Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Тижорат банклари томонидан қайта ишловчи корхоналарга сут, тирик мол, жун, қорамол ва майда моллар териси, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини харид қилиш учун нақд пул бериш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 14.01.2003 й. 1198-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 30.11.2002 й. 26/7-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2003 йил 14 январда 1198-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2002 йил 30 ноябрдаги

26/7-сонли  қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Тижорат банклари томонидан қайта ишловчи

корхоналарга сут, тирик мол, жун, қорамол ва

майда моллар териси, мева-сабзавот ва полиз

маҳсулотларини ҳарид қилиш учун нақд пул

бериш ва улардан фойдаланиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 13 ноябрдаги 390 - сонли "Бозорни истеъмол моллар билан тўлдиришни рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар билан савдо ташкилотларининг ўзаро муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, тижорат банклари томонидан қайта ишловчи корхоналарга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш мақсадларига нақд пул бериш тартибини белгилаб беради.

Ушбу ҳужжатда белгиланган тартиб тайёрлов корхоналарига нисбатан қўлланилмайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

қайта ишловчи корхоналар - сут, жун, қорамол ва майда моллар териси, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини (бундан кейинги матнда - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) қайта ишлаб, ярим фабрикат ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи, тирик молларни гўштга сўйиш, гўштдан ярим фабрикат тайёрлаш билан шуғулланувчи юридик шахс мақомига эга корхоналар.

бевосита ишлаб чиқарувчилар - ўз томорқа ер участкасидан шахсий меҳнати асосида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи жисмоний шахслар ва деҳқон хўжаликлари, узоқ муддатга ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда товар қишлоқ, хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари.

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш - сутни қайта ишлашдан сариёғ, пишлоқ ва бошқа сут маҳсулотлари, жунни қайта ишлаб калава, жун газлама ва аҳоли истеъмоли учун бошқа жун маҳсулотлари, қорамол ва майда мол терисини қайта ишлаб чарм ва чарм маҳсулотлари, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларидан қуритилган қоқи, консерва, томат пастаси, шарбат, мева шарбатларидан концентрациялаштирилган кукун ишлаб чиқариш ва бошқалар.


3. Мазкур Низомда белгиланган тартиб асосида банкдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун нақд пул олиш ҳуқуқига фақат қайта ишлаш қувватларига эга бўлган корхоналар ҳамда кушхоналар эгадирлар.

Шу билан бир вақтда ушбу Низом қуйидагиларга нисбатан жорий этилмайди:

Ўзбекистон Республикаси норезидентларга;

кредиторлик қарзлари (2-сонли картотекаси) мавжуд бўлган қайта ишловчи корхоналарга;

пахта хом ашёси, тамаки барги, каноп, пилла харид қилишга;

кредит маблағлари ҳисобига маҳсулотлар харид қилишга.


4. Қайта ишловчи корхоналар раҳбарлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун банклардан олинган нақд пуллардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш бўйича шахсан жавобгардирлар.



II. БАНКЛАРДАН НАҚД ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ

ОЛИШ ТАРТИБИ


5. Қайта ишловчи корхоналар ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш мақсадида харид қилишга нақд пул маблағлари олиш учун календарь йилда бир марта унинг асосий депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи тижорат банкига белгиланган тартибда тасдиқланган ҳамда сақлаш ва қайта ишлашнинг тегишли қувватлари кўрсатилган ҳолда маҳсулотлар тайёрлаш ва саноат йўли билан қайта ишлаш учун ўз моддий-техника базаси мавжудлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни тақдим этишлари керак.

Қайта ишловчи корхона томонидан кўчмас қайта ишлаш қувватларидан ижара шартларида фойдаланилган тақдирда ижара шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхаси ва ижара шартномасининг Давлат кадастрида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилади.


6. Қайта ишловчи корхона унинг асосий депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банкка бевосита ишлаб чиқарувчилардан харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисоб-китоби учун нақд пулга бўлган эҳтиёжи миқдори кўрсатилган буюртманомани нақд пул олиниши режалаштирилаётган йил чораги бошланишидан икки ҳафта олдин тақдим этади. Буюртманомада ушбу мақсадлар учун нақд пулга эҳтиёж корхона бизнес-режасидан келиб чиққан ҳолда йил чораги ичидаги ҳафталар қирқимида кўрсатилиши лозим.


7. Қайта ишловчи корхоналарга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун нақд пул унинг асосий депозит ҳисобварағидаги мавжуд маблағлари доирасида берилади.


8. Банк томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун бериладиган нақд пул суммаси қайта ишловчи корхоналар томонидан бевосита ишлаб чиқарувчилар билан тузилган шартномалар асосида аниқланади ва етти кунлик эҳтиёж миқдорида берилади.


9. Қайта ишловчи корхоналарга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш учун нақд пул ҳар етти кунда бир марта берилади. Бунда қайта ишловчи корхона хизмат кўрсатувчи банкка шу мақсад учун илгари олинган нақд пулдан фойдаланилганлигини тасдиқловчи қабул қилиш квитанциялари реестрини тақдим этади.

Қайта ишловчи корхона илгари олинган нақд пулдан фойдаланилганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этмаган тақдирда банк бундан кейин нақд пул беришни тўхтатиб қўяди.



III. ҚАЙТА ИШЛОВЧИ КОРХОНА ТОМОНИДАН

БАНКДАН ОЛИНГАН НАҚД ПУЛНИ

ИШЛАТИШ ТАРТИБИ


10. Қайта ишловчи корхона томонидан юқоридаги мақсадлар учун банкдан олинган нақд пул маблағлари шу куннинг ўзида корхона кассасига кирим қилинади.


11. Қайта ишловчи корхона томонидан касса операциялари юритилиши, нақд пулларни сақлаш ва сарфлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг "Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари"га (Давлат рўйхати 565-сон, 1998 йил 17 декабр) мувофиқ амалга оширилиши керак.


12. Банкдан олинган пулнинг етти иш куни мобайнида сарфланмаган қисми етти кунлик муддат тамом бўлгандан кейинги кундан кечиктирмасдан қайта ишловчи корхонанинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ўтказиш учун хизмат кўрсатувчи банкка топширилиши шарт.


13. Қайта ишловчи корхона билан бевосита ишлаб чиқарувчилар ўртасида топширилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб, маҳсулот қабул қилиб олиш пайтида корхона кассасидан бевосита ишлаб чиқарувчининг ўзига нақд пул бериш йўли билан ёки масъул шахс, яъни қайта ишловчи корхона кассасидан маҳсулот харид қилиш учун нақд пулларни кейинчалик хисобот бериш шарти билан олувчи, корхонада доимий ишловчи, ходимлар рўйхатида мавжуд бўлган ва корхона билан моддий жавобгарлик тўғрисида Шартнома тузган ходим (кейинги ўринларда - масъул шахс) орқали амалга оширилади.


14. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қабул қилиш квитанция билан расмийлаштирилади. Квитанцияда корхона раҳбари, бош бухгалтери ва кассирининг имзолари бўлиб, улар корхона муҳри ва кассир штампи ёки касса аппарати белгиси билан тасдиқланади.


15. Қайта ишловчи корхоналарда бевосита ишлаб чиқарувчи деҳқон ёки фермер хўжалигининг номи, юридик манзили, банкдаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб варағи қайд этилган, агар жисмоний шахс бўлса унинг исми, насаби ва отасининг исми, яшаш манзили, паспорт маълумотлари, сотиб олинган хом ашёнинг ҳажми, миқдори ва нархи, тўланган пул суммаси ҳамда маҳсулот етказиб берувчининг имзоси қўйилган кундалик ҳисоб дафтар юритилиши шарт, Агар маҳсулот масъул шахс томонидан харид қилинган бўлса ушбу дафтарга унинг имзоси қўйилади.


16. Қайта ишловчи корхонанинг кассасидан бевосита ишлаб чиқарувчиларга ёки масъул шахсга берилган нақд пуллар корхона раҳбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган чиқим ордерлари орқали расмийлаштирилади.



IV. БАНК ТОМОНИДАН ҚАЙТА ИШЛОВЧИ КОРХОНАГА

БЕРИЛГАН НАҚД ПУЛЛАРДАН МАҚСАДЛИ

ФОЙДАЛАНИЛИШИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


17. Қайта ишловчи корхона ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5- кунидан кечиктирмай хизмат кўрсатувчи тижорат банкига нақд пулга харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми, миқдори ва нархи, тўланган пул суммасини тасдиқловчи, раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳамда муҳр билан тасдиқланган маълумотномани тақдим этади.

Қайта ишловчи корхона раҳбари ва бош бухгалтери маълумотномага қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилишга нақд пул сарфланиши тўғрисидаги текширилмаган касса ҳисоботлари маълумотлари киритилганлиги учун шахсан жавобгар бўлади.


18. Тижорат банклари ҳар чоракда қайта ишловчи корхона томонидан тақдим этилган далолатномаларни, шунингдек, қайта ишловчи корхонанинг ҳисобварағига қайта ишланган маҳсулотларни сотишдан тушган пул тушумини таҳлил қиладилар.


19. Тахлил натижасида қайта ишловчи корхонага қайта ишлаш учун қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сотиб олиш учун нақд пул берилгандан кейинги 3 ой давомида унинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қайта ишланган тайёр маҳсулотларни сотиш натижасида тушумлар тушмаганлиги ёки ушбу тушумлар ниҳоятда кам миқдорда эканлиги аниқланган тақдирда, тижорат банклари ушбу мақсадларга нақд пул беришни тўхтатиб қўядилар.


20. Қайта ишловчи корхоналарга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун берилган нақд пулларни мақсадга мувофиқ ишлатилишини текшириш хизмат кўрсатувчи банк томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бунда, қайта ишловчи корхона томонидан банкка нақд пул бериш учун тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги касса китоби ёзувлари ва қабул қилиш квитанцияларида кўрсатилган харид қилинган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини омборга кирим қилинганлиги, касса ҳужжатлари ва кундалик хисоб дафтаридаги маълумотларни ўрганиб чиқиш йўли билан текширилади.


21. Банк томонидан қайта ишловчи корхоналарга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун берилган нақд пулларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан жойида ўтказилган текширишлар жараёнида нақд пуллар мақсадга номувофиқ ишлатилганлиги, ҳисобга олиш ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги ва бошқа қоида бузишлар аниқланган тақдирда қонунчиликка мувофиқ тегишли жазо чоралари қўллаш учун текшириш маълумотларини солиқ органларига, агар суиистеъмол ҳоллари аниқланган бўлса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилади.

Бунда текшириш давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар нақд пул бериш тўхтатилади.


22. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.



Ўзбекистон Республикаси

Молия вазири                                         М.Б. Нурмуратов



Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси Раиси                Ж.Б. Сайфиддинов


















Время: 0.0174
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск