язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Ўзбекистон Республикаси меҳнат жамғармалари ва аҳолига кредит бериш давлат-тижорат банки ("Ўзжамғармабанк")нинг Устави (ЎзР ВМ 27.08.1993 й. 430-сон қарорига илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 27 августдаги

430-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси меҳнат жамғармалари

ва аҳолига кредит бериш давлат-тижорат

банки ("Ўзжамғармабанк") нинг

УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон жамғарма банки ("Ўзжамғармабанк") Ўзбекистон Республикаси меҳнат жамғармалари ва аҳолига кредит бериш давлат-тижорат банки ҳисобланади ҳамда кредит-молия муассасаси мақомига эгадир.

"Ўзжамғармабанк" "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ташкил этилган ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.


2. "Ўзжамғармабанк" Ўзбекистон Республикаси банкларининг ягона тизимига киради.


3. "Ўзжамғармабанк" юридик шахс ҳисобланади, ўз номи ёзилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга, ўзбек ва рус тилларида штамплар ва бланкаларга эгадир, тўла хўжалик ҳисоби ҳамда ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш асосида фаолият кўрсатади, алоҳида мол-мулкка эгалик қилади.

"Ўзжамғармабанк" ўз номидан ҳуқуқларга эга бўлиши ҳамда мажбуриятларни бажариши, судда, хўжалик ва холислик судларида даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

"Ўзжамғармабанк" муассасалари тизимига қуйидагилар киради: Қорақалпоғистон республика, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, "Ўзжамғармабанк" нинг туман бўлимлари, уларнинг филиаллари ва агентликлари билан биргаликда.

"Ўзжамғармабанк" иқтисодий мақсадга мувофиқликка боғлиқ равишда тақиқланмаган фаолият турларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда бошқа муассасалар ташкил этиши мумкин.

"Ўзжамғармабанк" нинг жойлашган манзили - Тошкент шаҳри, Халқлар дўстлиги шоҳ кўчаси, 6.


4. "Ўзжамғармабанк" ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Президентнинг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан республиканинг барча тижорат банклари учун белгиланган кредит, ҳисоб-китоб ва касса операциялари бўйича умумий қоидаларга, шунингдек, мазкур Уставга амал қилади.


5. "Ўзжамғармабанк"нинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, фуқаролар ва юридик шахслар билан ўзаро муносабатларининг ҳукуқий асоси бўлиб улар билан тузиладиган ҳамда томонларнинг ўзаро мажбурияти ва жавобгарлигини белгиловчи шартномалар ҳисобланади. Умумий қабул қилинган қоидаларга асосан омонатлар қўйиш бўйича операциялар шартнома билан расмийлаштирилмайди.


6. "Ўзжамғармабанк" банк операциялари ўтказиш билан боғлиқ қарорлар қабул қилишда ўз фаолиятида давлат ҳокимияти ва бошқарув органларидан мустақилдир. Аҳоли билан операцияларни содир этишда фақат "Ўзжамғармабанк" муассасалари "Ўзжамғармабанк" атрибутикасига эга бўлган жамғарма дафтарчалари ва бошқа ҳужжатлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.


7. "Ўзжамғармабанк" томонидан жалб этилган пул маблағлари шартнома асосида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ҳалқ хўжалигининг кредит ресурсларига бўлган эҳтиёжини қондириш учун камида 70 фоиз миқдорида берилади. Қолган 30 фоизи "Ўзжамғармабанк" томонидан аҳолига, юридик шахсларга кредит бериш учун фойдаланилади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қарз мажбуриятларига жойлаштирилади Аҳолига ва юридик шахсларга кредит бериш ягона давлат пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларига мувофиқ амалга оширилади.


8. "Ўзжамғармабанк" аҳолининг омонатларини қабул қилишни ва бошқа операцияларни бажаришни агар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида бошқача ҳол. белгиланмаган бўлса, ўзининг йўриқномалари ва қоидаларига мувофиқ амалга оширади.


9. Ўзбекистон Республикасининг, бошқа давлатларнинг фуқаролари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар "Ўзжамғармабанк" нинг омонатчилари бўлишлари мумкин.

Пулни омонатга қабул қилиш банк томонидан омонатчига бу операцияни тасдиқловчи ҳужжат (жамғарма дафтарчаси, квитанция, кредит карточкаси ва бошқалар) берилган ҳолда амалга оширилади.


10. "Ўзжамғармабанк" кредитни ўз вақтида қайтаришни таъминлаш сифатида гаров, кафолат, ваколат ҳамда банк амалиётида қабул қилинган бошқа шакллардаги мажбуриятларни қабул қилади.


11. "Ўзжамғармабанк" давлатнинг мажбуриятлари учун жавоб бермайди, давлат ҳам "Ўзжамғармабанк" нинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, фуқароларнинг омонатлари бўйича мажбуриятлар бундан мустаснодир.



II. "ЎЗЖАМҒАРМАБАНК"НИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


12. "Ўзжамғармабанк" нинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикасида жамғарма иши соҳасида ягона давлат сиёсатини ўтказиш;

аҳолига комплекс ҳисоб-китоб-касса хизмати кўрсатишни, шунингдек, фуқароларга ва юридик шахсларга кредит беришни амалга ошириш;

ўз маблағларидан ва жалб этилган маблағлардан "Ўзжамғармабанк"нинг тижорат фаолиятида самарали фойдаланиш;

нақд пулсиз ҳисоб-китобларни кенгайтириш.


13. "Ўзжамғармабанк" унга юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

жамғарма ишини ҳамда аҳолига ва юридик шахсларга банк хизмати кўрсатишни ривожлантиришнинг принципиал асосларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

аҳолига ва юридик шахсларга банк хизмати кўрсатиш соҳасида республика дастурлари амалга оширилишини ташкил этиш, республиканинг бутун ҳудудида "Ўзжамғармабанк" муассасаларининг тўлов ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари пухта олиб борилишини таъминлаш;

"Ўзжамғармабанк" муассасалари томонидан аҳоли ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўйича операцияларни содир этишнинг умумий услубий принципларига риоя қилиш;

тўлов ҳужжатлари ва бошқа қимматли қоғозлар (чеклар, аккредитивлар, векселлар, акциялар, облигациялар ва бошқалар) чиқариш;

"Ўзжамғармабанк" муассасалари операциялари бўйича ҳисоб-китобларни ташкил этиш;

"Ўзжамғармабанк" муассасалари тармоқлари учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш;

"Ўзжамғармабанк" муассасаларининг бошқарув номенклатурасига кирувчи раҳбар ходимларини тасдиқлаш;

банк фаолияти соҳасида белгиланган тартибда бошқа давлотларнинг банклари билан ҳамкорлик қилиш, зарурат бўлганда акционерлик банклари таъсис этиш, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бошқа тижорат фаолиятини амалга ошириш;

"Ўзжамғармабанк" муассасаларини қимматли қоғозлар бланкалари, махсус техника билан таъминлаш, қуйи муассасаларнинг марказлаштирилган ишларга буюртмаларини бажариш.



III. "ЎЗЖАМҒАРМАБАНК"НИНГ

МИЖОЗЛАР БИЛАН ОПЕРАЦИЯЛАРИ


14. "Ўзжамғармабанк" аҳолининг пул омонатларини қабул қилади ва жойлаштиради, кредитларни жалб қилади ва беради, шу жумладан кичик корхоналар ташкил этиш ва уларни ривожлантириш, фуқаролар томонидан давлат мулкининг хусусийлаштирилиши, турар жой бинолари қурилиши ва уларни тузатиш ҳамда аҳолининг бошқа эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ кредитларни жалб қилади ва беради, мижозлар ва банклар корреспондентларнинг топшириғи бўйича ҳисоб-китобларни, мижозларга касса хизмати кўрсатишни амагга оширади, шунингдек, қуйидаги операцияларни содир этади;

а) мижозларнинг счётларини юритиш, фуқаролар ва юридик шахсларнинг счётлари ҳамда банклар-корреспондентларнинг счетлари ҳам шу жумлага киради;

б) давлат тўлов ҳужжатларини, қимматли қоғозларни сотиб олиш, сотиш ва сақлаш ҳамда улар билан бошқа операдияларн амалга ошириш;

в) учинчи шахслар учун пул шаклида божарилишини назарда тутувчи кафиллик, кафолат ва бошқа мажбуриятларчи бериш. Бу "Ўзжамғармабанк" томонидан жалб этилган маблағлар доирасида амалга оширилади;

г) мижозларнинг топшириғи бўйича ишончли (трест) операциялар (маблағларни жалб этиш ва жойлаштириш, қимматли қоғозларни бошқариш ва бошқалар);

д) банк фаолияти билан боғлиқ бўлган маслаҳат хизматлари кўрсатиш;

е) товарлар етказиб бериш ва хизматлар кўрсатишдан келиб чиқувчи талаблар қўйиш ҳуқуқига эга бўлиш, бундай талабларни бажаришда таваккалчилик қилиш ва бу талабларни инкассация қилиш, шунингдек, бу талабларни товарларнинг ҳаракатини қўшимча равишда назорат қилиш орқали бажариш (факторинг);

ж) лизинг операцияларини амалга ошириш;

з) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензияси асосида ва у томонидан белгиланган қоидаларга мувофиқ республикада ва чет элда чет Эл валютасида операцияларни амалга ошириш.


15. Банк томонидан юридик шахслар ва бошқа ташкилотларнинг операциялари ва счётлари бўйича маълумотномалар ташкилотларнинг ўзига, давлат солиқ инспекцияларига судларга, хўжалик судларига, тергов органларига, аудиторлик ташкилотларига берилиши мумкин.


16. Фуқароларнинг счётлари ва омонатлари бўйича маълумотномалар мижозлар ва уларнинг вакилларидан ташқари терговда бўлган ишлар бўйича мижозларнинг чётларда ва омонатларда бўлган пул маблағлари ва бошқа бойликлари хатланиши, банд солиниши ёки мол-мулк мусодара қилиниши мумкин бўлган ҳолларда судларга ва тергов органларига ҳам берилиши мумкин.

Счётлар ва омонатларнинг эгаси вафот этган тақдирда улар бўйича маълумотномалар счёт ёки омонатнинг эгаси томонидан ўлим ҳодисаси назарда тутилган ҳолда банкка берилган топшириқда кўрсатилган шахсларга, вафот этган омонатчиларнинг омонатлари бўйича меросхўрлик ишларини олиб бораётган давлат нотариал идораларига, шунингдек, хорижий консуллик муассасаларига берилиши мумкин.

Судлар, дастлабки тергов, суруштирув органлари нотариат органларида омонатлар бўйича счетлар ёки бошқа кўринишдаги жамғармаларининг жойлашгач жойи тўғрисида мавлумотлар бўлмаган тақдирда "Ўзжамғармабанк" томонидан уларни қидириш амалга оширилмайди.


17. Юридик шахсларнинг "Ўзжамғармабанк" даги пул маблағлари ва бошқа бойликлари судлар, хўжалик судлари, тергов органларининг қарори билан хатланиши мумкин, ундириш эса судлар томонидан берилган ижро варақалари, хўжалик судларининг буйруқлари ҳамда бошқа ижро ҳужжатлари бўйича, шунингдек, давлат солиқ инспекцияларининг талаби бўйича амалга оширилиши мумкин.


18. Фуқароларнинг "Ўзжамғармабанк" даги пул маблағлари ва бошқа бойликлари фақат қонуний кучга кирган ҳукм ёки суднинг қарори асосида хатланиши ва ундириб олиниши мумкин.

Фуқароларнинг пул маблағлари ва бошқа бойликлари қонуний кучга қирган ҳукм ёки қонунга мувофиқ чиқарилган мол-мулкни мусодара қилиш тўғрисидаги қарор асосида мусодара қилиниши мумкин.


19. "Ўзжамғармабанк" муассасалари томонидан операциялар содир этиш шартлари технологияси, фоиз ставкалари, банк муассасалари томонидан аҳолига кўрсатиладиган хизматлар учун комиссион мукофот миқдори "Ўзжамғармабанк" Бошқаруви томонидан белгиланади, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга кўрсатиладиган хизматлар, учун банклар томонидан ундириб олинадиган комиссион мукофот миқдори эса "Ўзжамғармабанк" бўлими томонидан шартнома асосида белгиланади.


20. Агар банк ҳужжатларини сақлаш муддати тамом бўлган бўлса, "Ўзжамғармабанк" мижозларнинг содир этилган операциялар бўйича эътирозларини қабул қилмайди.


21. Банк:

мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан тўлов топшириқларини, агар бу топшириқлар белгиланган тартибга хилоф равишда берилган бўлса, фуқароларнинг омонатларига маблағ ўтказиш учун қабул қилмасликка; кредит бериладиган юридик ва жисмоний шахслардан ҳисоботлар, баланслар ҳамда уларнинг тўловга лаёқатликларини ва берилган кредитларнинг таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни олишга;

кредит ресурсларидан жисмоний ва юридик шахсларга кредит беришда фойдаланишга, шунингдек, кредит ресурсларини банклараро пул бозорида кимошди савдоси орқали сотишга;

аҳолининг омонатлари бўйича энг кам фоиз ставкаларини юқори чегара билан чекланмасдан мустақил кўпайтиришга;

кредит шартномаларида назарда тутилган мажбуриятлар бузилган тақдирда бундан кейин кредит беришни тўхтатишга, берилган кредит суммаларини муддатидан илгари ундириб олишга;

шартномалар асосида ўтказилган операциялар учун фоиз ставкаларини ҳамда кўрсатилган хизматлар учун комиссион мукофотлар миқдорини белгилашга ҳақлидир.



IV. "ЎЗЖАМҒАРМАБАНК" ОМОНАТЧИЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА УЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ


22. Омонатчи "Ўзжамғармабанк" ка исталган миқдорда омонат қўйишга ҳақлидир. "Ўзжамғармабанк" ка қўйиладиган жамғарма омонат дастлабки бадалининг энг оз суммаси "Ўзжамғармабанк" Бошқаруви томонидан тасдиқланган тегишлича Низом билан белгиланади.


23. Омонатчи ўз омонатларини тасарруф қилиши, улар бўйича "Ўзжамғармабанк" таклиф қиладиган фоизларда ва бошқа шаклларда даромад олиши, омонатлар бўйича счётлардан нақд пулсиз тўловлар содир этиши мумкин.


24. Омонатчи бировнинг номига ёзилган омонатни қўйишга ёки олувчига бериладиган омонатни қўйишга ҳақлидир. "Ўзжамғармабанк" муассасаси томонидан номига омонат қабул қилинган ҳужжат берилган шахс омонатчи ҳисобланади. Омонатга бадаллар фақат омонат эгаси томонидан эмас, балки томонидан қўйилиши мумкин. Олувчи учун счётларнинг очилиши ва омонатни бериш бўйича кейинги операцияларни содир этиш омонатни қўювчи ёки пул олувчи шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгач берилади.


25. Вояга етмаган шахс ҳам омонатчи бўлиши мумкин. Ўз номига ўзи омонат қўйган вояга етмаган шахс бу омонатни мустақил тасарруф этади.

Бирор киши томонидан вояга етмаганнинг номига қўйилган омонатларни қуйидагилар тасарруф этадилар:

а) вояга етмаганлар 15 ёшга тўлгунларига қадар - ота-оналар ёки вояга етмаганларнинг бошқа қонуний вакиллари;

б) 15 ёшга тўлгандан кейин вояга етганнинг ўзи, лекин ўз ота- онасининг ёки бошқа қонуний вакилларнинг розилиги билан.


26. Омонатчи омонатни Шахсан, шунингдек, вакил орқали ҳам тасарруф этиши мумкин, бунда омонатчи вакилнинг номига тегишли ишончномани расмийлаштириши керак.

Омонатчи "Ўзжамғармабанк" га агар ўзи вафот этган тақдирда исталган шахсга, корхонага, муасасага, ташкилотга ёки давлатга омонатни бериш тўғрисида топшириқ бериш ҳуқуқига эгадир. Омонат эгаси вафот этган тақдирда топшириқ берилмаган омонатни банк меросхўрларга Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда беради.

Ўлим ҳодисаси сабабли топшириқни ва омонатларни тасарруф этишга ишончномаларни расмийлаштириш тартиби "Ўзжамғармабанк" Бошқаруви томонидан белгиланади


27. Омонатлар бўйича ва жамғармаларнинг бошқа турлари бўйича даромадларга солиқ солинмайди.


28. Аҳолининг "Ўзжамғармабанк" га қўйилган омонатларининг сақланиши ва ўз вақтида қайтарилиши Ўзбекистон Республикаси томонидан кафолатланади.


29. "Ўзжамғармабанк"нинг барча хизматчилари операциялар, ўз мижозлари ва корреспондентларининг счётлари ва омонатлари бўйича сирни сақлашга мажбурдирлар.


30. "Ўзжамғармабанк" муассасалари томонидан мижозларга пул маблағлари нотўғри берилган ёки счётларга суммалар нотўғри ўтказилган тақдирда мижозларга етказилган зарар фуқаро қонунчилигига мувофиқ ундирилади.



V. "ЎЗЖАМҒАРМАБАНК"НИНГ ЎЗ МАБЛАҒЛАРИ


31. Асосий ва оборот маблағлар фондлари, шунингдек, балансда акс эттириладиган бошқа бойликлар "Ўзжамғармабанк" нинг мулкини ташкил этади.

"Ўзжамғармабанк" да банкнинг ўз маблағлари ҳамда "СССР жамғармалар банкининг республикалар ва давлатлар жамғарма ўзаро муносабатлари ва ҳисоб-китобларининг тўғрисида" 1991 йил 30 октябрда имзоланган битимга мувофиқ ССР Жамғармалар банки балансидан "Ўзжамғармабанк" балансига ўтказилган активлар ва пассивлар суммаси бўладиган устав фонди ташкил этилади.


32. "Ўзжамғармабанк" нинг устав фонди Бошқарув томонидан 150 млн сўм миқдорида белгиланган ҳамда "Ўзжамғармабанк" нинг мажбуриятларини таъминлаш учун хизмат қилади.


33. "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ банк фаолиятидан олинган даромадлap ҳамда республика қонунчилиги билан тақиқланмаган бошқа даромадлар "Ўзжамғармабанк" мулки шаклланишининг манбалари ҳисобланади.


34. "Ўзжамғармабанк" да қуйидаги жамғармалар ташкил этилади:

устав ва заҳира жамғармалари;

асосий маблағлар жамғармаси;

истеъмол жамғармаси;

ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожлантириш жамғармаси;

моддий рағбатлантириш жамғармаси;

ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти учун ташкил этиладиган бошқа жамғармалар.

Бу жамғармаларни ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


35. "Ўзжамғармабанк" нинг даромадларига амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солинади.


36. Даромад ресурсларни жалб этиш ва жойлаштириш, хизматлар кўрсатиш бўйича операцияларни ўтказишдаги фаолият, шунингдек, бошқа операцияларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси қонуни ва мазкур Уставда назарда тутилган тижорат операцияларини бажариш натижасида ҳосил бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бюджетга солиқ тўлангандан, жамғармалар ташкил этилгандан кейин даромаддан Бошқарув томонидан белгиланадиган тартибда фойдаланилади.


37. Аҳолининг, жамоат ташкилотларининг счётларидаги пул маблағлари қолдиқлари, жамғармаларнинг ўз маблағлари, бошқа банкларнинг депозитлари ва кредитлари, бошқа жалб этилган маблағлар, тақсимланмаган даромад "Ўзжамғармабанк" нинг кредит ресурслари ҳисобланади.



VI. "ЎЗЖАМҒАРМАБАНК" НИНГ ТАШКИЛИЙ

ТУЗИЛМАСИ ВА УНИ БОШҚАРИШ


38. Раис, унинг ўринбосарлари ва Бошқарув аъзоларидан иборат таркибидаги Ўзбекистон Жамғармалар банкининг бошқаруви "Ўзжамғармабанк" бошқарувининг юқори органи ҳисобланади. Бошқарув раиси Марказий банк Бошқаруви Раисининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади. Раиснинг ўринбосарлари, Бошқарув аъзоларининг сони ва шахсий таркиби "Ўзжамғармабанк" Бошқаруви Раисининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


39. "Ўзжамғармабанк" Бошқарувига бошқармалар ва унга қарашли муассасалар фаолиятининг барча муҳим масалаларини ҳал этиш юклатилади.

"Ўзжамғармабанк" Бошқаруви бошқарувнинг юқори органи сифатида:

а) жамғарма ишларини, нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳамда кредит ресурсларини жойлаштириш, кадрлар тайёрлаш бўйича тадбирларни белгилайди;

б) хўжалик ҳисобини, ҳисоб ва ҳисоботни, банк ички назоратини, ўзига қарашли муассасаларда бойликларни сақлашни таъминлашни, банк операцияларини автоматлаштиришни, меҳнатни илмий ташкил этишни уюштиришнинг асосий қоидаларини ишлаб чиқади;

в) "Ўзжамғармабанк" кредити ва молия йиғма ҳисоб-китоб режалари лойиҳасини муҳокама қилади;

г) банкка бўйсунувчи бошқармаларнинг йиллик ҳисоботлари ва балансларини тасдиқлайди, "Ўзжамғармабанк" нинг йиғма балансини кўриб чиқади;

д) белгиланган иқтисодий нормативлардан келиб чиққан ҳолда марказий аппаратнинг тузилмасини, штатларини, сонини, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорини, шунингдек, "Ўзжамғармабанк" муассасаларида меҳнатга ҳақ тўлаши ва моддий рағбатлантириш тизимини белгилайди;

е) "Ўзжамғармабанк" Бошқарувининг харажатлари сметасини тасдиқлайди;

ж) ўзига қарашли муассасаларни текшириш тартибини белгилайди;

з) "Ўзжамғармабанк" ва унинг муассасалар ходимлари учун сир сақланиши керак бўлган ахборотлар рўйхати белгилайди;

и) "Ўзжамғармабанк" ка қарашли муассасалар фаолиятига раҳбарликни амалга оширади;

к) унинг кўриб чиқиши учун киритилган бошқа, масалаларни ҳал этади. "Ўзжамғармабанк" Бошқарувининг муҳим қарорлари, одатда, Раиснинг буйруқлари билан ҳаётга жорий этилди.


40. "Ўзжамғармабанк" Бошқаруви ўз ишини республика "Ўзжамғармабанк" муассасалари фаолиятига раҳбарлик қилиш бўйича барча масалаларни ҳал этишни муҳокама қилишда коллегиаликни яккабошчилик билан қўшиб олиб бориш асосида ташкил этаии. Бошқдрув фаолияти иш тартибига мувофиқ амалга оширилади.


41. "Ўзжамғармабанк" Бошқарувининг Раиси "Ўзжамғармабанк" фаолиятига унга Устав томонидан берилган ваколатларга мувофиқ раҳбарлик қилади ҳамда "Ўзжамғармабанк" юклатилган вазифалар бажарилиши учун шахсан жавоб беради.

Раис:

"Ўзжамғармабанк" мyaccacaлари фаолиятига тегишли бўлган барча масалаларни ҳал этади, бошқарув фаолиятига тегишли деб топилган масалалар бундан мустаснодир;

"Ўзжамғармабанк" номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, "Ўзжамғармабанк" нинг фаолияти масалалари бўйича республиканинг барча органларида, корхоналарида, ташкилотларида ва бошқа давлатларда унинг номидан иш кўради;

"Ўзжамғармабанк" нинг мол-мулкини тасарруф қилади, шартномалар, битимлар, шу жумладан меҳнат шартномалари тузади, ишончномалар беради;

хизмат сафарларининг, вакилликнинг ва бошқа харажатларнинг чекланган миқдорини белгилайди;

"Ўзжамғармабанк" нинг штат жадвалини тасдиқлайди, меҳнатга ҳақ тўлашнинг ҳамда ходимлар бошқа даромадларининг шакли ва миқдорларини белгилайди;

мукофотлаш тўғрисидаги низомни, "Ўзжамғармабанк" ходимларининг лавозим йўриқномаларини тасдиқлайди;

"Ўзжамғармабанк" нинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлap чиқаради;

"Ўзжамғармабанк" фаолиятининг бошқа масалаларини кўриб чиқади ва ҳал этади.



VII. ҲИСОБ, ҲИСОБОТ ВА "ЎЗЖАМҒАРМАБАНК"

ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРИШ


42. "Ўзжамғармабанк" муассасалар бухгалтерия учётини юритадилар ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган умумий қоидаларга мувофиқ ҳисобот тақдим этадилар.

"Ўзжамғармабанк" да бухгалтерия учёти ҳисобот ва операциялар бўйича ҳужжатлар оборотининг аниқ тартиби "Ўзжамғармабанк" Бошқаруви томонидан белгиланади. "Ўзжамғармабанк" йиллик балансни ҳамда даромадлар ва зарарлар счётини тузади, ҳисобот ва бошқа материалларнинг характери ва ҳажми Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган шаклларда ва муддатларда бўлади.


43. "Ўзжамғармабанк"нинг операция йили 1 январдан бошланади ва 31 декабрда тугайди.


44 "Ўзжамғармабанк" фаолиятини текшириш "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.



VIII. СУҒУРТА


45. Банк ходимлари суғурта ташкилотида суғурта қилинишлари мумкин.


46. "Ўзжамғармабанк" нинг асосий маблағлари (асосий воситаларга тегишли бўлган бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар ва бошқа мол-мулк) ихтисослаштирилган суғурта ташкилотида суғурта қилиниши мумкин.



IX. "ЎЗЖАМҒАРМАБАНК"НИНГ ТУГАТИЛИШИ


47. "Ўзжамғармабанк" нинг тугатилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Макамасининг қарори билан амалга оширилади.


48. "Ўзжамғармабанк" тугатилган тақдирда тугатиш комиссияси тузилади, комиссиянинг хулосаси тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.