ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /Марказий банк Бошқарувининг 8/2-сон, Давлат солиқ қўмитаси 2010-7-сон, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 17-8/704-сон "Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг тўловларини қабул қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 26.02.2010 й. Қарори (АВ томонидан 21.04.2010 й. 2099-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
21.04.2010 й.
N 2099
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ 26.02.2010 й. N 8/2 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 26.02.2010 й. N 2010-7 |
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ 26.02.2010 й. N 17-8/704 |
ҚАРОРИ
Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний
шахсларнинг тўловларини қабул қилиш
тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш
ҳақида
(2010 йил 1 майдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нақд пул муомаласини такомиллаштириш ва банкдан ташқари айланмани қисқартириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 15 апрелдаги ПҚ-57-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 й., 3-4-сон, 145-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 9-10-сон, 146-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг тўловларини қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2009 йил 15 августдаги 311-В, 2009-26 ва 252-сонли "Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг тўловларини қабул қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2002, 2009 йил 30 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 36-сон, 398-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. Муллажонов
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. Парпиев
Ўзбекистон алоқа
ва ахборотлаштириш
агентлиги Бош директори X. Муҳитдинов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 16-сон, 128-модда.