язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Уй-жой коммунал хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.1997 й. 533-сон "Қарз битимини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.12.1997 й.

N 533



ҚАРЗ БИТИМИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси билан Қувайтнинг Араб Иқтисодий Ривожланиш Фонди ўртасида Нукус ва Урганч шаҳарларининг сув таъминотини такомиллаштириш бўйича 1997 йил 27 июнда Тошкент шаҳрида тузилган битим тасдиқлансин.


2. Бош вазирнинг ўринбосарлари (Б.С. Ҳамидов, Р.Р. Юнусов), Ташқи ишлар вазири (А.Ҳ. Комилов) Ўзбекистон Республикасининг мазкур битимда назарда тутилган мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов