ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш /

Номоддий маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 23.02.2011 й. 47-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 23 февралдаги

47-сон қарорига

2-ИЛОВА



Номоддий маданий мерос объектларини

тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом номоддий маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Тарихий-маданий экспертиза номоддий маданий мерос объектини Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритилишини асослаш мақсадида ўтказилади.


3. Номоддий маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилади ва амалга оширилади.


II. ТАРИХИЙ-МАДАНИЙ ЭКСПЕРТИЗА ОБЪЕКТЛАРИ


4. Тарихий, илмий, бадиий ёки ўзгача маданий қимматга эга бўлган урф-одатлар, халқ ижодиёти (сўз, рақс, мусиқа, томоша санъати), шунингдек улар ҳамда халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати билан боғлиқ билимлар, кўникмалар, асбоб-анжомлар, артефактлар, маданий маконлар ва бошқа Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига киритилишини асословчи материаллар тарихий-маданий экспертиза объектлари ҳисобланади.



III. ТАРИХИЙ-МАДАНИЙ ЭКСПЕРТИЗАНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ


5. Тарихий-маданий экспертизани ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методика марказига (кейинги ўринларда "Марказ" деб юритилади), уни ўтказиш Марказ ҳузурида ташкил этиладиган Илмий-методик кенгашга (кейинги ўринларда "Кенгаш" деб аталади) юкланади.

6. Кенгаш таркибига давлат органлари, илмий институт ва муассасалар, нодавлат, нотижорат ташкилотларнинг вакиллари, номоддий маданий меросни асраш ва улардан фойдаланиш йўналишида фаолият юритаётган ва тадқиқот ишларини олиб бораётган алоҳида тадқиқотчилар ва мутахассислар киритилади.

Кенгаш тарихий-маданий экспертизани ўтказиш жараёнига мустақил экспертларни жалб этиш ҳуқуқига эга.



IV. КЕНГАШ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Кенгаш - унинг раиси, аъзолари ва котибдан ташкил топади. Кенгашнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади.

8. Кенгаш йиғилиши заруратга қараб, лекин ярим йилда камида бир марта ўтказилади.


9. Кенгаш таркибида қуйидаги шўъбалар ташкил этилади:

Ўзликни намоён қилишнинг оғзаки шакл ва анъаналари;

Ижрочилик санъати;

Урф-одат, маросим ва байрамлар;

Табиат ва коинот билан боғлиқ билим ва урф-одатлар;

Анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмалар.


10. Тарихий-маданий экспертиза Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.


11. Ҳужжатларни котиб қабул қилиб олади ва Кенгаш раисига тақдим этади. Кенгаш раиси бу ҳужжатларни тегишли шўъбага юборади.


12. Кенгаш шўъбалари ҳужжатларни бир ойгача муддатда кўриб чиқиши шарт.


13. Тарихий-маданий экспертиза, заруратдан келиб чиқиб, номоддий маданий мерос объекти жойлашган жойда ҳам ташкил этилиши мумкин.


14. Кенгаш шўъбалари тарихий-маданий экспертиза хулосасининг лойиҳасини тайёрлайди ва барча ҳужжатларни илова этган ҳолда Кенгаш раисига тақдим этади.


15. Кенгаш йиғилиши унинг аъзоларидан учдан икки қисми қатнашганда ваколатли ҳисобланади. Кенгаш қарори оддий кўпчилик овоз бериши орқали қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганда, раиснинг овози ҳал қилувчи кучга эга.


16. Кенгаш қабул қилган қарорга қўшилмаган Кенгаш аъзолари ўз фикрларини билдириш ҳуқуқига эга.


17. Йиғилишни ташкил этиш, Кенгаш йиғилиши баёнини юритиш котиб зиммасига юкланади.


18. Кенгаш қарори йиғилиш баёни билан расмийлаштирилади ва раислик қилувчи ҳамда котиб томонидан имзоланади.


19. Кенгаш баёни қарорга қўшилмаган Кенгаш аъзоларининг ёзма фикрлари жамланиб, котиб томонидан Марказга йўлланади.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


20. Кенгаш қарори асосида тегишли номоддий маданий мерос объекти Инсоният номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига тавсия этилаётган объектлар рўйхатига, Зудлик билан муҳофаза остига олиниши лозим бўлган номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатига, Номоддий маданий мерос объектларининг миллий рўйхатига ёки Номоддий маданий мерос объектларининг маҳаллий рўйхатига Марказ томонидан киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 7-8-сон, 66-модда.












































Время: 0.0236
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск