Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.05.1997 й. ПФ-1782-сон "Хўжалик юритувчи субъектларга банк хизматини тартибга солиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

19.05.1997 й.

N ПФ-1782



ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРГА БАНК

ХИЗМАТИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЮЗАСИДАН

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Банклар ўртасида рақобатни ривожлантириш, халқ хўжалигида тўлов интизомини мустаҳкамлаш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолатини банклар томонидан назорат қилишни кучайтириш мақсадида:


1. Белгилаб қўйилсинки, 1997 йилнинг 1 июлидан бошлаб ҳар бир корхона (ташкилот) ўзи танлаб олган фақат битта банк муассасасида сўм ва валюта ҳисоб-китоб (жорий) ҳисобварақларига эга бўлиши мумкин.

Бунда корхоналар ва ташкилотлар банкда ўз ҳисобварақларини очиш учун уни мустақил равишда танлайдилар.


2. Тижорат банклари корхоналар ва ташкилотлар бундан буён хизмат кўрсатиш учун ўзлари танлаб олган банкларга уларнинг сўм ва валюта ҳисобварақлари тўсқинликсиз кўчирилишини таъминласинлар, бунда илгари мазкур ҳисобварақлар очилган банклар олдидаги қарз батамом тўланиши ёки унинг банклараро кредитга қайтадан расмийлаштирилиши шарт.


3. Адлия вазирлиги Марказий банк билан бирга икки ҳафта муддатда қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгаришлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


4. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1997 й., N 4-5, 163-модда
























Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск