язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.1993 й. 413-сон "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг бошқаруви тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.08.1993 й.

N 413



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ

ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ МИЛЛИЙ

БАНКИНИНГ БОШҚАРУВИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки тўғрисида" 1993 йил 21 январдаги 45-сон қарорининг 3-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Бошқарувининг таркибига Бошқарув Раиси ва унинг ўрнинбосарлари билан бир қаторда лавозимига кўра:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг Марказий банки Бошқарувининг раиси;

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитасининг раиси;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазири, шунингдек, миллий банкнинг қуйидаги бўлинмалари раҳбарлари

операциялар бошқармасининг бошлиғи;

ташкил этиш ва режалаштириш бошқармасининг бошлиғи;

кредит билан таъминлаш бошқармасининг бошлиғи;

инвестиция лойиҳаларини экпертиза қилиш бошқармасининг бошлиғи кирадилар.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки уставининг 24, 25-моддаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 13 августдаги

413-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият

миллий банкининг Уставига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар



1. Уставнинг 24 моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бошқарув банкининг ижро этувчи орган ҳисобланади, унга Раис бошчилик қилади.

Бошқарув Раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.

Бошқарув Раисининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар.

Бошқарувнинг таркибига Бошқарув Раиси ва унинг ўринбосарлари билан бир қаторда лавозимига кўра:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг раиси;

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитасининг раиси;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазири, шунингдек, Миллий банкнинг қуйидаги бўлинмалари раҳбарлари:

операциялар бошқармасининг бошлиғи;

ташкил этиш ва режалаштириш бошқармасининг бошлиғи;

кредит билан таъминлаш бошқармасининг бошлиғи;

инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш бошқармасининг бошлиғи кирадилар".


2. Уставнинг 25-моддаси қуйидаги хат боши билан тўлдирилсин:

"Банк Бошқаруви Ҳукуматининг валюта-молия муносабатлари, банк жорий фаолияти ва уни ривожлантириш соҳасидаги сиёсатни Миллий банк томонидан амалга ошириш билан боғлиқ бўлган барча масалаларни коллегиаллик ваБошқарув аъзоларининг фикрини ҳисобга олиш асосида кўриб чиқади. Бошқарув қарорлари, агар Бошқарувнинг рўйхатдаги аъзоларининг тўртдан уч қисми унинг учун овоз берганлари тақдирда қабул қилинган ҳисобланади".