язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Қишлоқ хўжалиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.04.2012 й. 110-сон "Тараққиёт учун озиқ-овқат" дастури доирасида республика қишлоқ аҳоли пунктларининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда Шредер номидаги боғдорчилик ва узумчилик илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон филиали лабораториясини жиҳозлаш лойиҳаларини молиялаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.04.2012 й.

N 110



"ТАРАҚҚИЁТ УЧУН ОЗИҚ-ОВҚАТ"

ДАСТУРИ ДОИРАСИДА РЕСПУБЛИКА ҚИШЛОҚ

АҲОЛИ ПУНКТЛАРИНИНГ ИЧИМЛИК СУВИ ТАЪМИНОТИНИ

ЯХШИЛАШ ҲАМДА ШРЕДЕР НОМИДАГИ БОҒДОРЧИЛИК

ВА УЗУМЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИНИНГ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ФИЛИАЛИ ЛАБОРАТОРИЯСИНИ

ЖИҲОЗЛАШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ аҳоли пунктларининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги илмий муассасаларини замонавий лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида тузилган "Тараққиёт учун озиқ-овқат" дастури бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бериш тўғрисидаги Битим доирасида Ўзбекистон Республикасига берилган грантдан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳукуматлараро битимга мувофиқ тузилган Ўзбекистон-Америка қўшма ишчи гуруҳининг "Тараққиёт учун озиқ-овқат" дастури доирасидаги грант маблағлари ҳисобига 2012 йилда иловага мувофиқ рўйхат бўйича лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Жиззах, Қашқадарё, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари:

йил ва чоракларга бўлиб чиққан ҳолда лойиҳаларни молиялаштириш жадвалларини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишсинлар;

маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминласинлар ва лойиҳаларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига тақдим этсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги иловага киритилган лойиҳаларнинг "Тараққиёт учун озиқ-овқат" дастури доирасида тушган маблағларни жамлаш учун очилган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамидан ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси мазкур қарорга иловага киритилган қишлоқ аҳоли пунктларидаги ичимлик суви таъминоти объектлари бўйича буюртмачи этиб белгилансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 16 апрелдаги

110-сон қарорига

ИЛОВА



"Тараққиёт учун озиқ-овқат" дастури доирасидаги

грант маблағлар ҳисобига 2012 йилда

молиялаштириладиган лойиҳалар

РЎЙХАТИ

      

Т/р

Лойиҳанинг номи


Лойиҳанинг мақсади


Молия-

лаштириш

суммаси

(млн.сўм)


Маблағларни

ўзлаштириш

муддатлари


Масъул

бажарувчилар


1.

Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай туманидаги Қонликўл - Деҳқонобод хўжаликлараро сув оқизиш тармоғини қуриш (Қонликўл бош насос станциясини реконструкция қилган ҳолда I босқич)


Қорақалпоғистон Республикасидаги Шуманай тумани аҳоли пунктларининг сув таъминотини яхшилаш


2061,2

2012 йил

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

2.

Жиззах вилоятидаги Пахтакор, Дўстлик, Зафаробод, Арнасой, Мирзачўл ва Жиззах туманлари аҳолисининг сув таъминотини яхшилаш


Жиззах вилоятидаги Пахтакор, Дўстлик, Зафаробод, Арнасой, Мирзачўл ва Жиззах туманлари аҳоли пунктларининг сув таъминотини яхшилаш


2530,0

2012 йил

Жиззах вилояти ҳокимлиги

3.

Қашқадарё вилоятидаги Касби, Миришкор ва Муборак туманлари аҳолиси сув таъминотини яхшилаш


Қашқадарё вилоятидаги Касби, Миришкор ва Муборак туманлари аҳолиси сув таъминотини яхшилаш


650,0

2012 йил

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

4.

Сурхондарё вилоятидаги Бойсун, Қумқўрғон, Олтинсой, Узун ва Шеробод туманлари қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминотини яхшилаш


Сурхондарё вилоятидаги Бойсун туманининг Газа, Олтинсой туманининг Гулчечак ва Ботош, Қумқўрғон туманининг Жарқишлоқ ва Ўртақишлоқ, Узун туманининг Отчопар ҳамда Шеробод туманининг Қишлоқбозор қишлоқ аҳоли пунктлари сув таъминотини яхшилаш


630,2

2012 йил

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

5.

Навоий вилоятидаги Нурота тумани қишлоқ аҳолисининг сув таъминотини яхшилаш


Навоий вилоятидаги Нурота туманининг Темиртовоқ, Чўпонобод, Янгиобод, Дехбаланд, Саиджон эшон, Мадовод, Сувлик ва Кўктепа қишлоқ аҳоли пунктларининг сув таъминотини яхшилаш


1000,0

2012 йил

Навоий вилояти ҳокимлиги

6.

Шредер номидаги Боғдорчилик ва узумчилик илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон филиали лабораториясини жиҳозлаш


Шредер номидаги илмий-тадқиқот институтининг янгидан ташкил этилаётган лабораторияси эҳтиёжлари учун лаборатория ускуналари, мебеллар, ташкилий техника ва бошқа анжомлар сотиб олиш


98,7

2012 йил

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Шредер номидаги Боғдорчилик ва узумчилик илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон филиали



Ҳаммаси:



6970,1



Изоҳ: Лойиҳаларни молиялаштириш муддатлари қурилиш ишларининг тугалланишига ва давлат қабул комиссияси далолатномаларининг расмийлаштирилишига кўра аниқланади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 16-сон, 181-модда