Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.1994 й. 322-сон "Ғалла-банк" акционерлик-тижорат банкининг фаолият кўрсатиши учун шарт-шapoитлap яратишга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.06.1994 й.

N 322



"ҒАЛЛА-БАНК" АКЦИОНЕРЛИК-ТИЖОРАТ

БАНКИНИНГ ФАОЛИЯТ КЎРСАТИШИ УЧУН

ШАРТ-ШAPOИТЛAP ЯРАТИШГА ОИД ЧОРА-

ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўздонмаҳсулот" давлат-акционерлик корпорациясини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1994 йил 20 июндаги 311-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, банкнинг нормал фаолият кўрсатиши ҳамда зиммасига юкланган вазифаларни бажаришини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ғалла-банк" таъсисчилари томонидан банкнинг устав фонди 8 млрд. сўм-купон миқдорида эълон қилинганлиги ва уларнинг ҳар бирининг улуши, шу жумладан, Молия вазирлиги - 2 млрд. сўм-купон, "Ўздеҳқончиликсаноатбанк" - 1, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки - 1 ва "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси - 4 млрд. сўм-купондан иборат қилиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ғалла-банк" таъсисчилари бир ой муддатда таъсис бадалларини тўласинлар ва банкнинг устав фондини шакллантирсинлар.


3. "Ғалла-банк"нинг устав фонди банк акцияларини сотишдан олинадиган маблағлар ҳисобига шакллантирилиши лозимлигини ҳисобга олиб, банк Кенгаши уч ой муддатда акцияларнинг чиқишини ва уларнинг акционерлар ўртасида тарқатилишини таъминласин.


4. "Ўздеҳқончиликсаноатбанк":

шу йилнинг 1 октябригача "Ўздонмаҳсулот" корпорациясининг корхона ва ташкилотларини хизмат кўрсатиш учун устав фондидаги тегишли улуши билан "Ғалла-банк"ка берсин;

"Ғалла-банк"ка асосий фондлар ва хизмат хоналарининг тегишли қисмини ажратсин;

1994 йил 1 июлгача бўлган ҳолатга кўра "Ғалла-банк"ка белгиланган тартибда активлар ва пассивларни бўлиш ведомостига мувофиқ берсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:

"Ғалла-банк"нинг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатишига алоқадор масалаларни ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатсин;

"Ўздеҳқончиликсаноатбанк" ва "Ўзсаноатқурилишбанк" билан биргаликда банкни малакали мутахассислар билан бутлашда ёрдам берсин.


6. "Ўзулгуржибиржасавдо", "Тошшаҳарйўловчитранс", "Ўзбексавдо" уюшмалари, Ўзбекбирлашув, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, Алоқа вазирлиги "Ғалла-банк"ни унинг талабномалари бўйича зарур миқдорда инвентар, компьютер техникаси, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминласинлар.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари "Ғалла-банк" ишини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратишда амалий ёрдам кўрсатсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов








































Время: 0.0079
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск