Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Марказий банк Бошқарувининг 07.10.2005 й. 21/5-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 28.10.2005 й. 1455-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.10.2005 й.

N 1455-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

07.10.2005 й.

N 21/5


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан

тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари,

бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит

уюшмалари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига

тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака

талаблари қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришларни тасдиқлаш ҳақида


(2005 йил 7 ноябрдан кучга киради)


"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги Қонуннинг 51-моддасига асосан ишлаб чиқилган "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида"ги Низомга ўзгартиришлар лойиҳасини кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб, Бошқарув ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида"ги низомга (2005 йил 10 март, рўйхат рақами 1455-сон) ўзгартиришлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Адлия вазирлигида Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан 10 кун ўтгандан сўнг кучга киритилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                            Ф. Муллажонов






Марказий банк Бошқарувининг

2005 йил 7 октябрдаги

21/5-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан

тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари,

бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит

уюшмалари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига

тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака

талаблари қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Низомнинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Малака талабларини қўйиш ва касбга мувофиқликни аниқлаш (кейинги матнларда "касбга мувофиқликни аниқлаш" деб юритилади) - банк иши ва амалиётини, шунингдек кредит уюшмаларининг фаолиятини юритишда амалдаги қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш учун юқори малака ва салоҳиятга ҳамда бенуқсон ишбилармонлик ва жамоа орасида обрў-эътиборга эга бўлган мутахассисларни танлаш усулидир."


2. Низомнинг 5-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"амалга оширган ҳаракатлари юридик шахсларнинг банкротликка ёки молиявий аҳволи ёмонлашувига олиб келганлиги тўғрисида далиллар маълум бўлган тақдирда, банкротликка учраган ёки молиявий аҳволи ёмонлашган банклар, кредит уюшмалари ва юридик шахсларнинг собиқ раҳбарлари, бошқарув ва кузатув кенгаши аъзолари ҳамда йирик иштирокчилари (устав капиталида 10 фоиз ва ундан кўп миқдорида овоз берувчи акциялар ёхуд улушларга эга бўлган шахслар);"


3. Низомнинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Банк ёки филиал раҳбарлари бир банк таркибида бошқа филиалга ёки умуман бошқа банкка тенг лавозимларга, бир кредит уюшмаси ижро органи раҳбари бошқа кредит уюшмаси ижро органи раҳбарлигига ўтказилганида уларнинг касбга мувофиқлиги Комиссия томонидан қайта кўриб чиқилади."


4. Низомнинг 7-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тижорат банклари ва кредит уюшмалари раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма 3 иш куни муддат ичида Марказий банкнинг Тижорат банклари раҳбар ходимларини танлаш ва улар билан ишлаш Бош бошқармасига етказилиши ҳамда ушбу ўринларга тайинлаш учун тавсия этилаётган номзодларнинг ҳужжатлари тижорат банклари томонидан 1-иловага, кредит уюшмалари томонидан 2-иловага мувофиқ 15 кун муддат ичида Комиссияга кўриб чиқиш учун тақдим этилиши лозим."


5. Низомнинг 11-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Тижорат банклари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар олий иқтисодий маълумотга, банк тизимида етарли иш тажрибасига ва охирги иш жойидан тавсияга, кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодлар эса олий маълумотга, банк ёки молия соҳасида етарли иш тажрибасига, ишбилармонликдаги бенуқсон обрў-эътиборга эга бўлиши лозим.


6. Низомнинг 18-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Тижорат банклари ва кредит уюшмаларидаги Марказий банк номенклатурасига кирадиган лавозимларга тавсия этилаётган номзодларнинг ҳисоб-тавсифлов ҳужжатлари дастлаб тижорат банклари ва кредит уюшмалари томонидан кўриб чиқилиб, сўнг Комиссияга тақдим этилади. Комиссия тижорат банклари ва кредит уюшмалари томонидан тақдим этилган номзодларнинг ҳисоб-тавсифлов ҳужжатларини ушбу Низом талабларига мувофиқ ҳолда, 10 кун муддатда ўрганиб чиқади ва номзоднинг лавозимга мувофиқлигини аниқлаш масаласини ўзининг навбатдаги мажлиси кун тартибига киритади."


7. Низомнинг 19-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Тавсия этилаётган номзоднинг лавозимга мувофиқлиги Комиссия томонидан ўтказиладиган суҳбат ва (ёки) тест синови орқали аниқланади. Суҳбат ва (ёки) тест натижаларига кўра номзоднинг тавсия этилаётган лавозимга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида қарор қабул қилинади. Мазкур қарордан кўчирма тижорат банклари ва кредит уюшмаларига юборилади."


8. Низомнинг 22-бандини "в"-кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.


9. Низомнинг 1-иловасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тижорат банклари ва улар филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарларининг касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссиясига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхатининг тўртинчи хатбошисидан "ёки техникумда" сўзлари чиқариб ташлансин.


10. Низомнинг 2-иловасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тижорат банклари ва улар филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарларининг касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссиясига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхатининг тўртинчи хатбошисидан "ёки техникумда" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 43-44-сон, 335-модда.





































Время: 0.0239
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск