язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Алоқа, ахборот-коммуникацион технологиялар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.10.1999 й. 485-сон "Мицуи ва Ко., Лтд" фирмаси билан биргаликда "Тошкент-Бухоро радиореле линиясини реконструкция қилиш (Транс-Осиё-Европа тола-оптика алоқа линиясини заҳиралаш)" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.1999 й.

N 485



"МИЦУИ ВА КО., ЛТД" ФИРМАСИ

БИЛАН БИРГАЛИКДА "ТОШКЕНТ-БУХОРО

РАДИОРЕЛЕ ЛИНИЯСИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ  (ТРАНС-ОСИЁ-ЕВРОПА  ТОЛА-ОПТИКА

АЛОҚА ЛИНИЯСИНИ ЗАҲИРАЛАШ)" ЛОЙИҲАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



2010 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини реконструкция қилиш ва ривожлантириш миллий дастурини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлигининг "Мицуи ва Ко., Лтд" фирмаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йилги Инвестиция дастурига киритилган "Тошкент-Бухоро радиореле линиясини реконструкция қилиш (Транс-Осиё-Европа тола-оптика алоқа линиясини заҳиралаш)" лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

"Халқаро Телеком" акциядорлик компанияси лойиҳа бўйича буюртмачи,  "Ўзимпэксалоқа" акциядорлик жамияти эса - ижро этувчи агент этиб белгиланганлиги;

лойиҳани амалга ошириш мақсадида, буюртмачи манфаатларидан келиб чиқиб,  "Ўзимпэксалоқа" акциядорлик жамияти томонидан "Мицуи ва Ко., Лтд" фирмаси билан 1 546 681,0 минг Япония иенаси миқдорида контракт тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Белгилансинки, лойиҳани маблағ билан таъминлаш қуйидаги тартибда:

контракт қийматининг 1 314 678,9 минг Япония иенаси миқдоридаги 85 фоизи маҳсулот етказиб берувчи - "Мицуи ва Ко., Лтд" фирмасининг Япония Ташқи савдо ва саноат вазирлигининг суғурта қопламаси остида Япониянинг экспорт-импорт банкидан бериладиган 8 йил муддатда қайтариладиган кредити ҳисобига;

контракт қийматининг 232 002,1 минг Япония иенаси миқдоридаги 15 фоизи "Мицуи ва Ко., Лтд" фирмасининг 3 йил муддатда қайтариладиган кредити ҳисобига амалга оширилади.

Асосий қарз, фоизлар, воситачилик ҳақлари ва жалб қилинаётган кредитларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа молиявий чиқимлар 1 ва 2-иловаларга мувофиқ "Халқаро Телеком" акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига миллий валютада қайтарилади.


4. Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлиги контракт қийматининг 15 фоизини кредитлаш бўйича "Мицуи ва Ко., Лтд" фирмаси билан белгиланган тартибда кредит битими тузсин.


5. Молия вазири "Ўзимпэксалоқа" акциядорлик жамиятининг "Мицуи ва Ко., Лтд" фирмасига тўлов мажбуриятлари бўйича кафолатни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан белгиланган тартибда имзолашга вакил қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатлари бўйича "Мицуи ва Ко., Лтд" фирмаси учун мақбул шаклда юридик хулоса берсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Л.А. Ахметов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов