Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат банклари томонидан факторинг операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 05.02.1999 й. 621-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк томонидан (26.12.1998 й. 24-сон баённома) 326-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.02.1999 й.

N 621




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

(26.12.1998 й. N 24 БАЁННОМА)

N 326



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат

банклари томонидан факторинг операцияларини

амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида" Қонуни, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" Қонуни ҳамда бошқа қонунчилик асосида ва Марказий банк ваколатидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқилди.


1.2. Мазкур Низом банклар томонидан ўз мижозларидан учинчи шахс мажбуриятларини бажарилишини талаб ҳуқуқини сотиб олиш (факторинг)га доир операцияларни оширилиши тартибини белгилайди.


1.3. Факторинг - етказиб берувчи хўжалик юритувчи субъектлар (бундан кейинги матнда - етказиб берувчи) томонидан жўнатилган товарлар, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар учун тўловчилар (бундан кейин матнда тўловчи) томонидан олдиндан акцептланган, лекин ҳали улар томонидан ижро этилмаган тўлов талабномалари асосида тўловларни талаб қилиб олиш ҳуқуқини банк-молия агентига ўтказиб беришдир.


1.4. Банклар томонидан мижозларга факторинг хизматини кўрсатилиши уларнинг депозит ҳисоб рақами жойлашган манзил бўйича шартномалар асосида амалга оширилади ва унинг тўловчиларининг молиявий аҳволини таҳлил қилишини тақозо этади.


1.5. Банклар томонидан факторинг хизматини кўрсатиш асосида сотиб олинган мажбуриятларнинг тўловини таъминлаш муддати 90 кундан ошмаслиги керак. Ушбу муддатда тўлови амалга оширилмаган мажбуриятларни қонунчиликда белгиланган тартибда ундириб олиш чоралари кўрилиши шарт.

1.6. Факторинг операциялари банклар томонидан фақат ўз маблағлари ҳисобидан, яъни мижозларининг банк ҳисоб рақамларидаги маблағларини жалб қилмаган ҳолда амалга оширилади.


1.7. Факторинг операцияларини қуйидагилар бўйича амалга оширилиши мумкин эмас:

бюджет ташкилотларига қўйилган талабномалар;

жисмоний шахсларнинг қарз мажбуриятлари бўйича;

тўловга лаёқатсиз деб эьлон қилинган корхоналарнинг мажбуриятлари бўйича;

зарар кўриб ишлайдиган корхоналар бўйича;

ноликвид балансга эга корхоналар бўйича;

капитал қўйилмаларни молиялаш бўйича;

товон тўлови ва бартер битимлари бўйича;

бажарилган ишга босқичма-босқич ёки бўнак билан ҳақ тўланадиган бўлса;

агар олди-сотди тўғрисидаги шартномаларда тўловчи шартномада келишилган муддат давомида маҳсулотни қайтариш ҳуқуқига эга бўлса, шунингдек сотувдан кейин хизмат кўрсатиш шарти мавжуд бўлса.


1.8. Факторинг операциясини амалга ошириш вақтида банк етказиб берувчининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамига тўловларни талаб қилиб олиш ҳуқуқи банкка ўтиб берилган тўлов талабномалари бўйича факторинг шартномасида ўзаро келишилган маблағни ўтказиб беради.


1.9. Банк томонидан ўтказиб берилган маблағ миқдори билан тўлов талабномалари умумий миқдори ўртасидаги фарқ (дисконт) банкнинг воситачилик даромадини ташкил этади.


1.10. Факторинг хизматларини кўрсатилишини мажбурий шарти тўловчида 2-сон картотеканинг мавжуд эмаслигидир.


1.11. Банк томонидан тўловни талаб қилиб олиш хуқуқини, агар шартномада кўзда тутилмаган бўлса, бошқа шахсга ўтказиб берилишига йўл қўйилмайди.



II. ШАРТНОМАНИ ТУЗИШ ТАРТИБИ


2.1. Шартнома тузилгунга қадар еткзиб берувчи банкка қуйидаги ҳужжатлар тўпламини тақдим этади:

тегишли тартибда расмийлаштирилган ва тўловчи томонидан имзоланган олди-сотди, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар;

моддий бойликларни берилганлиги, ишларни бажарилганлиги, хизматларни кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (товар-транспорт юкхатлари, ишончномаларнинг нусхаси, ишларни қабул қилиб олинганлиги далолатномаси ва ҳ. к.);

тўловчига жўнатилган тўлов талабномаси нусхаси ва тўловчининг ушбу талабномани тўлаш (акцептлаш)га розилик хати;

бошқа банкларда очилган талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб-рақамлари рўйхати.


2.2. Банкнинг етказиб берувчи билан факторинг хизмати кўрсатилиши тўғрисидаги шартномасида қуйидагилар кўрсатилади:

талабномалари ўтиб берилаётган харидорлар;

ўтиб берилаётган талабномаларнинг умумий суммаси;

ўтиб берилаётган талабномаларни сотиб олиш учун тўлов суммаси;

факторинг хизмати учун банкка тўланадиган ҳақ ёки дисконт миқдори;

шартноманинг амал қилиш муддати;

шартнома шартлари бузилганда томонлар учун даъво қилиш муддати;

шартнома шартларини бузганлик учун томонларнинг жавобгарлиги;

шартномани бекор қилиш шартлари;

қонунчиликда белгиланган бошқа ҳоллар.


2.3. Факторинг хизматини кўрсатиш тўғрисидаги шартномани тузиш вақтида тўловчига бу ҳақда етказиб берувчи ва банк томонидан биргаликда имзоланган ёзма ахборот орқали хабар қилиниши лозим;


2.4. Тўловчига хизмат кўрсатувчи банк унда талабнома асосида тўловни амалга ошириш учун маблағ мавжуд бўлмаган ҳолда бу тўғрисида банк - молиявий агентга зудлик билан хабар бериши шарт;


2.5. Шартноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатилиши мумкин:

томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ;

етказиб берувчининг ташаббуси билан, агар банк томонидан шартнома шартлари бузилса;

банк ташаббусига кўра агар етказиб берувчи томонидан шартноманинг шартлари бузилган бўлса.

Юқоридаги ҳолатларда ҳар икки томон шартномада кўрсатилган муддатларда бу ҳакида бир-бирларига олдиндан маълум қиладилар.


2.6. Шартнома ҳар икки томоннинг ўзаро келишувига биноан бекор қилинган тақдирда етказиб берувчи банкка ўтиб берилган талабномаларни уларни кейинги кундан кечиктирмасдан қайтиб сотиб олиши шарт. Банк тўловчи ва унинг банкини бундан кейин тўловлар етказиб берувчининг фойдасига амалга оширилиши лозимлиги тўғрисида хабар юборади.


2.7. Шартнома бир томонлама бекор қилинганда ўзаро даъволар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.



III. БАНКЛАР ТОМОНИДАН ФАКТОРИНГ ОПЕРАЦИЯЛАРИ

ҲИСОБИНИ ЮРИТИЛИШИ ВА НАЗОРАТИ


3.1. Факторинг операцияларининг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тасдиқланган "Ўзбекистон Респгубликаси тижорат банкларининг ҳисобрақамлари режаси"да белгиланган тартибда юритилади.


3.2. Банк - молиявий агент тўлов талабномалари ҳисобини юритиш учун балансдан ташқари 95497 - "Кўзда тутилмаган шарт-шароитларнинг бошқа ҳисобрақамлари", ҳисобрақамида "Кўзда тутилмаган шарт-шароитлар" ҳисобварағини очади. Етказиб берувчига тўланиши лозим бўлган тўлов талабномаларининг суммалари ушбу ҳисобрақамнинг кирими бўйича тўлиқ ўтказилади, тўловчилар томонидан тўлиқ тўланган суммалар чиқим ҳисобига чиқарилади. Қисман тўловлар келиб тушган вақтда тўлов талабномаларининг орқа томонидан келиб тушган суммалар тўғрисида белгилар қилинади.


3.3. Факторинг операцияларига доир маблағларни етказиб берувчининг ҳисобрақамига ўтказилиши икки нусхада расмийлаштириладиган мемориал ордерлар билан амалга оширилади. Биринчи нусха ҳисобрақамлар бўйича бухгалтерия операцияларини амалга оширгандан кейин банкнинг кунлик хужжатларига тикилади, иккинчи нусха эса белгиланган тартибда етказиб берувчига жўнатилади.


3.4. Етказиб берувчи ҳисоб-китоб ҳужжатларини расмийлаштиришга қўйиладиган барча талабларга риоя қилиниши, шунингдек банкка ўтиб берилган талабномалар бўйича келиб тушган, лекин бирон-бир сабабларга кўра унинг ҳисобрақамига ўтказилган барча маблағларни кеййнги банк иш кунидан кечиктирмасдан ўзининг факторинг ҳисобрақамига ўтказилиши учун жавобгардир.


3.5. Банк шартнома шартларига мувофиқ операцияларни амалга ошириши, етказиб берувчи ва тўловчи билан амалга оширилган операцияларнинг батафсил ҳисобини юритиши, етказиб берувчининг шахсий ҳисобварағи ҳолати, тўловчи томонидан тўлов талабномалари тўланиши ва қарзни қайтарилиш ҳолати тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот тайёрлаши ва муддати ўтказиб юборилган тўлов талабномаларининг таҳлилини амалга ошириши шарт.


3.6. Факторинг бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилган тақдирда тўлов талабномасининг юқори қисмида "факторинг" деган бурчакли муҳр ёки устхат ёзуви қўйилиши ва етказиб берувчи кредит бўйича ўзининг факторинг ҳисобрақами номерини кўрсатиши шарт.

Мазкур Низомни амалга киритилиши муносабати билан Марказий банк Бошқаруви томонидан 1997 йил 15 мартда тасдиқланган 326-сонли "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат банклари томонидан факторинг операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом" ўз кучини йўқотади.



Марказий банк Раиси ўринбосари                                     М. Жумагелдиев
















Время: 0.0161
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск