язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Қишлоқ хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.2013 й. 42-сон "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш, бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигининг ирригация-дренаж тизимларини тиклаш лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб этилган халқаро молия институтларининг кредитларини ўз вақтида қайтаришни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.02.2013 й.

N 42



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ, БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ

ҲОСИЛДОРЛИГИНИ       ОШИРИШ,       ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ СУВ ХЎЖАЛИГИНИНГ ИРРИГАЦИЯ-

ДРЕНАЖ ТИЗИМЛАРИНИ ТИКЛАШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЖАЛБ ЭТИЛГАН ХАЛҚАРО

МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИНИНГ КРЕДИТЛАРИНИ ЎЗ

ВАҚТИДА ҚАЙТАРИШНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банкининг жалб этилган кредитлари бўйича мажбуриятлар ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек лойиҳаларни амалга оширишга жалб этилган фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2001 - 2004 йиллар даврида Ҳукумат қарорлари асосида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банки иштирокида қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш, бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш, сув хўжалиги инфратузилмасини такомиллаштириш, ирригация тизимлари ишлаши самарадорлигини ошириш бўйича лойиҳалар амалга оширилганлиги;

2008 - 2012 йиллар даврида Сув истеъмолчилари уюшмалари - лойиҳалар (компонентлар) иштирокчилари юзасидан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банкининг қайта молиялаштирилган кредитлари бўйича ташқи қарзни қайтариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда асосан Молия вазирлигининг махсус валюта депозитлари маблағлари ва давлатнинг ташқи қарзини қайтариш учун тасдиқланган бюджет маблағларини тежаш ҳисобига амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш агентлигининг 1-иловага мувофиқ лойиҳалар бўйича тегишли компонентлар бўйича Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банкининг жалб этилган кредитлари бўйича асосий қарзни қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақи тўлаш манбаи этиб Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағларини белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2013 йилда ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган компонентлар юзасидан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банкининг кредитлари бўйича асосий қарзни қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақи тўлашга давлат бюджетининг тасдиқланган параметрлари доирасида республика бюджетидан маблағлар ажратсин;

2014 йилдан бошлаб келгуси йилга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳасини тузишда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган компонентлар юзасидан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банкининг кредитлари бўйича асосий қарзни қайтаришга, фоизлар ва воситачилик ҳақи тўлашга маблағларни назарда тутсин.

4. Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ашурматов) Осиё тараққиёт банкининг қарзини қайта кредитлаш тўғрисида 2002 йил 20 мартдаги Битимга мувофиқ "Инфратузилмани ривожлантиришни, шунингдек Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида таркибий қайта тузилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш" лойиҳасининг "Машина-трактор хизматлари кўрсатиш" компоненти бўйича асосий қарзни қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақи тўлаш бўйича мажбуриятлар "Оқолтин МТП" унитар корхонаси томонидан ўз вақтида ва сўзсиз бажарилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 14 февралдаги

42-сон қарорига

1-ИЛОВА



Республика давлат бюджети маблағлари тўлов манбалари

этиб белгиланадиган ХТТБ ва ОТБ кредитлари

КОМПОНЕНТЛАРИ

Т/р

Лойиҳа номи


Компонент номи


Ҳукумат қарори


1.

Инфратузилмаларни ривожлантиришни, шунингдек Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш


Хўжаликлар ичидаги ирригация ва дренаж инфратузилмасини яхшилаш


Вазирлар Маҳкамасининг "Инфратузилмаларни ривожлантиришни, шунингдек Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 27 ноябрдаги 462-сон қарори


2.

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш


Лойиҳада иштирок этувчи туманларнинг ирригация-дренаж тармоқларини тиклаш


Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга оширишга доир амалий чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 15 февралдаги 52-сон қарори


3.

Дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш


Ирригация-дренаж тизимини тиклаш


Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 21 октябрдаги 492-сон қарори


4.

Аму-Занг машина канали тизимини тиклаш


Тажриба хўжаликларида суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларини қисман реконструкция қилиш


Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Аму-Занг машина канали тизимини тиклаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 22 октябрдаги 494-сон қарори


        





Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 14 февралдаги

42-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Инфратузилмаларни ривожлантиришни, шунингдек Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 27 ноябрдаги 462-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Машина-трактор хизматлари кўрсатиш" компоненти бўйича қарзни ва қўшилган фоизларни тўлаш Сирдарё вилояти Оқолтин тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси ҳузуридаги муқобил машина-трактор парки маблағлари ҳисобига, маблағлар етмаганда - Сирдарё вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадлари ҳисобига, қолган компонентлар бўйича эса - республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга оширишга доир амалий чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 15 февралдаги 52-сон қарорига 3-илованинг 1-сатри қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

1. Лойиҳада иштирок этувчи туманларнинг ирригация-дренаж тармоқларини тиклаш


13214,8

36,6

13214,8

100

0,0

0,0

Республика бюджети маблағлари ҳисобига тўлаш


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Дон экинлари ҳосилдорлигини ошириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 21 октябрдаги 492-сон қарорига 1-илованинг 2.3-сатри қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

2.3

Ирригация-дренаж тизимини тиклаш


11 635,2

3 124,0

26,8

8511,2

73,2

-

-

Республика бюджети маблағлари ҳисобига


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Аму-Занг машина канали тизимини тиклаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 22 октябрдаги 494-сон қарорига 2-илованинг 4-сатри қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

4. Тажриба хўжаликларида суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларини қисман реконструкция қилиш


1 576,1

2,1

Республика бюджети маблағлари


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 18 февраль, 7-сон, 89-модда