ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2011 й. 47-сон "Номоддий маданий мерос муҳофазасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.2011 й.

N 47



НОМОДДИЙ МАДАНИЙ

МЕРОС МУҲОФАЗАСИГА ОИД

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги 2009 йил 9 октябрдаги ЎРҚ-228-сон Қонунини амалга татбиқ этиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "2010 - 2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2010 йил 7 октябрдаги 222-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатини юритиш тўғрисидаги низом 1-иловага;

Номоддий маданий мерос объектларини тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2002 йил 29 июлдаги 269-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 23 февралдаги

47-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Маданий мерос

объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни

янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2002 йил 29 июлдаги 269-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда (3-илова):


а) номи "Ўзбекистон Республикаси" сўзларидан кейин "моддий" сўзи билан тўлдирилсин;


б) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Моддий маданий мерос объектлари давлат кадастри "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида", "Давлат кадастрлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек мазкур Низомга мувофиқ моддий маданий мерос (кейинги ўринларда "маданий мерос" деб юритилади) объектларининг давлат муҳофазасини ҳамда улардан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида юритилади".


2. Маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизаси тўғрисидаги низомда (4-илова):


а) номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Моддий маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизаси тўғрисида низом";


б) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Мазкур Низом моддий маданий мерос (кейинги ўринларда "маданий мерос" деб юритилади) объектларининг тарихий-маданий экспертизасини ташкил этиш тартибини белгилайди".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 66-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 2-сон, 15-модда


































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск