Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида Низом (Янги таҳрири) (АВ томонидан 08.10.1998 й. 496-сон билан рўйхатга олинган МБ томонидан 27.06.1998 й. 60-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.10.1998 й.

N 496




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

27.06.1998 й.

N 60



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз

ҳисоб-китоблар тўғрисида

НИЗОМ

(Янги таҳрири)


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. "Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида"ги Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикаси корхоналари тўғрисида"ги Қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Ўзбекистон ҳудудида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни тартибга солувчи бошқа меъёрий ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва республиканинг бутун иқтисодий маконида ҳисоб-китобларни узлуксиз бажарилишини таъминлаш учун мўлжалланган.


1.2. Мазкур Низом хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб-китоб шаклларини эркин танлаш принципларидан келиб чиқади ва улар шартномаларда мустаҳкамланади, хўжалик субъектларининг шартномавий муносабатларига банк аралашмайди.


1.3. Мазкур Низом барча юридик ва жисмоний шахсларга-Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентларига (кейингида "мижоз") тадбиқ қилинади.


1.4. Ўзбекистон Республикаси банклари хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида ва Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларида кўзда тутилган шаклларда ташкил этадилар ва амалга оширадилар.


1.5. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларда Марказий банк томонидан ўрнатилган қуйидаги пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари шаклларидан фойдаланилади:

1.5.1. Тўлов топшириқномаси (N 0505411002);

1.5.2. Тўлов талабномаси (N 0505411001);

1.5.3. Аккредитивга ариза (N 0505411009);

1.5.4. Инкассо топшириқномаси (N 0505411013);

1.5.5. Тижорат банкларининг ҳисоб-китоб чеки (N 0505411005);

1.5.6. Мемориал ордер (N 0505411008).

Уларнинг намуналари 1-6 иловаларда келтирилган. Тўловчи ва маблағ олувчи орасидаги ҳисоб-китоблар шакли шартнома (розилик) асосида белгиланади.


1.6. Банклар мижозлар билан ҳисоблашишда ва операцияларини ўтказишда мемориал ордер ва тўлов топшириқномалардан фойдаланишлари мумкин.

Банк тўловчи сифатида қатнашганда мемориал ордерлар банк раҳбари ва бош бухгалтери имзоси билан тасдиқланади, қолган ҳолларда эса бош бухгалтернинг ва ушбу банк ҳисобварағини юритувчи бухгалтернинг имзоси билан тасдиқланади.

Мемориал ордерлар билан бажариладиган операцияларнинг тўғри бажарилиши юзасидан банк раҳбари ва бош бухгалтери жавобгардирлар.


1.7. Ҳисоб-китоб операциялари банклар томонидан мижозларнинг уларда очган ҳисобварақлари бўйича бажарилади.

Банк мижозларнинг пул маблағларини уларнинг ҳисобварақларида саклайди, бу ҳисобварақларга келиб тушган маблағларини ҳисоблаб ёзади, ҳисобварақлардан пул маблағларини ўтказиш, бериш ҳақидаги ҳамда банк қоидалари ва банк билан корхона ўртасидаги шартномада кўзда тутилган банкнинг бошқа операциялари бўйича фармойишларни бажаради.


1.8. Тўловлар тўловчиларнинг ўз маблағлари, баъзи ҳолларда эса банк кредити ҳисобига бажарилади, агарда банк ва мижоз ўртасида тузилган шартномада бошқаси кўзда тутилмаган бўлса.


1.9. Маблағлар тўловчининг ҳисобварағидан ўчирилгандан сўнг олувчининг ҳисобварағига ўтказилади, чеклар билан ва VIII бўлимнинг 8.18-банди билан назарда тутилган ҳолларда пластик карточкалар билан ҳисоблашишлар бундан мустасно.

1.10. Хўжалик субъектларининг ҳисобварақларидаги пул маблағлари унга қўйилган барча талабларни қондириш учун етарли бўлмаган тақдирда, пул маблағларини ҳисобварақлардан ўчириш амалдаги қонунчиликда ва Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


1.11. Ҳисоб-китоблар бўйича тўловчи ва олувчилар орасидаги ўзаро эътирозлар қонунда белгиланган тартибда банк иштирокисиз кўриб чиқилади.


1.12. Банклар қарздорнинг кредиторга шартнома бўйича мажбурияти бажарилмаган ёки тегишли суратда бажарилмаган ҳолларда тўлаб бериши лозим бўлган пеняларни ҳисоблаш ва ундиришга жавобгар эмас. Сотиб олувчи (тўловчи) юклаб жўнатилган маҳсулотлар учун ўз вақтида тўланмаган суммага ҳисобланган пеняни тўловчи ва маҳсулот етказиб берувчи ўртасида тузилган шартномада кўзда тутилган тартибда тўлайди, агарда банк ва мижоз ўртасида тузилган шартномада бошқаси кўзда тутилмаган бўлса.


1.13. Банк операцияларини бажариш юзасидан банкка билдирилган эътирозлар сабабларини аниқлаш учун мижоз томонидан унга хизмат кўрсатувчи банкка жўнатилади.

Банк ва унинг мижозлари ўртасидаги низолар хизмат кўрсатиш бўйича тузилган шартнома асосида ўзаро ҳал қилинади. Мавжуд низоларни ўзаро ҳал қилиш имконияти бўлмаганда, улар хўжалик судлари орқали ҳал қилинади.


1.14. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банклараро ҳисоб-китоблар тижорат банкларининг Марказий банкнинг Ҳудудий Бош Бошкармалари (Ҳисоб-китоблар Маркази)да очилган вакиллик ҳисобварақлари орқали электрон тўловлар тизими бўйича миллий валютада амалга оширилади.


1.15. Банкларда ҳужжат айланиши Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида Марказий банк томонидан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси банклари ўртасида электрон тўловлар тизими бўйича ҳисоб-китоблар юритиш тўғрисида"ги Низом ва мазкур Низом талаблари асосида ташкил қилинади.



II. ПУЛ-ҲИСОБ-КИТОБ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


2.1. Пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари Марказий банкнинг талаблари ва андозаларига мос келиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

- ҳисоб-китоб ҳужжатининг рақами;

- ҳужжат ёзиб берилган сана, ой ва йили (КК.ОО.ЙЙЙЙ) ;

- тўловчининг номи;

- тўловчининг ҳисобварақ рақами;

- солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) (чек ва аккредитивларда кўрсатилмайди);

- тўловчи банкнинг номи;

- тўловчи банкнинг коди;

- олувчининг номи;

- олувчининг ҳисобварақ рақами;

- олувчи банкнинг номи;

- олувчи банкнинг коди;

- тўловнинг суммаси рақам ва ёзувда кўрсатилиши;

- тўловнинг мақсади (чекларда кўрсатилмайди).

Тижорат банкларининг ҳисоб-китоб чекларида қўшимча равишда қуйидагилар ёзилади:

- ҳисоб-китоб чекининг серия ва рақами;

- жисмоний шахс паспортининг серияси ва рақами;

- чек ҳақиқий "КК.ОО.ЙЙЙЙ" гача.

Аккредитивга ариза қўшимча равишда қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

- аккредитивнинг амал қилиш муддати;

- аккредитив очилаётган шартнома рақамини;

- буюртма рақами;

- буюртма санаси;

- товар ёки хизматнинг номи;

- аккредитив бўйича тўловларни амалга оширишда асос бўлган ҳужжатнинг тури;

- қўшимча мажбуриятлар;

Пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини расмийлаштиришда банклар ва мижозларнинг ишига халал бермайдиган тарзда тўловчи ва олувчининг номини рационал даражада қисқартириш мумкин.

Хўжалик субъектларининг сотган маҳсулоти ва кўрсатилган хизматлари учун қўшимча қиймат солиғи ҳисобланса, ҳисоб-китоб ҳужжатларини расмийлаштиришда қўшимча қиймат солиғи суммаси алоҳида қаторда кўрсатилади. Қўшимча қиймат солиғидан озод қилинган товарлар (кўрсатилган иш ва хизматлар) учун ҳисоблашишда расмийлаштирилган тўлов ҳужжатларида қўшимча қиймат солиғисиз (Без НДС) сўзи ёзилади ёки шу ёзув ёзилган штамп қўйилади.


2.2. Тўлов топшириқномалари техник воситалардан фойдаланган ҳолда бир мартанинг ўзида нусха кўчириш (копировка ёрдамида) ёки биринчи нусхани ҳисоб-китобда қатнашувчи барча томонлар ва банк учун етарли бўлган нусхалар сонида кўпайтириш йўли билан ёзиб берилади.

Чеклар барча турдаги сиёҳли (бинафша, кўк ёки қора рангда) ручкаларда қўлда ёки техник воситалардан фойдаланган ҳолда ёзиб берилади.

Пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларини бўяш, чизиш ва тозалашга йўл қўйилмайди.


2.3. Пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари банк томонидан ижро қилиш учун қабул қилинади:

- юридик шахслардан биринчи нусхада ҳисоб-китоб ҳужжатида имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахсларнинг имзоси ва корхона мухрининг изи мавжуд бўлганда;

- юридик шахс мақомига эга бўлмай фаолият кўрсатаётган тадбиркорлардан бажариладиган операциялари бўйича ҳисоб-китоб ҳужжатлари муҳр изисиз, имзолар намунаси кўрсатилган карточкада битта имзо мавжуд бўлганда, битта имзо билан бажариш учун қабул қилинади.

Имзолар ўз қўли билан қўйилиши шарт.

Барча пул-ҳисоб-китоб-ҳужжатларида имзо изи туширилган штампларни (факсимиле) қўйиш тақиқланади.


2.4. Мижозлардан ҳужжатларни қабул қилиш, шартномада бошқаси кўзда тутилмаган бўлса, бутун кун давомида банкнинг мижоз билан ишлаш вақтидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Бунда амалиёт (операцион) вақт мобайнида банк томонидан корхоналардан қабул қилинган ҳужжатлар шу куннинг ўзидаёқ ижро қилинади.


2.5. Тўловчининг ҳисобварағидаги маблағларни инициатор-банкда ҳисобдан чиқариш фақат ҳисоб-китоб ҳужжатларининг биринчи нусхаси ёки "Банк-Мижоз" шунингдек, пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тузилган электрон ҳужжатларнинг тизимидан фойдаланувчилардан электрон алоқа орқали олинган электрон тўлов ҳужжатлари асосида амалга оширилади.

2.6. Мижозларнинг ҳисобварақларига кирим қилинаётган маблағлар банкларда дастурий йўл билан электрон тўловлар тизими орқали келиб тушадиган шунингдек, пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда тузилган электрон ҳужжатларнинг ва ҳисоб-китоб чекининг асл нусхаси асосида амалга оширилади.

2.7. Маблағларни кирим қилиш ва ҳисобдан чиқариш учун асос бўладиган пул-ҳисоб-китоб ва электрон пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг барча нусхалари ҳужжатни қабул қилиш ва тўлаб бериш саналари кўрсатилган ҳолда бухгалтер имзоси ва унга бириктирилган банк штампи билан тасдиқланиши шарт.


2.8. "Банк-Мижоз" тизимидан фойдаланувчи банклар расмийлаштирилган электрон тўлов ҳужжатларини мижознинг ҳисобварағига маблағлар қўшиб ёзилгандан ёки ўчирилгандан кейин тегишли почта қутисига жойлаштиради.



III. ТЎЛОВ ТОПШИРИҚНОМАЛАРИ

БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБЛАР ҚИЛИШ.


3.1. Тўлов топшириқномаси (кейинги ҳолларда топшириқнома) мижоз ўз ҳисобварағидан унга хизмат кўрсатувчи банкка маълум бир суммани бошқа мижознинг ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги топшириғини англатади.


3.2. Тўловчи топшириқномани мазкур Низомнинг 1.5.1-бандида белгиланган шаклда банкка тақдим этади.


3.3. Топшириқномалар билан товарлар, иш, хизматлар ва бошқа тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилиши мумкин.


3.4. Топшириқноманинг санаси уни банкка тақдим этилган сана билан бир хил бўлиши керак; улар мос келмаган ҳолда тўлов топшириқномаси ижро учун қабул қилинмайди (бюджетга ва бюджетдан ташқари фондлар бўйича тўловлар бундан мустасно).


3.5. Топшириқномалар банк томонидан ҳисобварағда маблағлар мавжуд бўлгандагина қабул қилинади, агарда шартнома ва бошқа меъёрий ҳужжатларда бошқаси кўзда тутилмаган бўлса.


3.6. Почта ва телекоммуникация агентлиги орқали (пенсиялар, алиментлар ва х.к.) маблағларни тўлов топшириқномалари билан кўчиришда, илова қилиниши лозим бўлган барча ҳужжатларни (ўтказмалар рўйхати, маълумотномалар ва бошқалар) мижоз бевосита Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги корхоналарига ўрнатилган тартибда тақдим этади.


3.7. Ҳисобварағлардан кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун маблағларни ҳисобдан чиқариш хўжалик субъектларининг топшириқларига асосан амалдаги меъёрий ҳужжатларда ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

Топшириқномаларда "кечиктириб бўлмайдиган тўловлар ҳисобидан" сўзи ёзилиши лозим.

Банклар кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар учун ҳисобланган маблағлар миқдорини тўғри ҳисобланишини назорат қиладилар.


3.8. Тўлов топшириқномалари банкка қўйидаги тартибда тақдим этилади:

а) тўловчи ва олувчига битта банкда хизмат кўрсатилса, топшириқномалар банкка уч нусхада тақдим этилади:

- биринчи нусха тўловлар амалга оширилгандан кейин банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;

- иккинчи нусхаси эса тўловни (маблағни) олувчининг шахсий ҳисобварағидан олинган кўчирмага илова қилинади;

- учинчи нусхаси тўловчининг шахсий ҳисобварағидан олинган кўчирмага илова қилинади.

б) банклараро ҳисоб-китобларда яъни тўловчи ва олувчига турли хил банкларда хизмат кўрсатилган ҳолда топшириқномалар банкка икки нусхада тақдим этилади:

- биринчи нусхаси тўловлар - амалга оширилгандан кейин банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;

- иккинчи нусхаси тўловчинннг шахсий ҳисобварағидан олинган кўчирмага илова қилинади.


3.9. "Банк-Мижоз" тизимидан фойдаланадиган мижозлардан алоқа канали орқали олинган электрон тўлов топшириқномалари дастурий назоратдан ўтказилади, зарурат туғилганда қоғозга чиқарилади ва тегишли текширувдан сўнг банк амалиёт кунига қайта ишлаш учун узатилади. Тўловлар амалга оширилгандан кейин мижозлардан олинган электрон топшириқномалар икки нусхада қоғозга чиқарилади:

- бир нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;

- иккинчи нусхаси пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг асл нусхаси олингунга қадар таққослаш учун банкда қолдирилади, таққослангандан сўнг белгиланган тартибда банкнинг алоҳида ҳужжатлар йиғма жилдига тикилади.


3.10. Электрон тўловлар тизими орқали олинган электрон тўлов топшириқномалари маблағларни олувчи банкда икки нусхада қоғозга чиқарилади:

- биринчи нусхаси банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмасига тикилади;

- иккинчи нусха эса тўловни (маблағни) олувчининг шахсий ҳисобварағидан олинган кўчирмага илова қилинади.


3.11. Ваколатли вакиллар номига ўтказмалар.

3.11.1. Корхона ва ташкилотларнинг маълум вазифаларни бажариш учун узоқ муддатга бошқа жойларга хизмат сафарига жўнатилган ходимлари (ушбу ходимлар кейингисида вакиллар деб номланади) банк бўлимларида талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағлар очиш ҳуқу

...
Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск