язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Қишлоқ хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.2001 й. 461-сон "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга оширишга тайёрланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.11.2001 й.

N 461



ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ

БАНКИ ИШТИРОКИДА "ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

КОРХОНАЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА

ТАЙЁРЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш ва қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан унинг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга оширишга қарз беришга тайёрлиги билдирилган ва лойиҳанинг умумий параметрлари белгиланган, уларга мувофиқ:

лойиҳа республиканинг бешта туманида - Элликқалъа (Қорақалпоғистон Республикаси), Марҳамат (Андижон вилояти), Нишон (Қашқадарё вилояти), Шеробод (Сурхондарё вилояти), Оҳангарон (Тошкент вилояти) туманларида амалга оширилади;

лойиҳанинг 43,46 млн АҚШ доллари миқдоридаги умумий қиймати ва томонларнинг уни маблағ билан таъминлашдаги иштироки белгиланган, шу жумладан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 5 йилдан иборат имтиёзли даврни қўшган ҳолда 20 йил муддатга 36,1 млн АҚШ доллари миқдорида кредит берилиши кўрсатилган (1-илова);

лойиҳани амалга ошириш даври беш йилдан иборат қилиб белгиланган;

хўжаликлараро ва хўжаликлар ичидаги ирригация шохобчаларини реконструкция қилиш ва қуриш ишлари, муқобил машина-трактор паркларини ва агросервис марказларини жиҳозлаш учун мўлжалланган револьвер кредит линиялари, шунингдек лойиҳада қатнашувчи туманлар хўжаликлари томонидан айланма маблағларни тўлдириш ҳамда техника ва асбоб-ускуналар сотиб олиш ҳажмлари белгиланган;

лойиҳада қатнашувчи туманларда ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг янги методларини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари маркетингини синаб кўриш назарда тутилган.


2. Белгилаб қўйилсинки, лойиҳада қатнашувчи туманларда тажриба тариқасида:

2002 йил ҳосилидан бошлаб давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси ва бошоқли дон харид қилиш бўйича топшириқлар ўрнига уларга 2-иловага мувофиқ қатъий белгиланган харид квоталари белгиланади;

белгиланган харид квоталаридан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёси ва бошоқли дон қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари томонидан шартномавий нархлар бўйича сотилади;

пахта хом ашёси бўйича харид квоталарини бажарган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари, қайта ишловчи корхоналарга қайта ишлаш харажатлари қайтарилгандан сўнг, пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган қўшимча маҳсулотларни ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар.


3. Белгилансинки:

харид квоталари лойиҳада қатнашувчи туманларнинг қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ўртасида улар томонидан фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги ер майдонлари ва сифатини ҳисобга олган ҳолда тақсимланади;

ҳар бир алоҳида хўжалик пахта хом ашёси ва бошоқли дон бўйича ўзига белгиланган харид квоталарининг бажарилиши учун мустақил равишда жавоб беради.


4. Лойиҳани амалга оширишга доир биринчи навбатдаги тадбирлар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва манфаатдор вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда лойиҳада қатнашувчи туманларнинг қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари учун пахта хом ашёси ва бошоқли дон бўйича харид квоталарини тақсимлашнинг уларни бажариш юзасидан жавобгарликни назарда тутувчи механизмини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва жорий этсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда лойиҳада қатнашувчи туманларнинг қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан белгиланган харид квоталаридан ортиқча етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги:

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки Директорлар Кенгаши томонидан лойиҳани кўриб чиқиш якунлари бўйича бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига уни амалга ошириш чора-тадбирлари, шу жумладан лойиҳани ташкилий бошқариш ва кредитни қайтариш масалалари тўғрисида таклифлар киритсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан биргаликда ўтказилаётган экспериментнинг боришини ва натижаларини чуқур таҳлил қилсинлар, зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсинлар.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки қарзи доирасида "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш" лойиҳаси амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 19 августдаги 356-сон қарори 1-бандининг тўртинчи хат боши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Т.Х. Холтоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 26 ноябрдаги

461-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш"

лойиҳасини маблағ билан таъминлаш

СХЕМАСИ

(минг АҚШ доллари)

Маблағларни компонентлар

бўйича йўналтириш


ХТТБ


Ҳукумат


Ташкилотлар

ва корхоналар

бенефициарлар


ЖАМИ


Сумма


%


Сумма


%


Сумма


%


1. Лойиҳадаги туманларнинг 162 минг гектар майдонида ирригация-дренаж тармоғини тиклаш.


13 214,8

79,5

3 417,7

20,5

-

-

16 632,5

2. Муқобил машина-трактор парклари ва агросервис корхоналари учун, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникасини, шунингдек эҳтиёт қисмлар, кимёвий ўғитлар ва экиш материали харид қилиш.


12 800,0

80,0

-

-

3 200,0

20,0

16 000,0

3. Лойиҳадаги туманлар қишлоқ хўжалиги товар ишлаб

чиқарувчилари учун кредит линиялари.


5 931,0

100,0

-

-

-

-

5 931,0

4. Қишлоқ бизнеси учун маслаҳат хизмати.


787,1

64,4

434,7

35,6

-

-

1 221,8

5. Лойиҳани бошқариш.


2 045,7

88,5

264,9

11,5

-

-

2 310,6

6. Тайёргарлик учун аванс.


1 000,0

100,0

-

-

-

-

1 000,0

7. Воситачилик ҳақи.


361,4

100,0

-

-

-

-

361,4

ЖАМИ:


36 140,0

83,2

4 117,3

9,5

3 200,0

7,4

43 457,3

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 26 ноябрдаги

461-сон қарорига

2-ИЛОВА



Пахта хом ашёси ва бошоқли дон учун харид

КВОТАЛАРИ

(минг тонна)

Туманлар


2002 йил


2003 2006 йиллар


Пахта хом

ашёси


Бошоқли дон


Пахта хом

ашёси


Бошоқли дон


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Элликқалъа


11,32

1,5

9,4

1,5

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

Марҳамат


6,33

7,1

5,0

7,1

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

Нишон


14,63

11,8

11,8

11,8

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

Шеробод


14,91

11,6

12,9

11,6

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

Оҳангарон


0,0

7

0,0

7

Жами


47,2

39,0

39,1

39,0

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 26 ноябрдаги

461-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш"

лойиҳасини амалга оширишга доир биринчи

навбатдаги тадбирлар

РЎЙХАТИ

    

Т/р

Тадбирлар


Масъул вазирликлар ва идоралар,

бажариш муддатлари


1.

Лойиҳада қатнашувчи туманлар хўжаликлари томонидан хўжаликлар ичидаги дренаж ва ирригация тизимларини тиклаш учун инвестиция харажатларини қоплаш механизмини ишлаб чиқиш.


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси

2001 йил декабрь

2.

ХТТБ қарз маблағлари ҳисобига тижорат банкларида кредит линиялари очиш, қишлоқ хўжалиги корхоналарига кредитлар бериш ва уларни қайтариш тартиботларини ишлаб чиқиш.


Молия вазирлиги, Марказий банк

2001 йил декабрь

3.

Лойиҳада қатнашувчи туманлар қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари учун пахта хом ашёси ва бошоқли дон харид квоталарини тақсимлашнинг, уларнинг бажарилиши учун жавобгарликни назарда тутувчи тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ҳокимликлари

2001 йил декабрь


4.

Лойиҳада қатнашувчи туманларда давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш механизми ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда бошоқли дон етиштириш ва улардан фойдаланиш балансларини ишлаб чиқиш.


Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги

доимо


5.

Лойиҳада қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари билан пахта хом ашёси ва бошоқли доннинг қатъий белгиланган квоталари ҳажмида давлат эҳтиёжлари учун ушбу маҳсулотларни харид қилиш юзасидан контрактация шартномалари тузиш.


"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари, "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси

доимо


6.

Лойиҳада қатнашувчи хўжаликлар томонидан белгиланган харид квоталаридан ортиқча етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш тўғрисидаги вақтинчалик низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги

2001 йил декабрь


7.

Лойиҳада қатнашувчи туманлар қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан белгиланган харид квоталаридан ортиқча етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини маблағ билан таъминлаш тўғрисидаги вақтинчалик низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги

2001 йил декабрь


8.

Белгиланган харид квоталаридан ортиқча сотиладиган пахта хом ашёси учун эркин нархларни шакллантириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги

2001 йил декабрь