язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.1997 й. 366-сон "Уй-жой қурилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.07.1997 й.

N 366



УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг уй-жой қурилишида ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 24 мартдаги Фармонга мувофиқ ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг бўш пул маблағларини, банклар кредитларини уй-жой қурилишига жалб этиш бўйича иқтисодий ва ташкилий шароитларни яратиш, шунингдек "Ўзуйжойжамғармабанк"нинг ўз кредит ресурсларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзуйжойжамғармабанк" Ўзбекистон давлат-акциядорлик уй-жой-жамғарма банки таъсисчиларининг биркитилган улушларга мувофиқ таъсисчилар томонидан қўшимча равишда 250 млн. сўм қўшиш ҳамда республика қимматли қоғозлар бозорида "Ўзуйжойжамғармабанк"нинг 250 млн. сўмлик акцияларини эркин сотиш ҳисобига устав сармояси миқдорини 750 млн. сўмгача кўпайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Ўзуйжойжамғармабанк" Ўзбекистон давлат-акциядорлик уй-жой-жамғарма банкининг номи ёзилган уй-жой облигацияларини чиқариш, уларнинг муомалада бўлиши ва уларга хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

"Ўзуйжойжамғармабанк"га Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги томонидан, Марказий банки билан келишилган ҳолда уй-жойлар бозори конъюнктурасини ўзгартиришда "Ўзуйжойжамғармабанк"нинг номи ёзилган уй-жой облигациялари бўйича уй-жойлар сотиб олиш тартибига зарур тузатишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

"Ўзуйжойжамғармабанк", "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда, аҳоли сони ва таркибидан келиб чиққан ҳолда, архитектура-режалаштириш ва қиймат омилларини ҳисобга олиб, уй-жойга бўлган эҳтиёжни, уй-жойлар турини ва уларни қуриш дислокациясини, шунингдек 1997-1998 йилларда "Ўзуйжойжамғармабанк"нинг номи ёзилган уй-жой облигациялари бўйича уй-жойлар қуриш ҳажмларини аниқласинлар;

"Ўзуйжойжамғармабанк"нинг вилоят бўлимлари буюртманомаларига биноан номи ёзилган уй-жой облигациялари бўйича уй-жойлар қурилиши учун ер участкалари ажратилишини биринчи навбатда таъминласинлар.


4. Белгилансинки, қурилиш майдонларини тайёрлаш, муҳандислик коммуникацияларини бузиш, кўчириш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек "Ўзуйжойжамғармабанк" буюртманомаси бўйича қурилаётган уй-жойлар учун мавзелар ичидаги ва магистрал тармоқлар қурилиши ҳокимликлар маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Бунда ушбу тармоқларнинг уй-жойлар фойдаланишга топширилгунгача тайёр қилиниши таъминланади.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг 1997 йилда қуйидагиларни уй-жойлар қийматининг 50 фоизини қоплашни таъминлаш ҳисобига йўналтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:

Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 21 январдаги 40-сон қарори билан тасдиқланган марказлаштирилган капитал маблағлар бўйича бошқа мақсадлар моддасида назарда тутилган 110 млн. сўм миқдоридаги бюджет маблағлари;

қурилиши давлат маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган ва ҳозирги вақтда маблағ билан таъминлашнинг аниқ манбалари билан таъминланмаган тугалланмаган уй-жой қурилиши объектлари қиймати;

давлат мулкини хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқаришдан тушган муҳандислик коммуникациялари билан таъминлаш учун ҳокимликлар ихтиёрида қолдириладиган маблағларнинг 50 фоизи.


6. Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигига 1998 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини тузишда номи ёзилган уй-жой облигациялари бўйича уй-жойлар қуриш қийматининг 50 фоизини қоплашга йўналтириладиган марказлаштирилган капитал маблағларни назарда тутсинлар.

7. "Ўзуйжойжамғармабанк"га қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

тасдиқланган Низомга мувофиқ банк бўлимларининг махсус йиғма счетларида зарур маблағлар тўпланган тақдирда жисмоний ва юридик шахслар билан, улар томонидан номи ёзилган уй-жой облигацияларини сотиб олмасдан, кредит олиш ва уй-жой сотиб олиш юзасидан шартномаларни расмийлаштириш;

кўчмас мулк бозорининг вужудга келган конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда Тошкент шаҳрида давлат бюджети маблағлари ҳисобига уй-жойлар қийматининг 50 фоизини қопламасдан, яхшиланган тузилишдаги, шунингдек қулай туманларда жойлашган квартираларни тижорат шартларида сотиш.

"Ўзуйжойжамғармабанк" томонидан Тошкент шаҳрида яхшиланган тузилишдаги квартираларни тижорат шартларида сотиш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. "Ўзуйжойжамғармабанк" Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда номи ёзилган уй-жой облигациялари бўйича сотиб олинадиган квартиралар қийматини уй-жойларнинг қавати, тури ва жойлашган ўрнига кўра табақалаштирилган ҳолда аниқлаш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Бунда квартираларнинг сотиш ва смета қиймати ўртасидаги олинадиган фарқнинг:

90 фоизгачаси - "Ўзуйжойжамғармабанк" буюртманомаси бўйича қурилаётган уй-жойларнинг муҳандислик коммуникацияларини, уларни ободонлаштиришни маблағ билан таъминлаш учун (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг махсус жамғармаларига;

10 фоизгачаси - "Ўзуйжойжамғармабанк"нинг ўз кредит ресурсларини кўпайтиришга йўналтирилсин.


9. "Ўзуйжойжамғармабанк" бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда Уй-жойларни "Ўзуйжойжамғармабанк" муассасалари орқали сотиб олиш тартиби тўғрисида Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Жисмоний шахсларга "Ўзуйжойжамғармабанк"нинг номи ёзилган уй-жой облигациялари бўйича уй-жойлар сотиб олиш ҳуқуқи юзасидан тавсияномалар бериш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 8 февралдаги 52-сон қарорининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, вазирликлар ва идоралар икки ҳафта муддатда амалдаги норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Марказий банк раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов