Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хорижий кредитлар ва қарзлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.11.2000 й. 440-сон "Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини жиҳозлаш учун Япония Ҳукуматининг беғараз ёрдамидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.11.2000 й.

N 440


ТОШКЕНТ ТЎҚИМАЧИЛИК

ВА ЕНГИЛ САНОАТ ИНСТИТУТИНИ ЖИҲОЗЛАШ

УЧУН ЯПОНИЯ  ҲУКУМАТИНИНГ БЕҒАРАЗ

ЁРДАМИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг ўқув ва моддий-техник базасини такомиллаштириш лойиҳасини амалга ошириш учун Япония Ҳукумати томонидан беғараз берилаётган 440 млн Япония йени миқдоридаги маблағдан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С.Кароматов Айирбошлаш нотаси сифатидаги битимни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил килинсин.


2. Қуйидагиларга:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Япония томони билан келишган ҳолда лойиҳани самарали амалга ошириш учун беғараз ёрдам маблағларини олиш ва уларга хизмат кўрсатишга доир барча тартиботларни расмийлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига юқорида кўрсатилган беғараз ёрдамга ҳисоб-китоб юзасидан хизмат кўрсатиш юклансин.


3. Беғараз ёрдам доирасида Ўзбекистон Республикасига олиб келинаётган ўқув ва лаборатория асбоб-ускуналари, материаллар ва кўрсатиладиган хизматлар божхона тўловлари тўлашдан озод қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги беғараз ёрдамга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш юзасидан Япония томонининг воситачилик ҳақини тўлаш учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг сўмдаги маблағлари конвертация қилинишини назарда тутсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртманомалари бўйича кўрсатиб ўтилган лойиҳанинг Япониялик қатнашчилари давлат божи ундирмасдан вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш узайтирилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов















Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск