язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Таълим/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.08.2014 й. 236-сон "Ўзбекистон Республикаси вакилларининг ўқишини ташкил этиш учун Япония Ҳукумати грантларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.08.2014 й.

N 236


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАКИЛЛАРИНИНГ ЎҚИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ УЧУН

ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИ ГРАНТЛАРИДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси вакилларининг Японияда ўқишини ташкил этиш учун берилаётган Япония Ҳукуматининг 211 млн. Япония иенаси миқдоридаги грантларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси вакилларининг Япониянинг етакчи университетлари магистратурасида ўқишини ташкил этиш тўғрисида Япония Ҳукуматининг таклифи (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) қабул қилинсин.

Ўқиш учун номзодларни танлаб олиш Япония Халқаро ҳамкорлик агентлиги, Япония Халқаро ҳамкорлик маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамовга Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Айирбошлаш ноталари ва Грант Битимини имзолаш ваколати берилсин.


3. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига - лойиҳани амалга ошириш доирасида грантларни олиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун Япония томони билан келишган ҳолда барча тартиб-қоидаларни расмийлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига - грантларга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига - грантларга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш юзасидан Япония томонининг воситачилик харажатлари конвертация қилинишини таъминлаш юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги грантларга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатилганлиги учун Япония томонининг воситачилик харажатларига Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳақ тўласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек улар яшаш жойларида давлат божлари ундирилмасдан вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

лойиҳани амалга ошириш доирасида Японияда ўқиган Ўзбекистон мутахассисларининг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нострификация қилинишига ва улар ишга жойлаштирилишига кўмаклашсин;

уларнинг меҳнат фаолияти устидан доимий мониторинг олиб борсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 25 август, 34-сон, 435-модда