ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Қишлоқ хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.11.2001 й. 462-сон "Инфратузилмаларни ривожлантиришни, шунингдек Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.11.2001 й.

N 462



"ИНФРАТУЗИЛМАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ,

ШУНИНГДЕК СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ОҚОЛТИН

ТУМАНИДАГИ ТАРКИБИ ЎЗГАРТИРИЛГАН

ХЎЖАЛИКЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, "Инфратузилмаларни ривожлантиришни, шунингдек Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш" лойиҳасининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Осиё тараққиёт банки Директорлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига "Инфратузилмаларни ривожлантиришни, шунингдек Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш учун беш йилдан иборат имтиёзли даврни қўшган ҳолда 25 йил муддатга 36 млн АҚШ доллари миқдорида қарз беришни маъқуллаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Осиё тараққиёт банкининг 16,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини Сирдарё вилояти Оқолтин тумани қишлоқ хўжалиги бўлимига ҳамда 5,3 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағларини машина-трактор хизматларини маблағ билан таъминлаш учун Сирдарё вилояти Оқолтин тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ҳузуридаги муқобил машина-трактор паркига субқарз битимларига мувофиқ қайта кредитлайди;

- "Машина-трактор хизматлари кўрсатиш" компоненти бўйича қарзни ва қўшилган фоизларни тўлаш Сирдарё вилояти Оқолтин тумани қишлоқ хўжалиги бўлими ҳузуридаги муқобил машина-трактор парки маблағлари ҳисобига, маблағлар етмаганда - Сирдарё вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча даромадлари ҳисобига, қолган компонентлар бўйича эса - республика бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

- лойиҳани амалга ошириш даврида қарз бўйича фоизларни ва воситачилик ҳақини, шунингдек маблағ билан таъминлашни ташкил этиш харажатларини ҳамда қарз маблағларини тўлаш Осиё тараққиёт банки ҳисобига амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

- қарзни тўлаш графиги 1-иловага* мувофиқ;

- лойиҳада қатнашувчи Оқолтин тумани хўжалик юритувчи субъектлари рўйхати 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Осиё тараққиёт банки билан тузилган қарз битимини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва субқарз олувчилар ўртасидаги субқарз битимларини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги қарз битими юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш агентлигига ҳамда Оқолтин тумани ҳокимига Лойиҳа маблағларидан Осиё тараққиёт банки тартиботларига биноан мақсадли фойдаланилиши юзасидан жавобгарлик, шунингдек қарз битимига ва Лойиҳани амалга ошириш графигига мувофиқ Лойиҳанинг самарали рўёбга чиқарилишини таъминлаш юклансин.


7. Лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектлар уни амалга ошириш даврида лойиҳа доирасида республикага импорт бўйича келтириладиган асбоб-ускуналар, товарлар (хизматлар) учун божхона тўловлари тўлашдан озод қилинсин (божхона расмийлаштирувчи учун йиғимлар бундан мустасно).


8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги инвестиция дастурларини шакллантиришда, 2002 йилдан бошлаб, "Инфратузилмаларни ривожлантиришни, шунингдек Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати улушининг маблағ билан таъминланишини назарда тутсинлар.

9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Лойиҳанинг муфассал харажатлари йиғма сметасини ҳамда маблағларни бериш, улардан фойдаланиш тартибини ва уларни қайтариш механизмини тасдиқлаш учун киритсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга, уларни давлат божлари тўлашдан озод қилган ҳолда, кўп марталик визалар берилишини ва муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларни келиш визалари билан белгиланган тартибда таъминласин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Т.Х. Холтоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.






















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск