Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пул тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.12.1993 й. 596-сон "Пул муомаласини тартибга солишнинг айрим чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.12.1993 й.

N 596



ПУЛ МУОМАЛАСИНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ

АЙРИМ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Пул муомаласини янада тартибга солиш ва "Сўм-Купон" курсини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, 1993 йил 16 декабрдан бошлаб нон, ун, гўшт, сут, гуруч, қанд-шакар, чой, ўсимлик мойи, шунингдек бошқа барча озиқ-овқат товарлари фақат "Сўм-Купонлар"га сотилади.


2. Россия Банкининг 1993 йил намунасидаги барча қийматдаги пуллари 1993 йил 16 декабрдан бошлаб озиқ-овқат товарларини сотишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қабул қилинмайди. Айни пайтда мазкур пуллардан тўловларнинг қолган барча турлари учун, шу жумладан, ноозиқ-овқат товарлари ва хизматлар учун ҳақ тўлашда "Сўм-Купонлар" билан бир қаторда тўлов воситаси сифатида чеклашларсиз фойдаланиш сақлаб қолинади.

1994 йилнинг 1 январигача ноозиқ-овқат товарларини сотишда ва хизматлар кўрсатишда аҳолидан "Сўм-Купонлар" билан бир қаторда, СССР Давлат банкининг 1961-1992 йиллар намунасидаги қиймати 1, 3, 5, 10 ва 25 рубл бўлган пуллари қабул қилинади.


3. Банк муассасалари ва улар ҳузуридаги комиссиялар кундалик доимий инкассациялаш чоғида савдо ташкилотлари томонидан озиқ-овқат товарларини сотишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини қаттиқ назорат қилсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 1993 йил намунасидаги Россия рублларини "Сўм-Купонлар"га 1:1 нисбатида, шунингдек алмаштириш фонди (уларни харид қилиш ҳажми) доирасида "Сўм-Купонлар"ни Россия рублларига алмаштирадиган махсус пунктлар тармоғини кенгайтирсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                           И. Каримов
























Время: 0.0204
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск