язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Электр энергетикаси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.06.2001 й. 270-сон "Талимаржон ГРЭСининг 1-бош энергия блокини ва "Суғдиёна" кичик станциясини ишга тушириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.06.2001 й.

N 270



ТАЛИМАРЖОН ГРЭСИНИНГ 1-БОШ

ЭНЕРГИЯ БЛОКИНИ ВА "СУҒДИЁНА"

КИЧИК СТАНЦИЯСИНИ ИШГА

ТУШИРИШ ТЎҒРИСИДА



2001-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси энергетикасида энергия берувчи қувватларни ривожлантириш ва реконструкция қилиш дастури доирасида республика иқтисодиётини электр энергияси билан ишончли ва сифатли таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг 800 МВт қувватли Талимаржон ГРЭСининг 1-бош энергия блокида ва 500 кВ "Суғдиёна" кичик станциясида қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини "Ansol LTD" (Буюк Британия) фирмасининг товар кредити ҳисобига 2003 йилда тугаллаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг "Энергоимпекс" фирмасига электр энергиясини кафолатли бериш учун Талимаржон ГРЭСининг 1-энергия блокини моддий-техника ресурслари, асбоб-ускуналар, тузатиш комплекти билан бутлашни тугаллаш ва 500 кВ "Суғдиёна" кичик станцияси ишга туширилишини таъминлаш мақсадида:

"ANSOL LTD" фирмаси билан 59,3 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган, моддий-техника ресурслари етказиб бериш харажатларини ва етказиб берувчининг молиявий чиқимларини ўз ичига олувчи суммага товар кредитига белгиланган тартибда контракт тузишга;

товар кредити учун ҳисоб-китобни Ўзбекистон Республикаси чегарасида электр энергиясини 1 кВт/соат учун 0,015 АҚШ доллари нархи бўйича "ANSOL LTD" фирмаси мулки қилиб беришга ҳамда умумий суммаси 59,3 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган электр энергиясини Ўзбекистон Республикасининг электр шохобчалари орқали транзит бўйича хизматлар кўрсатиш йўли билан амалга оширишга рухсат берилсин.


3. Товар кредитини етказиб бериш ва қайтаришнинг прогноз жадвали 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг "Энергоимпекс" фирмаси кўрсатиб ўтилган контрактни амалга ошириш доирасида валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотишдан истисно тариқасида озод қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш учун жалб этилаётган кредит бўйича "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг мажбуриятлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан кафолат беришга  вакил қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг "Энергоимпекс" фирмаси билан "ANSOL LTD" фирмаси ўртасидаги юқорида кўрсатиб ўтилган контрактни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


6. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси илгари ўзлаштирилган маблағларни ҳисобга олган ҳолда кўрсатиб ўтилган объектлар қурилишини тугаллаш бўйича техник-иқтисодий асосларни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги техник-иқтисодий асосларни кўриб чиқиш натижалари бўйича мазкур лойиҳаларни белгиланган тартибда 2002-2003 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига киритишни назарда тутсин.


8. "ANSOL LTD" фирмаси билан тузилган контракт доирасида олиб келинаётган асбоб-ускуналар, материаллар ва экспорт қилинаётган электр энергияси учун "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компаниясининг "Энергоимпекс" фирмаси божхона тўловлари тўлашдан истисно тариқасида озод қилинсин (божхонада расмийлаштириш учун тўланадиган йиғимлар бундан мустасно).


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси келиб тушган асбоб-ускуналар, материалларга божхона ҳужжатлари ўз вақтида расмийлаштирилишини ҳамда уларнинг тайинланган жойга тўсиқсиз етказиб берилишини таъминласинлар.


10. Қурилишни тугаллаш ва Талимаржон ГРЭСининг 1-бош энергия блокини ва "Суғдиёна" кичик станциясини фойдаланишга топшириш ишларини мувофиқлаштириш учун 2-иловага мувофиқ таркибда Республика штаби тузилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.