Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Тижорат банклари маблағларини ички активларга жойлаштириш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 14.05.2002 й. 1139-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 20.04.2002 й. 9/20-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2002 йил 14 майда 1139-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2002 йил 20 апрелдаги

514 9/20-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН




Тижорат банклари маблағларини ички активларга

жойлаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сонли "Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, тижорат банкларининг ўз маблағлари ва жалб этилган маблағларини ички активларга жойлаштириш тартибини белгилайди.


1. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар ишлатилади:


Ўзбекистон Республикаси резиденти - Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган, шу жумладан вақтинчалик Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган жисмоний шахслар; Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташкил қилинган ва рўйхатдан ўтказилган юридик шахслар, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар;


Ички активлар - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сўмда ва чет эл валютасида жойлаштирилган банк активларини акс эттиради, шу жумладан:

нақд пуллар ва тўлов ҳужжатлари;

резидент-банклар ҳисобварақларидаги маблағлар;

жойлаштирилган депозитлар, берилган кредитлар;

резидент юридик шахслар устав капиталига ва қарз мажбуриятларига қилинган қўйилмалар;

Ўзбекистон Республикаси давлат қимматли қоғозларига қўйилмалар;

номоддий активлар;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган кўчмас ва кўчар мулк;

Ўзбекистон Республикаси резидентларига жойлаштирилган бошқа активлар.


Ички пассивлар (мажбуриятлар) - тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси резидентлари олдидаги мажбуриятларини акс эттиради, шу жумладан:

жалб қилинган депозитлар;

Ўзбекистон Республикаси резидент-банклари олдидаги мажбуриятлар;

банкнинг қарз мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар;

Ўзбекистон Республикаси резидентлари олдидаги бошқа мажбуриятлар.


2. Банкларнинг ички активларга жойлаштирилган маблағларига қўйиладиган талаблар коэффициент кўринишида белгиланади. Ички активларга жойлаштириш коэффициенти ички активларни банк устав капитали ҳамда ички мажбуриятларнинг йиғиндиси нисбати билан аниқланади ва қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


Н =___________Ички активлар_________________

         Устав Капитали + Ички мажбуриятлар


3. Барча банклар ички активларга жойлаштирилган коэффициентни 1 (100%) дан кам бўлмаган даражада сақлаб туришлари зарур. Ички актив ва ички мажбуриятларни ҳисоблаш тартиби мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган.


4. Банкларнинг ички активларга жойлаштирилган маблағлари ҳамда ўрнатилган меъёрга амал қилиши тўғрисидаги ҳисоботлар ҳар ойда, ҳисобот ойининг 10 санасига қадар Марказий банкка тақдим этилиши лозим. Ҳисоботлар иловага мувофиқ ёзма ва электрон кўринишда тақдим этилиши лозим.


5. Мазкур Низомнинг талаблари тижорат банклари томонидан амал қилинмаган ёки маълумотлар ўз вақтида тақдим этилмаган ҳолларда Марказий банк "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги Қонуннинг 53-моддаси ва "Марказий банк томонидан банк қонунчилиги ва банк фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларга риоя этмаган тижорат банкларига нисбатан қўйиладиган жазо ва санкциялар тўғрисида"ги 74-сонли низомга (1999 йил 5 февралда Ўзбекистон Республикасининг Адлия Вазирлиги томонидан 622-сон билан рўйхатдан ўтган) мувофиқ жарима қўллаш ҳуқуқига эга.






Низомга

ИЛОВА



"_______" Банкининг _____ ҳолатига ички

актив ва мажбуриятларни ҳисоблаш

ТАРТИБИ

млн. сўмда

Ички активлар


N


Жами


1

Кассадаги нақд пул ва бошқа касса ҳужжатлари


Ҳисобрақам тартиб бўйича 10100

2

Марказий банкнинг вакиллик ҳисобрақамидаги маблағлар


Ҳисобрақам тартиб бўйича 10300


3

Бошқа банкларнинг вакиллик ҳисобрақамларидаги маблағлари*


Ҳисобрақам тартиб бўйича 10500


4

Олди-сотди учун мўлжалланган қимматли қоғозлар ҳисобрақами, брутто*


Ҳисобрақам тартиб бўйича 10700 (10715 ташқари), 10900


5

Факторинг*


Ҳисобрақам тартиб бўйича 11100


6

Сотиб олинган векселлар, брутто*


Ҳисобрақам тартиб бўйича 11300


7

РЕПО шартномалари*


Ҳисобрақам тартиб бўйича 11800


8

Бошқа банкларга берилган кредитлар, брутто*


Ҳисобрақамлар тартиб бўйича 11900, 12100, 13300, 14500


9

Кредит қўйилмалар, брутто*


Ҳисобрақамлар тартиб бўйича

12300 дан 15700 гача (8-қаторда кўрсатилганлардан ташқари)


10

Инвестициялар, брутто*


Ҳисобрақам тартиб бўйича 15900


11

Банк мулки, брутто*


Ҳисобрақамлар тартиб бўйича 16500, 16700


12

Бошқа активлар, брутто*

Ҳисобрақамлар тартиб бўйича 11500, 11700, 17100, 19900


13

Жами ички активлар, брутто


1 дан 13 гача қаторларнинг йиғиндиси


Ички мажбуриятлар


14

Депозитлар



15

Талаб қилиб олгунча*


Ҳисобрақам тартиб бўйича 20200

16

Жамғарма депозитлар*


Ҳисобрақам тартиб бўйича 20400

17

Муддатли депозитлар*


Ҳисобрақам тартиб бўйича 20600

18

Бошқа депозитлар*


Ҳисобрақам тартиб бўйича 22600

19

ЎзРМБдаги ҳисобрақамлари


Ҳисобрақам тартиб бўйича 20800

20

Бошқа банкларнинг ҳисобрақамлари*


Ҳисобрақам тартиб бўйича 21000

21

Олинган ссудалар*


Ҳисобрақамлар тартиб бўйича 21600, 21800, 22000


22

РЕПО шартномалари*


Ҳисобрақам тартиб бўйича 22300

23

Чиқарилган қимматли қоғозлар*


Ҳисобрақам тартиб бўйича 23600

24

Бошқа мажбуриятлар*


Ҳисобрақамлар тартиб бўйича 21200, 21400, 29800


25

Устав капитали

Ҳисобрақам тартиб бўйича 30300


26

Жами ички мажбуриятлар ва устав капитали


15 дан 25 гача қаторларнинг йиғиндиси

27

Ички активларга жойлаштириш коэффициенти (13 қатор/26 қатор)



Изоҳ: *) Юқорида кўрсатилган ҳисобрақамлар бўйича фақат резидентларнинг ҳисобрақамлари қолдиқлари ҳисобга олинади (норезидент ҳисобрақамлари қолдиқлари ҳисобга киритилмайди).












































Время: 0.0134
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск