Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хорижий кредитлар ва қарзлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.03.2009 й. 85-сон "Тараққиёт йўлида озиқ-овқатлар билан таъминлаш" дастури доирасида қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги устувор лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.03.2009 й.

N 85



"ТАРАҚҚИЁТ ЙЎЛИДА ОЗИҚ-ОВҚАТЛАР

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ" ДАСТУРИ ДОИРАСИДА

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ

СОҲАСИДАГИ УСТУВОР ЛОЙИҲАЛАРНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги "Тараққиёт йўлида озиқ-овқатлар билан таъминлаш" дастури бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бериш тўғрисидаги Битим доирасида Ўзбекистон Республикасига берилган грантдан самарали фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан "Тараққиёт йўлида озиқ-овқатлар билан таъминлаш" дастури доирасида 2005 - 2008 йиллар даврида:

"Наманган вилоятида Резаксой сув омбори қурилиши";

"Авиация ва коинот орқали қишлоқ хўжалиги мониторинги олиб борилишини ташкил этиш";

"Фарғона вилояти Фурқат тумани "Сурпа" посёлкасини сув билан таъминлаш";

"Сирдарё вилояти Сардоба тумани сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш";

"Шовот" каналида сув сатҳини барқарорлаштириш бўйича ҳимоя-тартибга солиш ишлари";

"Чорвачилик маҳсулотлари етиштириш бўйича оилавий тадбиркорликни микрокредитлаш";

"Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, озиқ-овқат маҳсулотлари сифати устидан назоратни кучайтириш, ҳайвонларнинг алоҳида хавфли юқумли касалликларининг ўз вақтида диагностикасини такомиллаштириш соҳасидаги сиёсатни амалга ошириш";

"2-сон Болалар уйини таъмирлаш ва жиҳозларини алмаштириш";

"Қорақалпоғистон Республикасида Бўстон каналини қуриш" лойиҳалари амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Юқорида кўрсатилган лойиҳаларни амалга ошириш учун 6991,7 млн. сўм маблағ молиялаштирилган.


2. Ҳукуматлараро битимга мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон-Америка қўшма ишчи гуруҳининг "Тараққиёт йўлида озиқ-овқатлар билан таъминлаш" дастури доирасида грант маблағлари ҳисобига иловага мувофиқ қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги устувор лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа масъул бажарувчилар:

бир ой муддатда бюджет таркиблари бўйича иқтисодий асослаш ҳисоб-китобларини ишлаб чиқсинлар ҳамда лойиҳаларни молиялаштиришнинг йил ва чоракларга бўлинган жадвалларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиб олсинлар;

маблағлардан самарали фойдаланилишини таъминласинлар ва лойиҳаларни амалга оширишнинг бориши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига ҳар чоракда ахборот берсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги масъул бажарувчилар билан биргаликда иловага киритилган капитал қурилиш объектларини белгиланган тартибда 2009 йилнинг манзилли рўйхатига киритсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

иловага киритилган лойиҳаларнинг "Тараққиёт йўлида озиқ-овқатлар билан таъминлаш" дастури бўйича тушадиган маблағларни жамлаш учун очилган Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамидан ўз вақтида молиялаштирилишини таъминласин;

маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан мониторинг олиб борсин, улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳоллари аниқланган тақдирда эса - лойиҳаларни молиялаштиришни тўхтатиб қўйсин ва молиялаштиришни тиклаш тўғрисидаги масалани Ўзбекистон-Америка қўшма ишчи гуруҳи мажлисига киритсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 24 мартдаги

85-сон қарорига

ИЛОВА



"Тараққиёт йўлида озиқ-овқатлар билан таъминлаш"

дастури доирасида молиялаштирилаётган лойиҳалар

РЎЙХАТИ

Т/р

Лойиҳанинг номи


Лойиҳанинг мақсади


Молиялаш-

тириш суммаси

(млн. сўм)


Маблағ-

ларни

ўзлаштириш

муддатлари


Масъул бажарувчилар


I. ИЛМИЙ ЛОЙИҲАЛАР

1.

Мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан тендер асосида "бракон" ишлаб чиқариш бўйича 3 та линия тайёрлаш.

Пахта ҳосилини сақлаш ҳамда пестицидлар қўлланишини камайтириш мақсадида республиканинг турлича иқлимли минтақаларида механизациялаштирилган линияда "бракон" ишлаб чиқаришнинг замонавий технологияларини жорий этиш.


300,0

2009 йил


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё республика маркази

2.

Ғўзани турлараро ва узоқ гибридларга қайта чатиштириш усули билан унинг серҳосил вилтга чидамли навларини яратиш.

Ўзбекистон Республикасининг турлича тупроққлимли минтақаларидан олинган ғўзанинг коллекцияланган нав намуналари, навлари, ҳар хил туп тизимли линия ва шаклларининг вилтга чидамлилигига вертицилум замбуруғининг ҳар хил вирулентли турларининг таъсирини, шунингдек табиий юқумли шароитда ғўзанинг маҳсулдорлиги, тола чиқиши ва сифати ҳамда бошқа морфохўжалик белгиларини ўрганиш.


25,0

2009-2010

йиллар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон селекция ва уруғчилик илмий-текшириш институти

II. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЛОЙИҲАЛАРИ

3.

Ўзбекистон Республикасида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш.

Бахтсиз ҳодисалар, йўл-транспорт ҳодисалари ва ҳалокатлари натижасида жабрланганларга касалхонага боргунга қадар босқичда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича парамедиклар ва биринчи респондентлар тайёрлаш тизимини яхшилашда кўмаклашиш. Тез ёрдам машиналари сотиб олиш ва уларни зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш.


450,0

2009-2010

йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Врачлар халқаро лигаси, Ўзбекистон анестезиологлар ва реаниматологлар уюшмаси


ЖАМИ



775,0



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 13-сон, 146-модда.















































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск