ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.03.2000 й. 82-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.03.2000 й.

N 82


"ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида" 1997 йил 6 октябрдаги ПФ-1869-сон Фармонини бажариш, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Осиё тараққиёт банки директорлар кенгашининг Ўзбекистон Республикасига "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банкининг ўзгарувчи фоиз ставкаси бўйича, шунингдек мажбуриятлар учун воситачилик ҳақи сифатида 0,75 йиллик фоиз билан, имтиёзли беш йиллик даврни қўшган ҳолда 25 йил муддатга умумий суммаси 57 млн АҚШ доллари миқдорида кредит беришни маъқуллаганлиги;

кредит маблағларидан 45 касб-ҳунар коллежи ва лицейни жиҳозлашда ҳамда янги дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар нашр этишда, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими соҳасидаги ўқитувчилар малакасини оширишда фойдаланилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Осиё тараққиёт банки кредити Ўзбекистон Республикаси  Ҳукуматига Ўзбекистон Республикаси  билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги кредит битими асосида берилади;

Ўзбекистон Республикаси  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) лойиҳани амалга ошириш бўйича ижро этувчи агентлик ҳисобланади;

кредитни қайтариш, воситачилик ҳақи тўлаш ва кредит бўйича фоизлар билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.


3. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банки, Корея Республикаси Ҳукуматининг Иқтисодий ривожланиш бўйича ҳамкорлик жамғармаси, Япония халқаро ҳамкорлик банки томонидан Ўзбекистон Республикаси  Ҳукуматига бериладиган кредитлардан тўлиқ, мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш учун 1-иловага мувофиқ таркибда махсус комиссия тузилсин.

Махсус комиссия:

Ўзбекистон Республикаси  Ҳукумати билан Япония Ҳукумати, Корея Республикаси Ҳукумати, Осиё тараққиёт банки ўртасида касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар қуриш ва уларни техника билан жиҳозлаш, улар учун ўқув-таълим материаллари яратиш ва нашр этиш учун имтиёзли узоқ муддатли кредитлар бериш бўйича имзоланган битимларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг ўрнатсин;

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш учун берилаётган кредит ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин. Ажратилган кредитларнинг ўзлаштирилиши тўғрисида Ҳукуматга мунтазам равишда, ҳар ярим йилда камида бир марта ахборот бериб турсин;

асбоб-ускуналар, ўқув қўлланмалари сотиб олиш ва консалтинг хизматлари кўрсатиш бўйича контрактлар тузилгунга қадар контрактга киритиладиган таклифларни пухта экспертиза қилиш мақсадида уларнинг ҳар бири бўйича  мутахассислар, молия ва банк ходимларидан иборат таркибда махсус эксперт гуруҳлар ташкил этсин;

бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган лойиҳа доирасида амалга ошириладиган асбоб-ускуналар сотиб олиш ва консалтинг хизматлари кўрсатиш бўйича тендер комиссиялари тузсин.


4. Кредитни қайтариш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси  Молия вазири кредит ажратилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги битимни Ўзбекистон Республикаси  Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси  Адлия вазирлиги кредит ажратилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Осиё тараққиёт банки ўртасидаги битим юзасидан юридик хулосани бир ой муддатда Осиё тараққиёт банкига тақдим этсин.


7. Марказ:

кредит маблағларидан фойдаланишга доир зарур ҳужжатларни ва иқтисодий жиҳатдан асослашларни Махсус комиссияга ва Ўзбекистон Республикаси  Молия вазирлигига ўз вақтида тақдим этсин;

тендер якунларига кўра ва махсус эксперт гуруҳлари ижобий хулоса берган тақдирда кўрсатиб ўтилган лойиҳа доирасида амалга ошириладиган асбоб-ускуналар сотиб олиш ва консалтинг хизматлари кўрсатиш бўйича контрактларни белгиланган тартибда тузсин.


8. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банки, Корея Республикаси Ҳукумати ва Япония Ҳукумати томонидан берилаётган кредитлар маблағлари ҳисобига етказиб берилаётган асбоб-ускуналар, ўқув-кўргазмали қўлланмалар ва ўқитишнинг техник воситалари божхона тўловларидан озод қилинсин, божхона йиғимлари бундан мустасно.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



*) 2-илова берилмайди.






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 7 мартдаги

82-сон қарорига

1-ИЛОВА



Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини

амалга ошириш учун Осиё тараққиёт банки,

Япония Ҳукумати ва Корея Республикаси Ҳукумати

томонидан бериладиган кредитлардан мақсадли

ва самарали фойдаланилишини таъминлаш

бўйича махсус комиссия

ТАРКИБИ

Азимов Р.С.

-

Молия вазири, комиссия раиси


Ғуломов С.С.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири, комиссия раисининг ўринбосари


Комиссия аъзолари:

Абдураҳимов С.Ҳ

-

Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция дастурлари департаменти бошлиғи


Жўраев Р.Ҳ.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари-Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори


Баратов Ф.П.

-

Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари


Одилов Р.А.

-

"Асака" банки раиси


Ан Г.Ю.

-

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раисининг биринчи ўринбосари


Маннопбеков Н.Т.

-

Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментининг бўлим бошлиғи 


Йўлдошев А.Р.

-

Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил бошқармасининг шўъба мудири


Бойқунусов Б.Т.

-

Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси бошлиғи


Ҳасанов С.С.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг Инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш бошқармаси бошлиғи


Ларюхин Н.П.

-

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг Лойиҳаларни амалга ошириш бош бошқармаси бошлиғи



























Время: 0.0160
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск