ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.06.2007 й. 124-сон "Ўзбекистон Республикаси вакилларини ўқитишни ташкил этиш учун Япония Ҳукуматининг грантларидан самарали фойдаланиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.06.2007 й.

N 124


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАКИЛЛАРИНИ ЎҚИТИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

УЧУН ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИНИНГ ГРАНТЛАРИДАН

САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси вакилларини Японияда ўқитишни ташкил этиш учун Япония Ҳукуматининг 307 млн Япония йени миқдоридаги грантларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Япония Ҳукуматининг Ўзбекистон Республикаси вакилларини Япониянинг етакчи университетлари магистратурасида ўқитишни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

20 кишидан иборат номзодларни танлаб олиш Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Япония халқаро ҳамкорлик маркази (JICE), Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р.С.Қосимов Айирбошлаш ноталари сифатидаги битимни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.


3. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига - лойиҳани амалга ошириш учун беғараз ёрдам маблағларини олиш ва уларга хизмат кўрсатишга доир барча тартиботларни Япония томони билан келишилган муддатларда расмийлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига - юқорида кўрсатилган беғараз ёрдам ҳисоб-китоби юзасидан хизмат кўрсатиш юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кўрсатиб ўтилган беғараз ёрдамга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатилганлиги учун Япония томонига вазирликнинг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан воситачилик ҳақи тўласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга давлат божлари ундирилмасдан кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ушбу лойиҳа бўйича JICE томонидан тайёрланган видеороликлар ва аудио материаллар телевидение ва радиода белгиланган тартибда жойлаштирилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

таълим тўғрисидаги ҳужжатлар нострификация қилинишига ва JICА лойиҳаси доирасида Японияда ўқиган ўзбекистонлик мутахассисларнинг ишга жойлашишига кўмаклашсин;

уларнинг меҳнат фаолияти устидан доимий мониторингни амалга оширсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев









































Время: 0.0195
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск