язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Соғлиқни сақлаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2001 й. 334-сон "Республика шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш марказини жиҳозлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси вакилларининг Японияда таълим олишларини ташкил этиш учун Япония Ҳукуматининг беғараз ёрдамидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.08.2001 й.

N 334



РЕСПУБЛИКА ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ

КЎРСАТИШ МАРКАЗИНИ ЖИҲОЗЛАШ ҲАМДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАКИЛЛАРИНИНГ

ЯПОНИЯДА  ТАЪЛИМ  ОЛИШЛАРИНИ  ТАШКИЛ

ЭТИШ УЧУН ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИНИНГ БЕҒАРАЗ

ЁРДАМИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Япония Ҳукумати томонидан Тошкент шаҳридаги Республика шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш марказини замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш учун 793 млн. Япония йени миқдорида ва Ўзбекистон Республикаси вакилларининг Японияда таълим олишларини ташкил этиш учун 383 млн. Япония йени миқдорида беғараз асосда ажратилган маблағлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов ҳар икки лойиҳа бўйича Айирбошлаш ноталарини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.


2. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига беғараз ёрдамни олиш ва тиббиёт асбоб-ускуналарини етказиб бериш ҳамда республика вакилларининг таълим олишлари учун ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланишга доир барча тартиботларни Япония томони билан келишилган муддатларда расмийлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Япония Ҳукуматининг юқорида кўрсатилган грантларига ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш вазифаси юклансин.


3. Ўзбекистон Республикасига беғараз ёрдам доирасида келаётган асбоб-ускуналар, техника ва хизматлар бож тўловларидан озод қилинсин.


4. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ва "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси грант ҳисобига келаётган тиббиёт асбоб-ускуналарининг юкларнинг аэропортда ва товар бекатида сақланишининг бутун даври мобайнида тўхтовсиз ортилиши ва туширилишини ҳамда омборхонага жойлаштирилишини таъминласинлар.


5. Молия вазирлиги Япония томонининг беғараз ёрдамга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатганлиги учун воситачилик ҳақини тўлашга маблағ  ажратишини ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг сўмлардаги маблағлари конвертация қилинишини назарда тутсин.


6. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича мазкур лойиҳаларни амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга кириш визаларининг консуллик йиғимлари ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


7. Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича мазкур лойиҳаларнинг хорижий мутахассисларига кўп марталик визалар берилиши ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини, уларни давлат божлари тўлашдан озод қилган ҳолда, таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов