язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Хорижий кредитлар ва қарзлар/ Алоқа, ахборот-коммуникацион технологиялар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.05.1995 й. 180-сон "Сименс" акционерлик жамияти билан телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш ва модернизациялаш қўшма лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.05.1995 й.

N 180



"СИМЕНС" АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТИ

БИЛАН ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТАРМОҚЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ

ҚЎШМА ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини замонавий техника асосида ривожлантириш ва модернизациялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини ривожлантириш ва модернизациялаш соҳасида ҳамкорлик қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси ва "Сименс" акционерлик жамиятининг 1994 йил 15 июлдаги Дастурига мувофиқ Алоқа вазирлиги томонидан Трансосиё-Европа кабел линиясининг миллий сегментини қуриш учун 25 млн. Германия маркаси миқдоридаги суммада асбоб-ускуналар ҳамда толали-оптик кабел, шунингдек, Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари учун 49,9 млн. Германия маркаси миқдоридаги суммада рақамли коммутация станциялари етказиб бериш тўғрисида контрактлар расмийлаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Ҳамидов):

1995 йил май ойида кўрсатиб ўтилган контрактлар қийматидан 15 фоиз миқдоридаги аванс тўловларини Республика валюта фонди маблағларидан тўлашни назарда тутсин;

Германия KFW ривожлантириш банкига ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Германиядан олинадиган ва Алоқа вазирлиги бўлинмаларига маблағ сифатида бериладиган кредитлар бўйича кафолатларни белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ажратилган валюта маблағларини ўз вақтида сўм билан қоплашни, шунингдек, Германия KFW ривожлантириш банки кредитларини ўз маблағлари ҳисобидан белгиланган муддатларда тўлашни таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бериладиган Ҳукумат кафолатлари бўйича юридик хулосаларни белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кўрсатиб ўтилган контрактларни маблағ билан таъминлаш учун Германия KFW ривожлантириш банки билан якка тартибдаги кредит битимларини белгиланган тартибда расмийлаштирсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Ў.Т. Султонов, Б.С. Ҳамидов ва Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                          И. Каримов