999 й. 305-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Франция Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Молиявий Протокол доирасидаги қарз маблағларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.06.1999 й.

N 305



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИ БИЛАН ФРАНЦИЯ РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДАГИ МОЛИЯВИЙ ПРОТОКОЛ

ДОИРАСИДАГИ ҚАРЗ МАБЛАҒЛАРИДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика аҳолисини тоза ичимлик сув билан таъминлаш бўйича Ўзбекистонни иқтисодий ривожлантиришнинг устувор дастурларини амалга ошириш ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Франция Республикаси Ҳукумати ўртасида 1998 йил 9 апрелдаги Молиявий Протоколни бажариш юзосидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Франция Республикаси Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 1-иловага мувофиқ лойиҳаларни амалга ошириш учун Франция асбоб-ускуналарини сотиб олиш ва хизматлардан фойдаланишга 35 йил муддатга, шу жумладан 10 йил имтиёзли даврга, йиллик ставкаси 4 фоиз бўлган 48 млн Франция франки миқдорида Франция Ғазнаси кредити берилиши тўғрисида Молиявий Протокол имзоланганлиги;

Молиявий Протоколни бажариш билан боғлик қарз маблағларидан Ўзбекистон Республикасида ундириладиган солиқлар ва божларни тўлаш учун фойдаланиш мумкин эмаслиги;

Молиявий Протокол шартларига мувофиқ қарзнинг асосий миқдорини қайтариш, фоизлар тўлаш ва Протоколни бажариш доирасида амалга ошириладиган бошқа ажратмалар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган солиқлар ва йиғимлардан озод қилиниши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Франция Ҳукумати номидан ва унинг топшириғи бўйича иш кўрувчи Натексис (Natexis) банки билан қарз бериш тўғрисидаги Битимни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ушбу ишга Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларни жалб қилган ҳолда Франция Республикаси Ҳукумати кредит линияси ҳисобига маблағ билан таъминланадиган лойиҳаларнинг амалга оширилиши учун масъул ташкилот этиб;

"Самарқанд шаҳрида ичимлик сув ишлаб чиқаришни кўпайтириш, замонавийлаштириш ва тақсимлаш" ва "Мўйноқ шаҳри аҳолисининг ичимлик сув таъминоти учун сувни тазолаш қурилмаси ўрнатиш" лойиҳалари бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Самарқанд вилояти ҳокимлигининг ҳудудий-коммунал бирлашмалари, "Жанубий (Мирзачўл) канални замонавийлаштириш - II босқич" лойиҳаси бўйича - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги буюртмачилар этиб белгилансин.


4. Белгилансинки:

кўрсатиб ўтилган объектлар қурилиши даврида харажатларнинг маҳаллий улушини маблағ билан таъминлаш ва олинган кредитлар бўйича фоизларни тўлаш Инвестиция дастурида назарда тутиладиган капитал қўйилмаларни маблағ билан таъминлашга ажратилган давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

қурилиш тугаллангандан кейин асосий қарзни, олинган кредитлар бўйича фоизларни ва бошқа молиявий харажатларни тўлаш қарз бериш тўғрисидаги Битим шартларида белгиланган муддатларда "Сувоқова" Самарқанд вилояти ишлаб чиқариш бошқармаси, "Сувоқова" Самарқанд шаҳар ишлаб чиқариш давлат корхонаси ва "Туямўйин-Нукус" минтақалараро сув қувуридан фойдаланиш бошқармасининг ўз маблағлари, етишмайдиган қисми - маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига, "Жанубий (Мирзачўл) канални замонавийлаштириш - II-босқич" лойиҳаси бўйича эса - давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

5. Кўрсатиб ўтилган объектлар бўйича Франция Республикаси Ҳукумати кредитини қайтиришнинг прогноз жадвалларига 2, 3, 4-иловаларга мувофиқ розилик берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 сентябрдаги 429-ф-сон фармойиши билан "Самарқанд шаҳрида ичимлик сув ишлаб чиқаришни кўпайтириш, замонавийлаштириш ва тақсимлаш" ва "Мўйноқ шаҳри аҳолисининг ичимлик сув таъминоти учун сувни тозалаш қурилмаси ўрнатиш" лойиҳалари бўйича техник-иқтисодий асослар тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Жанубий (Мирзачўл) канални замонтавийлаштириш - II босқич" лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини икки ҳафта муддатда пухта ишлаб чиқсин ҳамда уни  белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиғига киритсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Молиявий протокол доирасида маблағ билан таъминланадиган контрактларнинг уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига ўз вақтида тақдим этилишини таъминласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги буюртманомалари бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги буюртманомалари бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг узайтирилишини, шунингдек вақтиналик рўйхатдан ўтказишни ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни узайтиришни давлат божи тўлашдан озод қилган ҳолда таъминласин.

11. Франция Республикаси Ҳукуматининг кредит линияси ҳисобига амалга ошириладиган лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келинадиган асбоб-ускуналар ва моддий респурлар бож тўйлашдан озод қилинсин (бож йиғимлари бундан мустасно).


12. Кўрсатиб ўтилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашиш учун келаётган хорижий мутахассислар ва ташкилотларга яшаганлиги ва транспортнинг барча турларида юрганлиги, коммунал хизматлар ва бинолор ижараси учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва Б.М. Олимжонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов