язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Электр энергетикаси/ Ўзбекистон Ресупбликаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2002 й. 157-сон "Тошкент иссиқлик электрстанциясини замонавийлаштиришга берилаётган Япония Ҳукуматининг имтиёзли кредитидан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСУПБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.05.2002 й.

N 157



ТОШКЕНТ ИССИҚЛИК ЭЛЕКТРСТАНЦИЯСИНИ

ЗАМОНАВИЙЛАШТИРИШГА БЕРИЛАЁТГАН

ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИНИНГ ИМТИЁЗЛИ

КРЕДИТИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Тошкент иссиқлик электрстанциясини замонавийлаштиришга Япония Ҳукумати томонидан берилаётган узоқ муддатли имтиёзли кредитдан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Япония халқаро ҳамкорлик банки 24 955 млн Япония йени миқдорида имтиёзли кредит бераётгани, шундан:

24 344 млн Япония йени 1,8 йиллик фоиз билан 30 йил муддатга, шу жумладан ўн йил имтиёзли даврдан иборат муддатга Тошкент иссиқлик электрстанциясини замонавийлаштириш лойиҳаси бўйича инжирингга, асбоб-ускуналар, материаллар етказиб беришга ва қурилиш ишларини амалга оширишга;

611 млн Япония йени 0,75 йиллик фоиз билан 40 йил муддатга, шу жумладан ўн йил имтиёзли даврдан иборат муддатга мазкур лойиҳа бўйича консультация хизматлари кўрсатишга берилаётгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

лойиҳа қийматининг 85 фоизини маблағ билан таъминлаш Япония халқаро ҳамкорлик банкининг имтиёзли кредити ҳисобига амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредитга хизмат кўрсатиш бўйича молиявий агент ҳисобланади;

лойиҳа қийматининг 15 фоизи "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланади;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Япония халқаро ҳамкорлик банки кредити бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан қарз олувчи ҳисобланади;

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси лойиҳани амалга ошириш бўйича ижро этувчи агентлик ҳисобланади;

кредит бўйича асосий қарзни узиш, фоизларни ва комиссия тўловларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов Алмашув Нотасини ва Япония Ҳукуматининг имтиёзли кредитини олиш билан боғлиқ хужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Япония халқаро ҳамкорлик банкининг имтиёзли кредитини олиш бўйича кредит битимини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Япония халқаро ҳамкорлик банки билан банклараро битимни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси билан Япония Ҳукумати томонидан берилаётган имтиёзли кредитдан фойдаланиш ва уни қайтариш тартиби бўйича агентлик битимини тузсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Япония халқаро ҳамкорлик банки ўртасидаги кредит битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


6. Япониянинг "Мицубиси Корпорейшн" фирмаси томонидан Тошкент иссиқлик электрстанциясини замонавийлаштириш лойиҳасининг техник-иқтисодий асослаши ишлаб чиқилгани ва у Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида дастлабки экспертизадан ўтганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси икки ой муддатда Тошкент иссиқлик электрстанциясини замонавийлаштириш лойиҳасининг техник-иқтисодий асослашини пухта ишлаб чиқишни ва Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларида келишиб олишни амалга оширсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Махкамасига киритсин.


7. Тошкент иссиқлик электрстанциясини замонавийлаштиришга Япония Ҳукумати томонидан Япония халқаро ҳамкорлик банки орқали берилаётган кредитдан тўлиқ, мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан маъсулият "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясига юклансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга консуллик йиғимлари ундирилмасдан келиш визалари беришни таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг буюртманомаларига биноан, лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар берилишини, шунингдек уларнинг вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари В.Ю. Атаев ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.