язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банк операциялари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.1993 й. 36-сон "Аҳолининг Ўзбекистон жамғармалар банки муассасаларида сақланаётган омонатлари бўйича янги фоиз ставкаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.01.1993 й.

N 36



АҲОЛИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ЖАМҒАРМАЛАР

БАНКИ МУАССАСАЛАРИДА САҚЛАНАЁТГАН

ОМОНАТЛАРИ БЎЙИЧА ЯНГИ ФОИЗ

СТАВКАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


Нархларнинг эркинлаштирилиши муносабати билан аҳоли жамғармаларини ўз қийматини йўқотишдан муҳофаза қилиш ва аҳоли пул маблағларини жамғарма банкларига қўшимча равишда жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Аҳолининг Ўзбекистон давлат-тижорат жамғармалар банки муассаларида сақланаётган омонатлари бўйича фоиз ставкалари қуйидаги миқдорларда тасдиқлансин:

- йўқлаб олинадиган омонатлар бўйича - 10 фоиз;

- сақланиш муддати белгиланган жамғармалар бўйича:

1 йилдан 3 йилгача - 20 фоиз;

3 йилдан 5 йилгача - 30 фоиз;

5 йилдан кўп бўлганда - 45 фоиз.

- ёшлар - мукофот омонатлари бўйича - 20;

- мақсадли болалар омонатлари ва тўланадиган омонатлар бўйича - 45 фоиз;

- ютуқли омонатлар бўйича - 6 фоиз.


2. Аҳоли омонатларининг Ўзбекистон Марказий банки ва тижорат банкларида кредит ресурслар сифатида жойлаштирилиши ҳисобига пайдо бўладиган жамғармалар банки муассасаларининг даромадлари аҳолининг омонатлари бўйича фоиз ставкаларни оширишнинг асосий манбалари этиб ҳисоблансин.


3. Янги фоиз ставкалари Ўзбекистон жамғармалар банки муассасаларида сақланаётган омонатларга 1993 йил 1 январидан бошлаб жорий қилинсин.


4. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамкасининг "Аҳолининг Ўзбекистон жамғармалар банки муассасаларида сақланаётган омонатлари бўйича фоиз ставкаларини ошириш ҳақида"ги 1992 йил 5 майдаги 223-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов