Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Марказий банк Бошқарувининг 15.06.2006 й. 60-5 (13/8)-сон "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 19.07.2006 й. 1122-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.07.2006 й.

N 1122-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

15.06.2006 й.

N 60-5 (13/8)


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз

ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга

қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2006 йил 29 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга (2002 йил 15 апрель, рўйхат рақами 1122) иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг 10 кундан кейин кучга киради.



Марказий банк Бошқаруви раиси                                Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз

ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга

киритилаётган қўшимчалар


1. 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбошиси билан тўлдирилсин:

"Банклар "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ мижозларнинг ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ёки уларни бажаришни рад этишга ҳақлидир".


2. 41-банд "а" кичик бандидаги "бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси" сўзларидан кейин "бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси" сўзлари билан тўлдирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 28-29-сон, 286-модда.



































Время: 0.0197
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск