Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Тижорат банклари томонидан Марказий банкда мажбурий захираларни депонентлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 18.01.2005 й.да 1444-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг 31.12.2004 й.даги 28/5-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2005 йил 18 январда 1444-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2004 йил 31 декабрдаги

28/5-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Тижорат банклари томонидан

Марказий банкда мажбурий захираларни

депонентлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

(Янги таҳрирда)

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, тижорат банклари (кейинги ўринларда - банклар) томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида (кейинги ўринларда - Марказий банк) мажбурий захираларни депонентлаш тартибини белгилаб беради.

2. Банклар томонидан Марказий банкка жойлаштириладиган мажбурий захиралар (захира талаблари) пул-кредит сиёсатини амалга оширишда банк тизими ликвидлилигини тартибга солувчи ва пул массасини зарурий даражада сақлаб турувчи асосий воситалардан бири бўлиб ҳисобланади.


3. Мазкур Низомда белгиланган мажбурий захираларни депонентлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган барча банкларга татбиқ этилади.



II. МАЖБУРИЙ ЗАХИРАЛАРНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТАРТИБИ


4. Захира талаблари меъёри Марказий банк Бошқаруви томонидан банк депозит мажбуриятларига нисбатан фоизларда белгиланади.


5. Захира талабларини ҳисоб-китоб қилишда жисмоний шахсларнинг депозитлари ҳисобга олинмайди.


6. Мажбурий захираларни депонентлаш бош банк томонидан банк вакиллик ҳисобварағидан пул маблаюгарини ўтказиш йўли билан амалга оширилади.

Банк томонидан депонентланиши лозим бўлган мажбурий захиралар миқдорини тартибга солиш ва мажбурий захиралар миқдорини тартибга солиш бўйича банк томонидан тақдим этиладиган ҳисоб-китоблар ишончлилигини текшириш Марказий банк томонидан амалга оширилади.


7. Бошқа давлатлар ҳудудларида рўйхатга олинган банк бўлинмаларининг мажбурий захираларини шакллантириш ушбу давлатлар қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади. Мажбурий захиралар миқдорини ҳисоб-китоб қилишда чет элда жойлашган филиал ёки шуъба банкка қарашли бўлган тегишли баланс ҳисобварақларидаги қолдиқлар чиқариб ташланади.


8. Банклар ҳар бир ой бошланганидан сўнг уч иш куни мобайнида Марказий банкка банк раҳбари ва бош бухгалтери (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан имзоланган мажбурий захиралар ҳисоб-китобини (1 ва 2-иловаларда келтирилган жадвал ва уни тўлдиришга доир услубий кўрсатмаларга асосан) тақдим этадилар.

Марказий банкка депонентланиши лозим бўлган мажбурий захиралар ҳисоб-китоби ҳар кунлик баланс бўйича мажбурий захираланиши лозим бўлган маблағларнинг ойлик ўртача қолдиғини (миллий ва чет эл валютасида алоҳида) аниқ

...
Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск