Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш /

Моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.03.2014 й. 53-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 6 мартдаги

53-сон қарорига

ИЛОВА


Моддий маданий мерос объектларини ва уларга

туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур

ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари

олган ҳолда ижарага бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом давлат мулки бўлган моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда тадбиркорлик фаолияти субъектларига ижарага бериш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ижарага олувчи - ушбу Низомда назарда тутилган тартибда ва шартларда объектнинг ижара шартномасини тузган юридик ёки жисмоний шахс - тадбиркорлик фаолияти субъекти (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти);


ижарага берувчи - Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги давлат мулкини ижарага бериш марказлари;

ҳудудни ободонлаштириш - объектларнинг тарихан шаклланган ташқи кўринишини ҳисобга олган ҳолда ер юзаси қопламасидан фойдаланиш, манзарали кўкаламзорлаштириш ва сув чиқариш, мукаммал бўлмаган иншоотлар ва кичик архитектура шаклларини қуриш, ташқи томонини ёритиш, кўзга кўринарли ахборот, реклама ва бошқа воситалар ҳисобига ҳудудни яхшилаш чора-тадбирлари қўлланган ҳолда амалга ошириладиган ҳудуднинг хавфсизлиги, қулайлиги ва бадиий ифодалилигини таъминлашга ҳамда унинг атрофида қулай туризм инфратузилмасини яратишга доир чора-тадбирлар;


объектнинг ташқи кўриниши - объектнинг ижарага олувчига берилган пайтдаги ташқи кўриниши;


инвестиция мажбуриятлари - объектни ва унга туташ ҳудудни зарур тарзда сақлаш, тиклаш, ободонлаштириш ҳамда ундан фойдаланиш мақсадида шартнома шартлари бўйича ижарага олинадиган инвестициялар киритишга доир мажбуриятлар;


танлов - танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган мезонлар ва шартларга мувофиқ талабгорлар томонидан тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш воситасида ижарага олувчини аниқлаш шакли;


объектлар - давлат мулки бўлган ва ўзида тарихий, илмий, бадиий ёки бошқа маданий қимматни ифодалайдиган моддий маданий мерос объектларини, яъни ҳайкаллар, ансамбллар ва диққатга сазовор жойлар;


ишчи орган - Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги;

танлов комиссияси - мазкур Низомнинг 36-бандида санаб ўтилган функцияларни бажариш учун ишчи орган томонидан ташкил этиладиган комиссия;

диний объектлар - доимий ва даврий равишда диний урф-одатлар ва маросимлар ўтказиб туриладиган объектлар (диний таълим муассасалари, масжидлар, черковлар, синагогалар, монастирлар ва бошқалар);

муҳофаза тахтачаси - мармардан тайёрланган, ёзув ёзилган, номи, объект яратилган сана, шунингдек ушбу объект моддий маданий мерос объекти ҳисобланиши ҳамда шакли ва ўлчами ишчи орган томонидан белгиланадиган давлат муҳофазасида эканлиги кўрсатиладиган тахтача;

талабгор - моддий маданий мерос объектларини ва уларга туташ ҳудудларни инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда, таклиф этилган шартларда ижарага олиш учун талабгорларни танлаш бўйича танловда иштирок этиш ниятини билдирган юридик ёки жисмоний шахс - тадбиркорлик фаолияти субъекти (Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти).


3. Уларни ободонлаштириш ва зарур ҳолатда сақлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари олган ҳолда ижарага бериладиган моддий маданий мерос объектлари рўйхатларига (кейинги ўринларда рўйхатлар деб аталади) киритилган объектлар ижарага берилиши мумкин.

4. Рўйхатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотлар билан биргаликда ишчи органга тақдим этилади:

объектнинг тўлиқ номи ва жойлашган жойи (объектнинг тавсифи);

объект ва унинг ҳудудининг эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлар (ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома) нусхалари;

объектни инвестиция мажбурияти билан ижарага беришнинг зарурати;

объектнинг техник ҳолати;

объектдан таклиф этилаётган фойдаланиш мақсадлари;

объектда реставрация-тиклаш ишларини олиб бориш, уни сақлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шартлари;

тегишли ҳисоб-китоб асосида инвестиция мажбуриятларининг таклиф этиладиган энг кам миқдорлари;

объектни ижарага олишнинг таклиф этилаётган муддати;

Дин ишлари қўмитасининг ёзма ижобий хулосаси - диний объектлар учун.

Ишчи орган, зарур ҳолларда, тақдим этилган рўйхатга киритилган объектлар ҳолати ва ҳужжатларни малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда ўрганиши мумкин.

5. Рўйхатлар, шу жумладан объектлардан фойдаланиш мақсади ва шартлари ишчи орган томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланадиган Моддий маданий мерос объектларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ кўриб чиқилиб, тасдиқланади ёки тегишли асослар кўрсатилган ҳолда тасдиқлаш рад этилади.

6. Ишчи орган рўйхат тасдиқлангандан кейин уни объектларни ижарага бериш шартлари билан бирга ижарага берувчига юборади.

7. Объектларни ижарага бериш ушбу Низомга иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.



II. ОБЪЕКТЛАРНИ ИЖАРАГА БЕРИШ ШАРТЛАРИ


8. Ижарага берилган объектлардан уларда:

а) кўргазма заллари;

б) меҳмонхоналар;

в) алкоголли ичимликлар сотилмайдиган умумий овқатланиш шохобчалари (чойхоналар, кафелар, ошхоналар, ресторанлар);

г) ҳунармандчилик марказлари (ўймакорлик, тикув, қўлда бажариладиган тўқув ишлари, ганчга, дарахтга нақш ўйиш, эсдалик совғалари тайёрлаш), бадиий-ижодий устахоналар;

д) савдо фаолияти (алкоголли ичимликлар сотилмайдиган);

е) эсдалик совғалари ва ҳунармандчилик буюмлари сотиш;

ж) компьютер, нусха кўчириш ва Интернет-хизматлар, фотосалонлар;

з) идоралар, агентликлар, туризм бюролари;

и) спорт заллари, кинотеатрлар;

к) банклар, почта хизматлари пунктлари, авиа ва темир йўл кассалари, маиший техникага сервис хизмати кўрсатиш пунктлари;

л) модалар ательеси, гўзаллик салонлари, намойиш қилиш заллари;

м) кутубхоналар, анжуманлар заллари, музейлар, болалар тўгараклари, чет тиллар курслари ташкил этиш мақсадида фойдаланиш мумкин.


9. Диний объектлар ушбу Низомнинг 8-банди "д", "ж", "з", "и" ва "л" кичик бандларида кўрсатилган мақсадлар учун ижарага берилиши мумкин эмас.

Объектлардан ушбу Низомда назарда тутилмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш фақат ишчи органнинг Илмий-эксперт кенгашининг қарорига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.

10. Объектлар уларга нисбатан ижарага берувчида:

илгари тузилган давлат мулкининг ижара шартномалари бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги;

уларнинг муомалага лаёқатсизлиги ва чекланган муомала лаёқати (жисмоний шахсларга нисбатан) тўғрисида ишончли маълумотлар мавжуд бўлган шахсларга ижарага берилмайди.


11. Ижарага берилган объект, шунингдек ижарага олувчининг объектни ёки унинг бир қисмини ижарага олиш ҳуқуқи ўзгага берилиши, гаровга қўйилиши ёки ижарага берувчи томонидан бошқача тарзда учинчи шахсларга инъом қилиниши мумкин эмас. Ижарага олувчи ижарага олинган объектни, шу жумладан, субижара шартларида учинчи шахсларга беришга ҳақли эмас.



III. ОБЪЕКТЛАРНИ ИЖАРАГА БЕРИШ ТАРТИБИ


12. Ижарага берувчи объектларни ижарага бериш мақсадида ижарага бериладиган объектлар бўйича эълон беради, объектларни ижарага олишга буюртманомаларни қабул қилади ва уларнинг рўйхатдан ўтказилиши, маҳфийлиги ва сақланишини таъминлайди.


13. Ижарага бериладиган объектлар бўйича эълон мажбурий тартибда даврий нашрларда, шунингдек ишчи орган, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши шарт.

14. Объектнинг ижараси тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

ижарага берувчининг номи ва почта манзили, у билан боғланиладиган телефон ва факс, электрон почта манзили;

объектни бериш шартлари, ижара объекти тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан, реставрация-тиклаш ишларини олиб бориш, уни сақлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шартлари, Моддий маданий мерос объектлари давлат кадастрига киритилган кадастр ахбороти ва бошқа зарур маълумотлар;

инвестиция мажбуриятларининг энг кам миқдорлари;

объектни ижарага олиш муддати;

танлов комиссияси ва унинг ишчи органининг хоҳишига кўра бошқа маълумотлар.

14-1. Танлов комиссияси аъзолари сони тоқ бўлиши керак.

Танлов комиссияси таркибига ишчи орган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, диний объектлар бўйича Дин ишлари қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари киритилади.

Танлов комиссиясига, қоида тариқасида, танлов объекти жойлашган ҳудуд бўйича ушбу банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган вазирлик ва идораларнинг тегишли ҳудудий органлари вакиллари киритилади.

Танлов предметига боғлиқ равишда танлов комиссияси таркибига лойиҳа, эксперт ташкилотлари, реставрация-тиклаш бўйича малакали мутахассислар ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари киритилиши мумкин.

Танлов комиссияси таркибида ишчи орган вакиллари сони танлов комиссия аъзолари умумий сонининг тўртдан бир қисмидан ортиқ бўлмаслиги керак.

15. Танловда иштирок этиш учун тушган буюртманомалар ижарага берувчи томонидан уч иш куни мобайнида ишчи органга берилади.


16. Ишчи орган ижарага берувчи иштирокида тушган буюртманомаларни уларнинг эълонда назарда тутилган танлов шартларига мувофиқлиги юзасидан ўн иш куни мобайнида ўрганади, танловни ўтказиш учун танлов комиссияси таркибини тасдиқлайди, танловни ўтказиш вақти ва жойини белгилайди.

Танлов комиссияси мажлисини чақиради ва унга буюртманомаларни кўриб чиқиш учун киритади.

17. Талабгорларни танлаш танлов комиссияси томонидан, танлов асосида амалга оширилади.

18. Танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни ташкил этиш (тушган таклифларни экспертиза жиҳатидан баҳолаш, танлов комиссияси томонидан кўриб чиқиладиган ҳужжатларни расмийлаштириш, шунингдек танлов комиссияси ишларини юритиш ишчи орган томонидан амалга оширилади.

19. Талабгорларнинг таклифлари танлов комиссиясининг мажлисида кўриб чиқилади.

20. Танлов комиссиясининг мажлислари унинг аъзоларининг камида тўртдан уч қисми иштирок этган тақдирда, заруриятга кўра ўтказилади.

21. Танлов комиссиясининг қарорлари мажлисда ҳозир бўлган танлов комиссияси аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда танлов комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

22. Танлов комиссиясининг қарорлари баённома билан расмийлаштирилади. Баённомани танлов комиссияси аъзолари имзолайди ва унинг раиси тасдиқлайди.

Баённомани имзолашда танлов комиссияси аъзолари ўзларининг алоҳида фикрини ёзма шаклда баённомага илова қилишга ҳақлидир.

23. Танлов ғолибини аниқлаш бўйича танлов комиссияси қарорлари баённома имзолангандан кейин бир кун мобайнида ижарага берувчига юборилади.


IV. ОБЪЕКТНИНГ ИЖАРА ШАРТНОМАСИНИ ТУЗИШ


24. Таклифларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённома асосида тегишли объектнинг ижара шартномаси тузилади.


25. Моддий маданий мерос объекти ва унга туташ ҳудуд инвестиция мажбуриятлари олинган ҳолда ижарага бериш бўйича танловга қўйилгандан кейин бир ой мобайнида қизиқиш бўлмаган ва танлов бўлиб ўтмаганлиги эътироф этилган тақдирда ижарага берувчи уни ишчи орган томонидан белгиланган шартларда ва ушбу Низомда назарда тутилган тартибда тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш (оммавий оферта) йўли билан ижарага берилиши тўғрисида матбуотда эълон беради.

26. Объектнинг ижара шартномаси ишчи орган, балансда сақловчи, ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида тузилади. Шартнома таклифларни кўриб чиқиш баённомасида кўрсатилган муддат мобайнида барча тарафлар томонидан имзоланиши керак.

27. Объектнинг ижара шартномасида қуйидагилар мажбурий тартибда кўрсатилади:

объектнинг тўлиқ номи ва жойлашган жойи (объектнинг тавсифи);

объектнинг шартнома тузилган кундаги техник ҳолати;

объектдан фойдаланиш мақсадлари;

объектга нисбатан ижарага олувчининг қўриқлаш мажбурияти (объектни сақлаш ва унинг кўринишини, шунингдек интерьернинг тарихий деталларини сақлаш бўйича мажбуриятлар);

объектда ишларнинг барча турларини бажаришга, шу жумладан, унинг ташқи кўринишини, интерьери ва туташ ҳудудни ишчи орган билан ёзма келишувсиз ўзгартиришга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги шартлар;

ижарага олувчининг реставрация-тиклаш ишларини ва бошқа ишларни фақат ишчи орган билан келишилган лойиҳага мувофиқ бажариш тўғрисидаги мажбурияти;

объектнинг шартнома тўхтатилгандан кейинги ҳолати ва уни қайтариш тартиби;

туташ ҳудудни ободонлаштириш бўйича талаблар;

ижарага олувчининг ташриф буюрувчилар ва туристлар учун қулайликлар (шу жумладан, амалдаги санитария талабларига ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ жиҳозланган ҳожатхоналар) яратиш бўйича мажбурияти;

объектга киритишнинг иш кунлари ва соатлари кўрсатилган шартлари;

объектдан фойдаланишнинг шартлари, тартиби ва аниқ муддатлари;

объектга маблағларни инвестициялаш шартлари, тартиби, аниқ муддатлари ва миқдори;

ижарага олувчи томонидан олинган мажбуриятлар ижросининг ҳолати тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш тартиби ва муддатлари;

ишчи орган, балансда сақловчи ва ижарага олувчининг шартнома шартлари бажарилишини назорат қилиш бўйича ваколатлари;

шартномани тўхтатиш ва узайтириш шартлари;

томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

шартнома талаблари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар.


28. Шартнома мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш мақсадида объектнинг ижараси тўғрисидаги шартномада қуйидаги ҳолларда:

ижарага олувчи томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда;

объектда реставрация-тиклаш ишлари ва бошқа ишлар ишчи орган билан келишилмаган лойиҳасиз ёки тасдиқланган лойиҳа бузилган ҳолда бажарилганда;

ижарага олувчининг хатти-ҳаракати объектнинг яроқсиз ҳолга ёки унинг бузилишига олиб келган ҳолатлар аниқланганда ижарага берувчининг талаби билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги шартлар ҳам назарда тутилиши мумкин.


29. Объектнинг ижара шартномаси беш йил муддатга тузилади. Ижара шартномасининг амал қилиш муддатини узайтириш танлов комиссиясининг қарори асосида амалга оширилади.

29-1. Ҳудудида туризм инфратузилма объектлари, шу жумладан, жойлаштириш воситалари жойлашган ёки яратиладиган моддий маданий мерос объектлари ўттиз йилгача муддатга, бироқ камида ўн йилга ижарага берилади.

Бунда ижарачилар беш йиллик ижара ҳақига тенг бўлган маблағни ҳудудида ўзлари жойлашган моддий маданий мерос объектларини реставрация ва консервация қилишга йўналтириш, шунингдек, моддий маданий мерос объектларини сақлаш нормаларига риоя қилиш шартларида дастлабки беш йилда ижарага ҳақ тўлашдан озод қилинадилар. Ижара шартномасининг амал қилиш муддатини узайтириш танлов комиссиясининг қарори асосида амалга оширилади.

30. Ижарага бериладиган объектлар ҳисобини юритиш мақсадида ижарага берувчи ижара шартномаси тузилгандан кейин реестрга ёзувни киритади, ижара шартномаси асл нусхасининг ҳар бирига ҳисобга олиш ёзувининг санаси ва рақамини кўрсатган ҳолда ҳисобга олиш тўғрисида белги қўяди, уни муҳр билан тасдиқлайди.

Тўрт нусхада расмийлаштирилган ижара шартномасининг асл нусхалари бир нусхадан ишчи органга, ижарага олувчига, балансда сақловчига берилади ва бир нусхаси ижарага берувчида қолади.

31. Объектнинг ижара шартномаси белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.


32. Ижарага олувчилар шартнома тузилган кундан бошлаб беш йил муддатга ижара тўловининг ҳисоблаб чиқилган қийматининг 80 фоизи миқдорида ижара тўловини тўлашдан озод этиладилар. Ушбу муддат танлов комиссиясининг қарори асосида шартноманинг амал қилиш муддати узайтирилган ҳолларда узайтирилиши мумкин.

Ижара тўловининг ҳисоблаб чиқилган қийматининг қолган қисми, шунингдек ижара тўлови тўлаш муддати ўтказиб юборилганлиги учун ундирилган пеня ва шартнома мажбуриятлари бузилганлиги учун солинган жарима суммаси ижарага берувчининг транзит ҳисоб рақамларига тушади ва бир иш куни мобайнида қуйидаги тартибда тақсимланиши керак:

50 фоизи ижарага берувчида қолдирилади;

маблағларнинг 50 фоизи ишчи органнинг махсус жамғарма ҳисоб рақамида жамланади.

33. Объектни ижарага олувчининг инвестиция мажбуриятларининг энг кам суммаси ижара шартномаси тузилган кунда қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоблаб чиқиладиган, ижара шартномасининг амал қилиш муддатига (йиллар сонига) кўпайтирилган ижара тўловининг йиллик суммасидан кам бўлиши мумкин эмас.


34. Бериладиган объектлар бўйича ижара тўловининг ҳисоб-китоби (ижара тўловининг таянч ставкаси) Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-бандида назарда тутилган тартибда аниқланади.

Бунда коммунал ва фойдаланиш харажатлари ижарага олувчи томонидан мустақил равишда тўланади.


35. Ижара тўлови ижарага олувчи томонидан ижара тўловининг охирги белгиланган миқдоридан ва ижаранинг қолган муддатидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилган тенг даврий (чораклик, ойлик ва бошқалар) тўловлар билан киритилади. Тўлов объектнинг узоқ муддатли ижара шартномасида кўрсатилган муддатларда ҳар бир кейинги давр (чорак, ой ва бошқалар) учун юз фоиз олдиндан ҳақ тўлаш шаклида амалга оширилади.



V. ТАНЛОВ КОМИССИЯСИ, ИШЧИ ОРГАН

ВА ИЖАРАГА БЕРУВЧИНИНГ АСОСИЙ

ФУНКЦИЯЛАРИ

36. Танлов комиссияси юкланган вазифаларга мувофиқ:

ошкоралик, баҳолашнинг холислиги ва талабларнинг ягоналиги тамойиллари асосида танлов иштирокчилари учун тенг рақобат шарт-шароитлари яратади;

объектларни ижарага бериш учун талабгорларнинг энг фойдали таклифларини танлайди.

37. Ишчи орган:

ижарага берилаётган объектларда реставрация-тиклаш ишларини бажариш бўйича ҳисоб-китобларини ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқади;

Танлов комиссиясига танловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг молиявий ва техник шартлари, инвестиция таклифларини баҳолаш тартиби, ғолибни танлаш мезонлари, тўловларнинг тартиби ва шартлари тўғрисида таклифлар киритади;

улар бўйича ижарага бериш тўғрисида танлов комиссиясининг қарори қабул қилинган объектларни зарур ҳолатда сақлаш, уларнинг сақланиши ва ободончилиги бўйича мониторинг олиб борилишини ташкил этади;

талабгорларнинг сўрови бўйича уларга ижарага берилаётган объект, унинг тавсифи ва у билан боғлиқ бошқа маълумотлар билан танишиш имкониятини беради;

давлат бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўзига юкланган вазифаларни таъминлаш учун зарур бўлган ахборотни олади;

танлов комиссияси томонидан қабул қилинган қарорларни ўз вақтида ва тўлиқ бажаради;

танлов комиссияси мажлисларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни ҳал этади;

мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган объектнинг ижараси тўғрисидаги эълонда кўрсатиладиган маълумотларни ҳар бир объект бўйича индивидуал тасдиқлайди;

қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

38. Ижарага берувчи объектларни ижарага бериш мақсадида:

объектнинг тузиладиган ижара шартномасида қатнашади ҳамда шартномаларнинг рўйхатдан ўтказилиши маҳфийлигини ва сақланишини таъминлайди;

ижарага берилаётган объектни тегишли хизматлар билан таъминлаш бўйича шартнома лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда ишчи орган, коммунал ва фойдаланиш хизматлари кўрсатувчилар (зарурият бўлганда) билан келишади;

объектларнинг ижара шартномалари ҳисобини юритади.



VI. ИЖАРАГА ОЛУВЧИНИНГ ҲУҚУҚ

ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


39. Ижарага олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

инвестиция фаолиятини амалга оширишда тенг ҳуқуқларни таъминлаш;

объектларни сақлаш ва улардан фойдаланиш мезонлари билан олдиндан танишиш;

объект, уни сақлаш ва ундан фойдаланиш тўғрисида тўлиқ маълумот олиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда капитал қўйилмаларни ҳимоя қилиш;

давлат бошқаруви органлари ва уларнинг мансабдор шахслари қарорлари, хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан суд тартибида шикоят қилиш;

унинг томонидан инвестиция мажбуриятлари зарур тарзда бажарилган тақдирда танлов комиссиясининг қарори билан шартномани навбатдаги муддатга узайтириш.

Ижарага олувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


40. Ижарага олувчи қуйидагиларга мажбур:

объектлар, боғлар, истироҳат боғлари, иншоотлар, санъат асарлари, тарихий-бадиий аҳамиятга эга бўлган буюмларни зарур тарзда сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича режимга риоя қилинишини ва уларга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни таъминлаш;

объектдан фақат ижара шартномасида белгиланган мақсадда фойдаланиш;

объектга нисбатан ижарага олувчининг муҳофаза мажбуриятини бажариш;

объектга зарур тарзда қараш, уни тиклаш, сақлаш ва ундан фойдаланиш бўйича мажбуриятларни бажариш;

белгиланган миқдорларда ва муддатларда қабул қилинган инвестиция мажбуриятларини бажариш;

объектнинг ҳолати ва шартнома мажбуриятлари бажарилиши тўғрисидаги даврий ахборотни ижара шартномасида назарда тутилган муддатларда ишчи органга тақдим этиш;

объектда реставрация-тиклаш ишларини ва бошқа ишларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилиши ва давлат экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш;

объектда бажарилаётган реставрация-тиклаш ишлари ва бошқа ишларнинг ҳажми ва сифатини ҳар ойда аниқлаш, шунингдек ушбу ишлар якунида назорат ўлчови ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг қоплашини лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишида ушбу лойиҳа-смета ҳужжатлари қийматининг кўпи билан 3 фоизи миқдорида инобатга олиш;

ишчи органнинг ҳудудий органлари билан объектда бажарилаётган реставрация-тиклаш ишлари ва бошқа ишларнинг ҳажми ва сифатини ҳар ойда аниқлаш бўйича илмий-техник назоратчи тайинлаш бўйича шартнома расмийлаштириш;

давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатлари нормаларига зид бўлмаган талабларини бажариш;

муҳофаза тахтачасини ўз ҳисобидан ўрнатиш ва/ёки янгилаш.

Ижарага олувчига шартномада назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.


VII. ОБЪЕКТЛАРНИНГ ИЖАРА ШАРТНОМАЛАРИ

ТАЛАБЛАРИ БАЖАРИЛИШИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


41. Ижара шартномасининг амал қилиш муддати мобайнида ишчи орган:

шартнома мажбуриятларини бажариш бўйича олинган ахборотни таҳлил қилиш;

шартнома мажбуриятлари бажарилишини ва объектнинг ҳолатини жойнинг ўзида ўрганиш;

бажариладиган ишларнинг тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқлигини текшириш йўли билан ижарага олувчи томонидан ижара шартномасига мувофиқ ўз зиммасига олинган мажбуриятлар зарур тарзда бажарилишини мунтазам равишда назорат қилади.

Ушбу мақсадларда ишчи орган:

ижара шартномасида назарда тутилган ҳажмда ва тартибда ижарага олувчидан ахборотни сўрашга;

зарурият бўлганда объектнинг физик ҳолатини ижарага олувчининг хўжалик фаолиятига аралашмасдан кўздан кечиришга;

ижарага олинган объектдан фойдаланиш шартлари бажарилиши ҳолатини, ижарага олувчи томонидан учинчи шахслар ҳуқуқларига риоя қилинишини (сервитут, гаров ва шу кабиларни) ўрганишга;

қонун ҳужжатларида ва шартномада назарда тутилган бошқа хатти-ҳаракатларни амалга оширишга ҳақлидир.



VIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


42. Ижарага берилган объект бўйича ижара тўлови ўз вақтида ва зарур тарзда ҳисоблаб чиқилиши, киритилишини назорат қилиш ижарага берувчи томонидан амалга оширилади.


43. Инвестиция мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш ва унинг мониторингини олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан амалга оширилади.

44. Ушбу Низом шартларининг бузилиши Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка олиб келади.






Низомга

ИЛОВА


Моддий маданий мерос объектларини ва уларга

туташ ҳудудларни инвестиция мажбуриятлари

олинган ҳолда ижарага бериш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари
































I босқич

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари


        

Рўйхатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қуйидаги ҳужжатлар билан биргаликда ишчи органга тақдим этилади:

объектнинг тўлиқ номи ва жойлашган жойи (объектнинг тавсифи);

объект ва унинг ҳудудининг эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлар (ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома) нусхалари;

объектни инвестиция мажбурияти билан ижарага беришнинг зарурати;

объектнинг техник ҳолати;

объектдан таклиф этилаётган фойдаланиш мақсадлари;

объектда реставрация-тиклаш ишларини олиб бориш, уни сақлаш, ободонлаштириш ва ундан фойдаланиш шартлари;

тегишли ҳисоб-китоб асосида инвестиция мажбуриятларининг таклиф этиладиган энг кам миқдорлари;

объектни ижарага олишнинг таклиф этилаётган муддати;

Дин ишлари қўмитасининг ёзма ижобий хулосаси - диний объектлар учун.

        


заруратга қараб











































































V





















II босқич

Ишчи орган


       

1. Объектлар рўйхатлари ва зарур ҳужжатларни қабул қилади, малакали мутахассис ва экспертларни жалб этган ҳолда кўриб чиқиб, тасдиқлайди ёки тегишли асосларни кўрсатган ҳолда рад этади.


2. Ишчи орган томонидан тасдиқланган рўйхатларни ва объектларни ижарага бериш шартларини Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Ижара марказига (кейиги ўринларда ижарага берувчи деб аталади) беради.

         


1) 10 иш куни мобайнида





2) 2 иш куни мобайнида



















































V





















III босқич

Ижарага берувчи


1. Рўйхатларни оммавий ахборот воситаларида ва расмий веб-сайтларда эълон қилади.

2. Талабгорларни танловда қатнашиш учун буюртмаларни қабул қилади.

3. Тушган буюртмаларни белгиланган тартибда кўриб чиқади, тегишли ҳужжатларни тайёрлайди ва уларни ишчи органга беради.

     


1) 5 иш куни мобайнида




2) 1 ой мобайнида




3) 3 иш куни мобайнида















































V





















IV босқич

Ишчи орган


    

1. Ижарага берувчи иштирокида тушган буюртманомаларни ўрганади, танловни ўтказиш учун танлов комиссияси таркибини тасдиқлайди, танловни ўтказиш вақти ва жойини белгилайди.


2. Танловни ўтказади ва ҳужжатларни расмийлаштиради.


3. Танлов ғолибини аниқлаш бўйича қарорни ижарага берувчига юборади.

     


1) 10 иш куни мобайнида




2) 15 иш куни мобайнида




3) 1 иш куни мобайнида















































V





















V босқич

Ижарага берувчи


       

1. Танлов ғолибини аниқлаш бўйича қарор асосида манфаатдор томонлар иштирокида тегишли объектнинг ижара шартномаси тузилишини таъминлайди.


2. Ижара шартномаси тузилгандан кейин белгиланган тартибда реестрга ёзувни киритади.

      


1) 5 иш куни мобайнида




2) бир кун муддатда







"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 17 март, 11-сон, 123-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 3-сон, 22-модда





























Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск