Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.04.2004 й. 197-сон "Қарз олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисидаги ахборотни ҳисобга олиш тизимини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.04.2004 й.

N 197



ҚАРЗ ОЛУВЧИЛАРНИНГ КРЕДИТ ТАРИХИ

ТЎҒРИСИДАГИ АХБОРОТНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ ТИЗИМИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 декабрдаги 547-сон қарори билан тасдиқланган 2004 йил учун макроиқтисодий сиёсатни амалга оширишнинг асосий чора-тадбирлари дастурига мувофиқ, молия интизомини мустаҳкамлаш, кредит операциялари бўйича таваккалчиликларни камайтириш мақсадида ва потенциал қарз олувчиларни ахборот билан таъминлашнинг халқаро тажрибасидан келиб чиқиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Кредит ахбороти миллий институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Кредит ахбороти миллий институтининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

тижорат банклари ва уларнинг қарз олувчилари кредит операциялари, қарз олувчиларнинг мажбуриятларини таъминлаш турлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш, тегишли маълумотлар базасини шакллантириш;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан банк назорати функцияларини амалга ошириш, кредит сиёсатидаги ўзгаришларни ва тижорат банкларининг кредит портфели ҳолатини таҳлил этиш мақсадида кредит ахборотининг ягона реестрини юритиш;

шартнома асосида тижорат банкларига ва кредит-ахборот бюроларига кредит ахбороти бериш.


2. Ўзбекистон Банклари уюшмаси, "Асака" банки, "Ўзсаноатқурилишбанк", "Пахта-банк", "Ғалла-банк" ва "Алоқа-банк"нинг Ўзбекистон Банклари уюшмасининг "Кредит-ахборот бюроси" шўъба корхонасини юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган ташкилот - Банклараро кредит бюросига айлантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. Қуйидагилар Банклараро кредит бюроси фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин:

тижорат банкларининг қарз олувчилари - жисмоний ва юридик шахслар тўғрисида уларнинг кредит тарихини шакллантириш учун зарур бўлган маълумотлар базасини шакллантириш ва ахборотларни таҳлил қилиш;

реал сектор корхоналари фаолиятини таҳлил этиш ва қарз олувчиларни рейтинг баҳолаш тизимини шакллантириш;

шартнома асосида банкларга ва бошқа кредит ташкилотларига, шунингдек қарз олувчиларнинг ўзига уларнинг сўровномалари бўйича қарз олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисидаги маълумотларни бериш.


4. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар Кредит ахбороти миллий институти ва Банклараро кредит бюросининг маълумотлар базасини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим этиладиган олинган кредитлар шартлари, тузилган лизинг ва факторинг шартномалари, гаровга қўйилган мол-мулк ва тижорат банклари олдидаги мажбуриятларни таъминлаш учун берилган кафолатлар (кафиллик) тўғрисидаги ахборотлар;

банклар билан уларнинг мижозлари ўртасидаги тегишли шартномаларда назарда тутилган тартибда тижорат банклари томонидан Банклараро кредит бюросига тақдим этиладиган маълумотлар;

банкдан олинган кредитларни ўз вақтида қайтариш юзасидан ўз мажбуриятларини бажармаган қарз олувчилар тўғрисидаги "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 35-моддасига мувофиқ тижорат банклари томонидан ошкор қилинадиган ахборотлар;

Кредит ахбороти миллий институти ва Банклараро кредит бюроси томонидан давлат статистика ва иқтисодиёт органларидан, нодавлат ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектлардан қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа асослар бўйича олинган маълумотлар.


5. Белгилансинки:

Кредит ахбороти миллий институти ва Банклараро кредит бюросининг маълумотлар базасидан мазкур қарорда назарда тутилмаган бошқа шахсларга маълумотлар берилишига йўл қўйилмайди;

потенциал қарз олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисида ахборот оладиган тижорат банклари қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ унинг ҳимоя қилиниши ва сақланишини таъминлашлари зарур.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига бир ой муддатда:

Кредит ахбороти миллий институтининг маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда Банклараро кредит бюросига ва тижорат банкларига кредит ахбороти тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни;

Ўзбекистон Банклар уюшмаси билан биргаликда Банклараро кредит бюроси ва тижорат банклари ўртасида маълумотлар айирбошланишини тартибга солувчи норматив ҳужжатни ҳамда кредит тарихи тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш тартибини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш тавсия этилсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 16-сон, 189-модда.


































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск