язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Қишлоқ хўжалиги/ Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳаларида қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан белгиланган харид квоталаридан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта маҳсулотларини сотиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик Низом (ЎзР ВМ 30.03.2004 й. 153-сон Қарорига 4-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 30 мартдаги

153-сон қарорига

4-ИЛОВА



Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва

тараққиёт банки лойиҳаларида қатнашувчи қишлоқ

хўжалиги корхоналари томонидан белгиланган харид

квоталаридан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёсини

қайта ишлашдан олинган пахта маҳсулотларини

сотиш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


1. Мазкур Низом Осиё тараққиёт банки иштирокида "Инфратузилмаларни ривожлантиришни, шунингдек Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш" ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш" лойиҳаларида (кейинги ўринларда лойиҳалар деб аталади) қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан белгиланган харид квотасидан ортиқча етиштирилган ва уларнинг ихтиёрида қолдириладиган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта маҳсулотларини сотиш тартибини белгилайди.


2. Қишлоқ хўжалиги корхоналари мазкур Низомга мувофиқ белгиланган харид квотасидан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинадиган пахта толасини, линт ва бошқа қўшимча маҳсулотларни сотадилар.

Хўжаликлар томонидан амалда тайёрланган пахта хом ашёси ҳажми пахта хом ашёсини қайта ишлаш корхоналарига етказиб бериш тугаллангандан кейин сортлар ва типлар бўйича дастлабки ҳисобга олиш ҳужжатлари асосида аниқланади.

Ҳар йили пахта хом ашёси тайёрлаш якунларига кўра Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш агентлиги статистика органлари билан биргаликда Иқтисодиёт вазирлигига лойиҳаларда қатнашувчи барча қишлоқ хўжалиги корхоналари бўйича тайёрланган пахта хом ашёсининг йиғма ҳажмини, белгиланган харид квотаси ҳажмини ва харид квотасидан ортиқча етиштирилган пахта маҳсулотлари ҳажмини алоҳида кўрсатган ҳолда, шунингдек пахта маҳсулотларини сотиш йўналишлари бўйича таклифларни тақдим этади.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги харид квотасидан ортиқча етиштирилган ҳамда хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган ҳажмларни ҳисобга олган ҳолда пахта маҳсулотлари балансини тузади ва пахта маҳсулотларини сотиш йўналишлари бўйича таклифларга мувофиқ ушбу ҳажмларни марказлаштирилмаган экспорт ёхуд ички бозорда сотиш тоифасига ўтказади.


4. Лойиҳаларда қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари харид квотасидан ортиқча етиштирилган пахта маҳсулотларини қайта ишлашдан олинган пахта маҳсулотларини:

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2003 йил 29 августда 1267-сон билан рўйхатдан ўтказилган Пахта толасини Ўзбекистон Товар-хом ашё биржаси орқали сотиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомда назарда тутилган шартларда Ўзбекистон Товар-хом ашё биржасининг ким ошди савдоларида;

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ пахта толаси учун ҳисоб-китобларни воситачилик шартларида амалга оширган ҳолда, қишлоқ хўжалиги корхоналари шартнома тузадиган ташқи савдо компаниялари орқали ёхуд Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июндаги 240-сон қарорига 1-иловага мувофиқ схема бўйича сотиш ҳуқуқига эга.

Пахта толасини мазкур бандга мувофиқ сотиш ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминалларидан (кейинги ўринларда терминаллар деб аталади) амалга оширилади.


5. Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан харид квотасидан ортиқча етиштирилган пахта маҳсулотларини қайта ишлашдан олинган пахта маҳсулотларини экспорт қилиш юзасидан тузилган контрактларни рўйхатдан ўтказиш Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига, ҳисобга қўйиш - ваколатли банкда ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Пахта толасини экспорт қилиш контрактларини рўйхатдан ўтказиш пайтида нархнинг мувофиқлигини баҳолашда "Коттон Оутлук" "А" индекси ва унинг Ўзбекистонлик компонентининг терминалнинг франко-ташувчи (FCA) етказиб бериш шартларига келтирилган котировкасининг ўртача кўрсаткичларига мувофиқ нархлар асос сифатида қабул қилинади.

Экспорт қилиш юзасидан тузилган контрактларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳужжатларни расмийлаштириш:

маҳсулотни ташқи савдо компаниялари орқали экспорт қилишда - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 2 декабрда 988-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомга мувофиқ амалга оширилади.

6. Қайта ишловчи корхоналар қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган шартномаларга биноан ва уларнинг топшириғига кўра пахта маҳсулотини қайта ишлаш, ўраш-жойлаш ва маркировка қилиш, сертификатлаштириш, маҳсулотни терминалларгача етказиб беришга доир хизматлар кўрсатадилар.

Пахта терминаллари қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган шартномаларга биноан пахта маҳсулотини тушириш, ортиш ва сақлаш, товарга илова қилинадиган зарур ҳужжатларни расмийлаштиришга доир хизматлар кўрсатадилар.

Пахта толасини экспортга юклаб жўнатиш лойиҳаларда қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ёки уларнинг топшириғига кўра ташқи савдо компаниялари томонидан тегишли ташкилотлар ("Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзстандарт" агентлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, юк экспедиторлари ва бошқалар) билан қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.

7. Ташқи савдо компаниялари лойиҳаларда қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан харид квотасидан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта маҳсулотларини сотишдан тушган хорижий валютадаги тушумни ушбу корхоналар ҳисоб рақамларига, кўрсатиб ўтилган маҳсулотни сотиш харажатларини чегириб қолган ҳолда, тўлиқ ҳажмда ўтказадилар.


8. Пахта маҳсулоти ташқи савдо компаниялари орқали сотилганда лойиҳаларда қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари валюта тушумининг бир қисмини қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли банкларга, умумий валюта тушумининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда, сотадилар.

Валюта тушумининг бир қисмини сотиш Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарори билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 263-сон қарорининг 5-бандига мувофиқ валюта тушумининг бир қисмини сотишдан озод қилиш тарзидаги кичик тадбиркорлик корхоналари учун назарда тутилган имтиёзлар лойиҳаларда қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарининг пахта толасини экспорт қилишига татбиқ этилмайди.


9. Лойиҳаларда қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари харид квотасидан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта маҳсулотларини сотишдан тушган (ҳам хорижий валютадаги, ҳам Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидаги) маблағларни олгандан кейин улардан кредитларни қайтариш, пахтани қайта ишлаш корхоналари ва терминалларнинг пахта маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш даврида вужудга келган харажатларини қоплаш учун фойдаланадилар.


10. Харид квотасидан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёси қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ихтиёрига кўра Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳаларида қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан белгиланган харид квоталаридан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёси ва дон маҳсулотлари етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомга ёки Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳаларида қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан харид квоталаридан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёси учун уни давлат эҳтиёжлари учун сотишда шартномавий нархларни белгилашнинг Вақтинчалик тартибига мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун сотилиши мумкин.






Вақтинчалик низомга

СХЕМА



Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт

банки лойиҳаларида қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари

томонидан белгиланган харид квоталаридан ортиқча етиштирилган

пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган

пахта маҳсулотларини сотиш

Босқичлар

Тадбирлар

Масъуллар

Муддатлар

1-босқич

       

Пахта хом ашёсини пахтани қайта ишлаш корхоналарига етказиб бериш тугаллангандан кейин хўжаликлар томонидан тайёрланган пахта хом ашёсининг ҳақиқий ҳажмини сортлар ва типлар бўйича дастлабки ҳисобга олиш ҳужжатлари асосида аниқлаш ҳамда Иқтисодиёт вазирлигига лойиҳаларда қатнашувчи барча қишлоқ хўжалиги корхоналари бўйича тайёрланган пахта хом ашёсининг йиғма ҳажмини, белгиланган харид квотаси ҳажмини ва харид квотасидан ортиқча етиштирилган пахта маҳсулотлари ҳажмини алоҳида кўрсатган ҳолда, шунингдек пахта маҳсулотларини сотиш йўналишлари бўйича таклифлар тақдим этиш

        

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш агентлиги статистика органлари билан биргаликда

Декабрь

2-босқич

      

Харид квотасидан ортиқча етиштирилган ҳамда хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган ҳажмларни ҳисобга олган ҳолда пахта маҳсулотлари балансини тузиш, ушбу ҳажмларни сотиш йўналишлари бўйича таклифларга мувофиқ ҳажмларни марказлаштирилмаган экспорт ёхуд ички бозорда сотиш тоифасига ўтказиш

        

Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш агентлиги

сентябрь-декабрь, январь-июнь

3-босқич

     

Қайта ишловчи корхоналар қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган шартномаларга биноан ва уларнинг топшириғига кўра пахта маҳсулотини қайта ишлаш, ўраш-жойлаш ва маркировка қилиш, мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш, маҳсулотни терминалларгача етказиб беришга доир хизматлар кўрсатадилар. Пахта терминаллари қишлоқ хўжалиги корхоналари билан тузилган шартномаларга биноан пахта маҳсулотини тушириш, ортиш ва сақлаш, товарга илова қилинадиган зарур ҳужжатларни расмийлаштиришга доир хизматлар кўрсатадилар.

        

Қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш корхоналари, терминаллар

Томонлар келишувига кўра

      

Ўзбекистон Товар-хом ашё биржасининг ким ошди савдолари

      

"Ўзаукционсавдо"

шўъба корхонаси

Ташқи савдо компаниялари

   

Давлат эҳтиёжлари учун сотиш (қишлоқ хўжалиги корхонаси ихтиёрига кўра)

      

4-босқич

      

Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан харид квотасидан ортиқча етиштирилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта маҳсулотларини экспорт қилиш юзасидан тузилган контрактларни Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида рўйхатдан ўтказиш, ваколатли банкда ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида ҳисобга қўйиш

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, ваколатли банк, Давлат божхона қўмитаси

10 кун мобайнида


5-босқич

        

Лойиҳаларда қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари, ёки уларнинг топшириғига кўра ташқи савдо компаниялари томонидан тегишли ташкилотлар ("Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон "Сифат" маркази, "Ўзбекэкспертиза", Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Ўзкарантин", юк экспедиторлари ва бошқалар) қонун ҳужжатларига мувофиқ тузилган шартномалар асосида пахта толасини экспортга юклаб жўнатиш.

Қишлоқ хўжалиги корхоналари тегишли идоралар билан биргаликда

Харидорлар билан тузилган шартномаларга мувофиқ

       

Ўзбекистон Товар-хом ашё биржасининг ким ошди савдолари 

      

"Ўзаукционсавдо"

шўъба корхонаси

Ташқи савло компаниялари

   

Давлат эҳтиёжлари учун сотиш (қишлоқ хўжалиги корхонаси ихтиёрига кўра)

       

6-босқич

      

Харидорлардан маблағлар тушиши

      









        

Вазирлар Маҳкамасининг "Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 22 июндаги 263-сон қарорининг 5-бандига мувофиқ валюта тушумининг бир қисмини сотишдан озод қилиш тарзидаги кичик тадбиркорлик корхоналари учун назарда тутилган имтиёзлар лойиҳаларда қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарининг пахта маҳсулотларини экспорт қилишига татбиқ этилмайди

       

7-босқич

     

Кредитларни қайтариш, пахтани қайта ишлаш корхоналари, терминаллар, пахта маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш даврида вужудга келган бошқа кредиторлар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш

      

Қишлоқ хўжалиги корхоналари

Етказиб берувчилар билан тузилган шартномаларга мувофиқ

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 13-сон, 153-модда