Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.10.1996 й. 359-сон "ЎзДЭУбанк" Ўзбекистон-Корея қўшма банкини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.10.1996 й.

N 359



"ЎЗДЭУБАНК" ЎЗБЕКИСТОН-КОРЕЯ ҚЎШМА

БАНКИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎFРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига хорижий инвенстицияларни жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "ДЭУ Сикьюритиз" компанияси, Кореянинг "Корам банк" баики, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий баики ва "Турон" консолидация акционерлик-тижорат банкининг "ЎзДЭУбанк" Ўзбекистон-Корея қўшма банкини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "ЎзДЭУбанк"нинг устав сармояси 20 млн АҚШ долларига тенг суммада, шу жумладан хорижий томоннинг улуши - 90 фоиз ("ДЭУ Сикьюритиз" - 55%, "Корам банк" - 10%, ЕТТБ - 25%) ва Ўзбекистон томони улуши - 10 фоиз (Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки - 5%, "Турон" банки - 5%) миқдорида белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, "ЎзДЭУбанк" Ўзбекистон Республикасининг юридик шахси ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг норматив ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.


4. "ЎзДЭУбанк" муассислари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензияси олинган пайтгача банкнинг устав сармоясига таъсис бадаллари тўласинлар.


5. "ЎзДЭУбанк" 1997 йил 31 декабргача фойдадан олинадиган солиқни тўлашдан озод қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва Тошкент шаҳар ҳокимига банкнинг ташкил этилиши, жойлаштирилиши, фаолият кўрсатиши ва уни малакали мутахассислар билан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "ЎзДЭУбанк" Ўзбекистон-Корея қўшма банкини ташкил этиш тўғрисида" 1995 йил 27 июндаги 238-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов

















Время: 0.0152
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск