ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш /

2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастури (ЎзР ВМ 07.10.2010 й. 222-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 7 октябрдаги

222-сон қарорига

1-ИЛОВА



2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос

объектларини муҳофаза қилиш, асраш,

тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш

ДАВЛАТ ДАСТУРИ

N

Тадбирлар номи


Бажариш

муддати


Масъул

ижрочилар


Тақдим этиладиган ҳужжатларнинг

шакли, амалга ошириш механизми

ва кутилаётган натижа


НОМОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОСНИ САҚЛАШ, МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ВА КЕЛАЖАК АВЛОДГА ЕТКАЗИШГА ҚАРАТИЛГАН

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ҲАМДА МАЪМУРИЙ

БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатини юритиш тўғрисидаги низом ва Номоддий маданий мерос объектларини тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


2010 йил

декабрь


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатини юритиш, уларнинг тарихий-маданий экспертизасини ташкил этиш механизми яратилади.


2.

Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 29 июлдаги 269-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси маданий мерос объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида низом" ва "Маданий мерос объектларининг тарихий-маданий экспертизаси тўғрисида низом"га ўзгартиришлар киритиш.


2010 йил

декабрь


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси. Ҳар икки норматив-ҳуқуқий ҳужжатга "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 228-сонли қонунда кўзда тутилган талаблар асосида ўзгартиришлар киритилади.


3.

Давлат ва нодавлат ташкилотларнинг номоддий маданий мерос масалаларидаги фаолиятини мувофиқлаштириш: давлат ва нодавлат ташкилотларининг номоддий маданий мерос масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштирувчи муассасани аниқлаш; номоддий маданий мерос борасидаги ҳужжатларнинг бир жойда жамланишига эришиш.

2010 йил

декабрь


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси. Республика халқ ижодиёти ва маданий маърифий ишлар илмий-методик ҳамда ахборот марказига давлат ва нодавлат ташкилотларнинг номоддий маданий мерос масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштирувчи муассаса мақоми берилади. Мазкур марказ таркибида махсус ҳужжатлаштириш бўлими ташкил этилади. Номоддий маданий мерос йўналишдаги фаолиятни мувофиқлаштириш ва ҳужжатлаштириш механизми яратилади.


НОМОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОСНИ ИЛМИЙ ЖИҲАТДАН

ЎРГАНИШ ВА ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

4.

Номоддий маданий мерос муаммоларига бағишланган халқаро ва республика илмий-амалий анжуманларини ўтказиш.


2011

йилдан

бошлаб

ҳар икки

йилда


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси


Вазирлар Маҳкамасининг Фармойиши лойиҳаси. Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда илмий-амалий анжуманнинг мавзуси аниқланади ва Вазирлар Маҳкамасига келишилган таклифлар киритилади. Анжуман дастури ишлаб чиқилиб, шу асосда унинг иши ташкил этилади. Номоддий маданий мероснинг тикланиши ва сақланиши билан боғлиқ муаммоларнинг ечими топилишига эришилади.


5.

Номоддий маданий мероснинг қуйидаги йўналишлари бўйича грантлар ажратилишини таъминлаш, илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш, тадқиқот ишларига ёш олимларни жалб этиш: ўзликни намоён қилишнинг оғзаки шакл ва анъаналари (шу жумладан, тил - номоддий маданий меросни ифодалаш омили сифатида); ижрочилик санъати; жамиятнинг урф-одат, маросим ва байрамлари; табиат ва коинот билан боғлиқ билим ва урф-одатлар; анъанавий ҳунармандчилик билан боғлиқ билим ва кўникмалар.


2010-2020

йиллар


Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг мазкур масала бўйича қарори. Манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида истиқболли режа ишлаб чиқилади. Ҳар бир йўналиш бўйича илмий тадқиқотлар ишларига иқтидорли ёшлар жалб этилади. Илмий тадқиқотлар учун грантлар ажратилади. Номоддий маданий мероснинг барча йўналишлари илмий тадқиқ этилишига эришилади. Тадқиқот натижалари, эришилган илғор тажрибалар тарғиб этилади.


6.

Номоддий маданий мерос тарихининг моҳиятини очиб берувчи қадимий қўлёзмалар, фоно ёзувларни синчиклаб ўрганиш ва уларни турли тилларда босма кўринишда ва замонавий дискларда чоп этишни йўлга қўйиш.


2011

йил март

ойидан

бошлаб


Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ҳайъатининг қарори. Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик, Тарих, Санъатшунослик, Тил ва адабиёт институтлари ҳамда Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейида сақланаётган ноёб манбалар ўрганилади. Маданий меросимизнинг ҳали очилмаган бойликларининг оммалаштирилишига эришилади. Ундан нафақат мамлакатимиз аҳолиси, балки хорижий мамлакат фуқароларининг ҳам баҳраманд бўлишлари учун имконият яратилади.


7.

Ўзбекистоннинг қадимий фольклор ва анъанавий ижрочилиги сақланиб қолган Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона водийси бўйлаб комплекс фольклор экспедициялари уюштириш.


2010-2020

йиллар


Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Бадиий академияси


Манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган беш йиллик режалар. Ўзбекистон ҳудудидаги анъанавий маданият унсурлари табиий равишда сақланиб қолган жойлар синчиклаб ўрганилади. Рўйхатга киритишга тавсия этилган объектларни жойида ўрганиш имконияти яратилади. Қўшимча материаллар тўпланиши ва манбаларнинг бойитилишига эришилади.


8.

Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон ва Хитойда яшовчи ўзбеклар фольклорини ёзиб олишни ташкил этиш.


2011-2020

йиллар


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси


Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Фанлар академиясининг йиллик режалари. Ўзаро келишилган таклиф Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлигига киритилади. Белгиланган тартибда экспедицияларни ўтказишга рухсат олинади. Хорижий давлатларда яшаётган ўзбекларнинг фольклори ўрганилади. Энг ноёб намуналар босма кўринишда, аудио вариантда чоп этилади. Миллатга хос фольклорнинг турли кўринишларини таққослаш имконияти яратилади.


9.

Ўзбекистонда Наврўзнинг тикланиш тарихи ва мустақиллик йилларида унинг ҳам мазмунан, ҳам шаклан бойиши жараёнини тадқиқ этиш ва тарғиб қилиш.


2010-2020

йиллар


Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Тадқиқот натижаларининг чоп этилиши. Наврўз энциклопедиясини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш. Ушбу йўналишда Ўзбекистонда орттирилган бой тажриба тўғрисида халқаро ва маҳаллий хабардорлик даражаси ортади. Илғор натижалар амалиётда фойдаланиш учун тавсия этилади.


10.

"Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари" 100 томлигини асар матни, нотаси ва изоҳлари билан нашрга тайёрлаш.


2012-2020

йилларда

босқичма

-босқич


Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги


Халқ ижодиётининг энг сара намуналари жамланмаси нашрга тайёрланади. Улар босқичма-босқич чоп этилади. Турли манбаларда қайд этилган дурдоналар бир жойга жамланади. Мутахассислар ва барча қизиқувчиларни қониқтирадиган маълумотларнинг ягона нашр доирасида тўпланишига эришилади.


11.

"Гўрўғли", "Алпомиш" сингари достонларни фундаментал илмий тадқиқ этиш ишларини янада кучайтириш.


2012-2014

йиллар


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси


Фундаментал тадқиқотлар натижалари. Туркий халқларда кенг тарқалган достонларни, уларнинг вариантларини солиштириш, биргаликда тадқиқ этиш имконияти яратилади. Ушбу достонларнинг умумийлигидан, барча туркий халқларни бирлаштирувчи кучидан фойдаланиш йўлга қўйилади.


12.

Ўзбек анъанавий мусиқасига оид маълумотларни жамлаш ва яхлит ҳолда чоп этилишини ташкил этиш.


2011-2020

йиллар


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Фанлар академияси


"Ўзбек анъанавий мусиқаси" кўп томлик анталогияси нашрга тайёрланади ва чоп этилади. "Шашмақом", Хоразм ва Фарғона - Тошкент мақомлари, дутор ва сурнай мақом йўллари, "Феруз" ва "Ушшоқ" каби туркумларнинг замонавий ижрочилар талқини сифатли замонавий техник воситаларда ёзиб олинишига эришилади ва фойдаланиш учун СБ, БЛТ), мультимедиа кўринишларида тайёрланади. Улардан таълим дастурларида кенг фойдаланиш имконияти яратилади.


13.

Ўзбекистон Фанлар академияси тизимида номоддий маданий мерос масалалари билан шуғулланувчи махсус бўлинма фаолиятини ташкил этиш.


2011 йил

май


Ўзбекистон Фанлар академияси


Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ҳайъат қарори. Санъатшунослик институти таркибида махсус Номоддий маданий мерос бўлими ташкил этилади. Фанлар академияси тизимида номоддий маданий мерос масалаларини тадқиқ этиш ишлари мувофиқлаштирилишига эришилади.


НОМОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОСНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ВА УЛАР

ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАРНИ ҲУЖЖАТЛАШТИРИШ

14.

Муҳофаза остига олиниши лозим бўлган номоддий маданий мерос объектларининг рўйхатини тузиш ва доимий янгиланиб борилишини ташкил этиш.


2011 йил

январь


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Зудлик билан муҳофаза остига олиниши лозим бўлган номоддий маданий мерос объектларининг рўйхати. Тарихий-маданий экспертиза хулосаси асосида зудлик билан муҳофаза остига олиниши лозим бўлган объектлар аниқланади. Уларни сақлаб қолиш ва муҳофаза қилиш ишларига маҳаллий ҳокимлик, ҳомийлар, давлат органлари жалб этилади. Зарур бўлган ҳолларда тегишли ҳужжатлар тайёрланиб, халқаро миқёсдаги ёрдам учун таклиф киритилади. Йўқолиб кетиш хавфи бартараф этилган объектлар рўйхатдан чиқарилади.


15.

Жаҳон номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига киритилган "Шашмақом", "Наврўз", "Катта ашула" объектларини инвентарлаштириш ишларини якунлаш.


2012 йил

декабрь


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Бадиий академияси


Маълумотлар банки. ЮНЕСКО ва ЮНЕСКОнинг институтлари томонидан тавсия этилган андозалар асосида Жаҳон номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига киритилган "Шашмақом", "Наврўз", "Катта ашула" объектлари бўйича керакли барча ёзма, аудио ва видео маълумотлар тўпланади ва ҳужжатлаштириш ишлари якунига етказилади. Банк маълумотлари асосида мақолалар эълон қилинади, қўлланмалар чоп этилади. Қизиқарли маълумотлар интернет сайтларига киритилади. Ушбу объектлар тўғрисида халқаро ва маҳаллий хабардорлик даражаси ортади.


16.

Жаҳон номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига киритиш учун тавсия этилган "Аския", "Лапар", "Халфачилик", "Бахшичилик" ҳақида тўлиқ маълумотларни ЮНЕСКОга тақдим этиш.


2010 2012

йиллар


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси


"Аския", "Лапар", "Халфачилик", "Бахшичилик" объектлари бўйича маълумотлар базаси. Сўнгги даврда уларни сақлаш ва муҳофаза қилиш, тарғиб этиш борасида ҳукумат, маҳаллий бошқарув органлари, нодавлат ва жамоатчилик ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар жамланади. Барча янги маълумотлар асосида таклифлар тайёрланади ва ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси орқали ЮНЕСКОнинг марказий қароргоҳига жўнатилади.


17.

Номоддий маданий меросни ҳужжатлаштириш, архивлаштириш, маълумотлар базасини ташкил қилиш андозаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.


2010

йилдан

бошлаб


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Бадиий академияси


Маълумотлар базасининг андозалари. Рўйхатга олинган номоддий маданий мерос объектларига тегишли ёзма, аудио, видео маълумотлар асосида уларни инвентарлаштириш, архивлаштириш ва барча маълумотлар базасини шакллантиришнинг андозалари ишлаб чиқилади. Рўйхатга олинган ҳар бир объект бўйича мазкур андозалар асосида ҳужжатлар жамланади ва белгиланган тартибда сақланишига эришилади.


18.

Номоддий маданий мерос объектларининг миллий рўйхатини шакллантириш ва доимий янгиланиб боришини таъминлаш.

2010-2020

йиллар


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Номоддий маданий мерос объектларининг Миллий рўйхати. Мамлакат миқёсида аҳамиятга эга бўлган номоддий маданий мерос объектлари аниқланиб, уларга тегишли маълумотлар белгиланган шаклда тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш учун киритилади. Экспертиза хулосаси асосида объектлар Миллий рўйхатга киритилади. Рўйхат доимий равишда янгиланиб борилади.


19.

Номоддий маданий мерос объектларининг маҳаллий рўйхатларини шакллантириш ва доимий янгиланиб боришини назорат остига олиш.

2010-2020

йиллар


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

Номоддий маданий мерос объектларининг Маҳаллий рўйхатлари. Маҳаллий аҳамиятга эга бўлган номоддий маданий мерос объектлари аниқланиб, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифлари асосида маҳаллий рўйхатларга киритиш учун тавсия этилади. Тегишли ҳужжатлар тўпланиб, белгиланган шаклда расмийлаштирилган ҳужжатлар тарихий-маданий экспертизадан ўтказиш учун киритилади. Экспертиза хулосаси асосида объектнинг рўйхатга киритилиши ҳал этилади. Маҳаллий рўйхатдан Миллий рўйхатга тавсия этилган ва унга киритилган объектлар Маҳаллий рўйхатдан чиқарилади. Янги объектларни рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш ҳисобига рўйхатлар доимий равишда янгиланиб туришига эришилади.


20.

Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича халқаро Конвенция талабларининг бажарилиши борасида мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар тўғрисида 2014 ва 2020 йилларда ҳисоботларни тайёрлаш ва белгиланган тартибда ЮНЕСКО ташкилотига тақдим этиш.

2014, 2020

йиллар


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси

Ўзбекистон Республикасининг иштирокчи-давлат сифатидаги 6 йиллик ҳисоботи. Ҳар олти йилда бир маротаба иштирокчи-давлатларнинг белгиланган шаклда ҳисобот тақдим этишлари муносабати билан ўтган олти йил мобайнида мамлакатда номоддий маданий меросни сақлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тайёрланади. Вазирлар Маҳкамасидан тайинланган масъул ходимнинг имзоси билан тасдиқланган ҳисобот ЮНЕСКОнинг марказий қароргоҳига жўнатилади.


СОҲА МУТАХАССИСЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКА

ОШИРИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

21.

Номоддий маданий меросни ўрганиш масалаларини олий таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг тегишли фанлар ўқув дастурларига киритиш, қўлланмалар тайёрлаш ва чоп этиш.


2011-2012

ўқув

йилидан


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Янги ўқув режаси, ўқув дастурлари, ўқув қўлланмалари. Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича халқаро конвенция талаблари асосида номоддий маданий меросни ўрганиш масалалари мавжуд таълимига жорий этилади. Коллеж, лицей ва олий таълим муассасаларида номоддий маданий мерос ҳар томонлама чуқур ўрганилиши учун шароит яратилади.


22.

Номоддий маданий мерос, уни сақлаш ва муҳофаза қилиш тушунчаларини умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиладиган ижтимоий фанлар ҳамда ўқув дастурларига киритиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


2011-2012

ўқув

йилидан

бошлаб


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги


Услубий тавсиянома ва қўлланмалар. Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича халқаро конвенция талаблари асосида таълим дастурларида ёшларга номоддий маданий мерос ҳақида тарбиявий жиҳатдан тўғри йўналиш бериш имконияти яратилади. Номоддий маданий мерос, унинг моҳияти ва жамият тараққиётидаги ўрни тўғрисида ўқувчиларнинг хабардорлик даражаси ортади.


23.

Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг малака ошириш курслари ўқув режалари ва дастурларига номоддий маданий меросни ўрганишга бағишланган мавзуларни киритиш.


2011-2012

ўқув

йилидан

бошлаб


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги


Янги ўқув режалари, фан дастурлари, ўқув қўлланма ва тавсияномалар. Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича халқаро конвенция талабларидан бири бўлган таълим дастурларида номоддий маданий мероснинг ўрганилиши учун шароит яратилади.


24.

Абдулла Қодирий номидаги Тошкент Давлат маданият институти негизида номоддий маданий мерос билан боғлиқ фанлардан сабоқ берувчи ўқитувчиларнинг ихтисослик салоҳиятини ошириш. Уларга мўлжалланган малака ошириш дастурларини тайёрлаш.


2011

йилдан

бошлаб


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги


Манфаатдор вазирликларнинг қўшма қарори. Номоддий маданий мерос билан боғлиқ фанлардан машғулотлар олиб борувчи профессор-ўқитувчилар зарур манбалар билан қуроллантирилади. Махсус дастурлар асосида амалга ошириладиган малака ошириш курсларида уларга зарур янги маълумотлар етказилади.


25.

Номоддий маданий меросни сақловчи ва етказувчиларни ўқув дастурларини такомиллаштириш ишларига ва бевосита ўқув жараёнига жалб этиш, уларга шарт-шароитлар яратиш.


2011-2012

ўқув

йилидан

бошлаб


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги


Ўқув дастурларини тайёрлаш ва ўқув жараёнига номоддий маданий меросни чуқур биладиган мутахассислар ва амалиётчилар жалб этилиши орқали таълим самарадорлиги оширилишига эришилади. Тингловчиларнинг бевосита шу соҳа мутасаддилари билан мулоқот қилишларига эришилади.


26.

Номоддий маданий меросни ўрганишга қизиқувчи талаба ва ўқувчилар учун ёзги ўқув курслари, очиқ эшиклар куни каби тадбирларни ташкил этиш.


2011

йилдан

бошлаб


Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг йиллик режаси. Талаба ва ўқувчиларнинг ёзги таътил даврида ташкил этиладиган махсус ўқув курсларида уларга номоддий маданий мерос тўғрисида кенгроқ маълумотлар берилиши учун имконият яратилади. Очиқ эшиклар кунида шу соҳага ихтисослашган таълим муассасаларида эришилган ютуқлар, тажрибалар ёйилишига эришилади. Бу тадбирлар натижасида талаба ва ўқувчиларнинг номоддий маданий мерос соҳасидаги билимлар доираси кенгаяди.

27.

Ёшларни номоддий маданий мерос бўйича материаллар тўплаш ва тарғибот ишларига жалб этиш.


2011

йилдан

бошлаб


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар иттифоқи

Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда йиллик режалар ишлаб чиқилади. Номоддий маданий мерос билан қизиқувчи ёшлар ёзги таътил даврида ўзлари яшаб турган ҳудуддаги номоддий маданий мерос бўйича материаллар тўплаш ишларига жалб этилади. Йиғилган қизиқарли материаллар матбуотда эълон қилинади, шунингдек улардан иштирокчиларнинг кейинги изланишлари ва тадқиқотларида фойдаланилади. Ёшларнинг номоддий маданий мерос объектлари билан бевосита танишуви орқали қизиқишлари ортишига эришилади.


28.

Номоддий маданий мерос тарғиботи билан боғлиқ фото ва видео танловлар ташкил этиш.


2010

йилдан

бошлаб

ҳар йили


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ёшлар иттифоқи

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг йиллик режаси ва махсус буйруғи. Номоддий маданий меросни тарғиб этувчилар, номоддий маданий мерос билан боғлиқ тадбирларнинг фото ва видео тасвирларининг танлови орқали меросимиз тарғиб этилишига эришилади. Ушбу танловларга тавсия этилган фото ва видеотасвирлардан ҳужжатлаштириш ишларида фойдаланиш имконияти яратилади. Энг яхши намуналар номоддий маданий меросга бағишланган веб-сайтларда эълон қилиб борилади.


29.

Нодавлат ташкилотлар ва муассасаларга мўлжалланган, номоддий маданий меросдан тадбиркорликда фойдаланишга оид дастурлар ишлаб чиқиш.


2011 йил

август


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика "Маҳалла" жамғармаси


Тавсиявий қўлланма. Номоддий маданий меросни бошқариш ва шу соҳада тадбиркорликни йўлга қўйиш бўйича ишлаб чиқилган дастурлар асосида бевосита жойларда шу соҳанинг ривожланишига ва тадбиркорлик асосида моддий манфаатдорликка эришилади.


30.

Олий таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида "Хазина", "Мерос", "Барҳаёт анъаналар" кўрик-танловларини ўтказиш.


Доимий

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар иттифоқи

Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг йиллик режаси ва махсус буйруқлари. Талаба ва ўқувчиларнинг номоддий маданий меросни амалий ўзлаштиришлари учун имконият яратилади. Илғор тажрибанинг кенг ёйилиши, тарғиб этилишига эришилади. Ёшларнинг қизиқиши ортади.


31.

Мусиқа, маданият ва санъат таълим йўналишларида ўқиётган талабаларнинг номоддий маданий мерос борасидаги тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва ушбу йўналишдаги энг яхши тадқиқотлар танловларини эълон қилиш, ғолибларни рағбатлантириш. Энг сара ишларни илмий тўплам шаклида чоп этиш.


2011

йилдан

бошлаб

ҳар икки

йилда


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар иттифоқи

Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг йиллик режаси ва махсус буйруқлари. Энг яхши тадқиқотларни олиб борган ёшлар моддий ва маънавий рағбатлантирилади. Уларнинг илмий изланишлари бепул чоп этилади ва тарқатилади.


32.

Номоддий маданий мерос билан шуғулланувчи мутахассисларнинг малакасини ошириш.


2011

йилдан

бошлаб


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Хорижий давлатларда ташкил этиладиган ўқув курслари, семинар ва тренингларга малакали мутахассислар жўнатилади. Республика миқёсида ҳам шундай малака ошириш тадбирлари ташкил этилади. Мутахассисларнинг касб малакаси ошади. Улар сўнгги маълумотлар билан қуроллантирилади, номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш ва сақлаш борасида хорижий давлатларда амалга оширилаётган ишлар ва тажрибалардан хабардор бўладилар.


33.

Умумтаълим мактабларидаги Мусиқа фани дарсликларини номоддий маданий меросга оид маълумотлар билан бойитиш орқали такомиллаштириш.


2011-2012

ўқув

йилидан

бошлаб


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги


Қайта ишланган Мусиқа фани дарсликлари. Ушбу фан бўйича олиб бориладиган машғулотларда санъатнинг бошқа йўналишлари тўғрисида ҳам қизиқарли маълумотлар берилишига эришилади.


НОМОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИНИ

САҚЛАШНИНГ АМАЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

34.

Номоддий маданий меросимизнинг бойлиги бўлган, унутилиш арафасида турган бетакрор, пурмаъно сўз ва ибораларни тўплаш асосида мақоллар, маталлар, афсона ва ривоятлар, ҳикоятлар тўпламларини нашр этиш.


Мунтазам

(махсус

режа

асосида)


Ўзбекистон Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти, Матбуот ва ахборот агентлиги


Мақоллар, маталлар, афсона ва ривоятлар, ҳикоятлар тўпламлари Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти ходимлари томонидан нашрга тайёрланади. Улар Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан чоп этилади. Аҳолининг, айниқса ёшларнинг номоддий маданий меросимизнинг сара намуналаридан баҳраманд бўлишига эришилади.


35.

Халқимиз тарихи, маданияти, ватанпарварлик ва халқ қаҳрамонларининг жасорати, миллий қадрият ва анъаналарни тараннум этувчи саҳна асарлари яратишни кучайтириш, ушбу йўналишларда яратилган асарларни томошабинлар орасида кенг намойиш этишни йўлга қўйиш.


Мунтазам


"Ўзбеккино" МА, "Ўзбектеатр" ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси


Пьеса ва спектакллар яратилади. Мазкур асарлар орқали миллий ўзликни англаш, миллий ғурур, ватанпарварлик каби хислатлар тарбияланади. Ёшлар тарбиясида миллий урф-одатлар, қадриятлардан фойдаланиш имконияти яратилади.


36.

Номоддий маданий мерос муҳофазаси ва тарғиботи масалаларига бағишланган махсус "Мерос" илмий-оммабоп журналини ташкил этиш.


2012

йилдан

бошлаб


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти, Матбуот ва ахборот агентлиги, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти


Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти таъсисчи сифатида иштирок этади. Журнал белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади. Мазкур журналда номоддий маданий мерос билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда муассасаларидан олинган илмий ва оммабоп мақолалар чоп этилади. Аҳолининг номоддий маданий мерос борасидаги хабардорлик даражаси ортади.


37.

Номоддий маданий мерос тарғиботи билан боғлиқ босма нашрлар, видео ва аудио маҳсулотлар, шунингдек ҳунармандчилик моллари тайёрланишини жонлантириш ва сотувга чиқариш.


2010

йилдан

бошлаб


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Бадиий академияси, "Ҳунарманд" уюшмаси


Номоддий маданий мерос тарғиботи билан боғлиқ китоблар, фильмлар, видео ва аудио ёзувлар, миллий ҳунармандчилик моллари, мусиқа чолғулари, анъанавий миллий кийимлар тайёрланади. Ушбу товарларни сотиш орқали топилган маблағлар шу соҳаларни янада ривожлантириш ва кенгайтиришга сарфланади. Мамлакатимиз аҳолиси ва хорижий туристлар томонидан сотиб олинган товарлар номоддий маданий меросимизни кенгроқ тарғиб этишга хизмат қилади.


38.

"Ўзбек нонлари ва ширинликлари" байрами (BREAD AND SWEETS Festival)ни ўтказиш


Ҳар йили

март

ойида


"Ўзбектуризм" МК қошидаги "Интурист Тошкент" ДУК, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, вазирликлар


"Ўзбектуризм" МКнинг йиллик режаси. Миллий нонлар ва ширинликларни намойиш этиш орқали пазандачилик санъатининг ютуқлари намойиш этилади. Тошкентнинг туристик маскан сифатида жозибадорлиги янада ортишига эришилади.


39.

"Чаҳорбоғда қовун, узум сайли" (МЕLON AND GRAPES Ғestival)ни ўтказиш.


Ҳар йили

"Меҳр-

жон"

байрами

арафа-

сида


"Ўзбектуризм" МК қошидаги "Интурист Тошкент" ДУК, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Оромгоҳ" ДУК, вазирликлар


"Ўзбектуризм" МКнинг йиллик режаси. Халқ сайлларининг тикланиши, Тошкент шаҳри ва вилояти бўйича туристик маҳсулот ва дастурларнинг янада бойиши, хорижий ва маҳаллий туристларнинг мазмунли дам олиши таъминланади. Сайл давомида турли халқ ўйинлари, фольклор жамоаларининг чиқишлари, "ширинаки" танловлари орқали меҳмондўстлик анъаналари тарғиб этилади.


НОМОДЦИЙ МАДАНИЙ МЕРОСНИ САҚЛАШ ВА УНИНГ

МУҲОФАЗАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ОЛИБ

БОРИЛАДИГАН ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ ИШЛАРИ

40.

Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, асраш ва улардан фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар, илғор тажрибаларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этиш.

2010

йилдан

бошлаб


Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги


Аҳоли, айниқса ёшларнинг, шунингдек чет эл жамоатчилигининг номоддий маданий мерос бўйича хабардорлик даражасини оширишга қаратилган, жаҳон номоддий маданий меросининг Репрезентатив рўйхатига киритилган ва мазкур рўйхатга киритиш учун тавсия этилган объектлар, номоддий маданий мерос тарғиботи билан боғлиқ халқаро ва республика миқёсидаги симпозиумлар, семинарлар, жамоатчилик форумлари, фестиваллар, танловлар ва кўргазмалар, республика миқёсида ўтказилаётган тадбирлар, шу соҳага бағишланган илмий экспедициялар ва дала тадқиқотлари ҳақида кўрсатувлар ва эшиттиришлар, мақолалар тайёрланади ва эълон қилиб борилади. Номоддий маданий мерос борасидаги хабардорлик ортади. Унинг мамлакатимиз ҳаётидаги ўрни кенг оммага етказилади.


41.

Ҳар йили бир маротаба номоддий маданий мероснинг тарғиботи билан боғлиқ фестиваллар ўтказилишини ташкил этиш ҳамда ёритиш.


2011

йилдан

бошлаб

ҳар йили


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси


Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан чиқариладиган қўшма буйруқ асосида номоддий маданий мероснинг муайян йўналиши бўйича фестиваль ташкил этилиб, унинг вилоят босқичлари бевосита жойларда ёзиб олинади ва эфирга узатилади. Республика босқичи Тошкент шаҳрида ўтказилиб, телевидение орқали намойиш этилади. Бунинг натижасида жойлардаги иқтидорлар кашф этилиб, уларнинг фаолияти тарғиб этилади.


42.

Номоддий маданий меросни сақлаш ва тарғиб этишга ихтисослашган давлат ва нодавлат ташкилотлари ва муассасаларининг фаолиятини, бу йўналишдаги ташаббусларни, номоддий маданий мероснинг ижтимоий ҳамжиҳатликни таъминлашдаги ўрнини, бу борадаги тажрибаларни оммалаштиришга қаратилган эксперт ва мутахассислар иштирокидаги кўрсатув ва эшиттиришларни тайёрлаш ва эфирга узатиш, мақолалар чоп этиш.


2010

йилдан

бошлаб

мунтазам


Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги


Телекўрсатувлар, радиоэшиттиришлар ва мақолалар. Давлат ва нодавлат ташкилотлари ва муассасаларининг ушбу йўналишдаги фаолияти таҳлил этилади, илғор тажрибалар тарғиб этилади. Номоддий маданий мерос муҳофазаси борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида аҳолининг хабардорлиги ортади.


43.

Интернет тармоғида миллий номоддий маданий меросни тарғиб этишга бағишланган махсус веб-саҳифаларнинг доимий равишда янгилаб турилишини таъминлаш.


Доимий

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Номоддий маданий меросни сақлаш, муҳофаза қилиш ва тарғиб этиш борасида давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда муассасалари томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Интернет орқали маълумотлар олиш имконияти яратилади.


44.

Халқимиз тарихи, маданияти, ватанпарварлик ва халқ қаҳрамонларининг жасорати, миллий қадрият ва анъаналарни тараннум этишга бағишланган бадиий, мультипликацион ва ҳужжатли фильмлар яратилишини йўлга қўйиш.


2010

йилдан

бошлаб

доимий


"Ўзбеккино" МА

Йиллик режалар асосида ҳар йили камида 2 та бадиий, 4 та мультипликацион ва 5 та ҳужжатли фильм тасвирга олинади. Тайёрланган фильмлар кинотеатрларда намойиш этилади, шахсий мақсадларда фойдаланиш учун ушбу фильмлар DVD кўринишида кўпайтирилиб, сотувга чиқарилади. Халқимиз, айниқса ёшлар ўртасида номоддий маданий меросимизнинг ноёб намуналари тарғиб этилишига, уларнинг хабардорлик даражаси ортишига эришилади.


45.

Маҳалла, туман, вилоят ва республика босқичларига эга бўлган "Номоддий маданий мерос тарғиботчиси ва фаоли" танловларини ўтказиш.


2011

йилдан

бошлаб


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика "Маҳалла" жамғармаси


Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Республика "Маҳалла" жамғармасининг йиллик режалари, махсус қўшма буйруқ, танлов низоми. Энг фаол номоддий маданий мерос тарғиботчиси ва фаоли номинацияси бўйича танлов эълон қилиниб, йил якунида танлов ғолиблари моддий ва маънавий рағбатлантирилади. Энг илғор тажрибалар тарғиб этилади.


НОМОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОСНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

БОРАСИДА ҲАМКОРЛИК ТАРМОҒИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

46.

Номоддий маданий мерос масалалари билан шуғулланувчи нодавлат ташкилотлари ва муассасаларининг уюшмасини ташкил этиш.


2011 йил


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

Уюшманинг таъсис мажлиси баённомаси. Ягона уюшмага бирлашиш орқали нодавлат ташкилот ва муассасаларнинг фаолияти мувофиқлаштирилишига эришилади. Ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар аниқланади. Бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларда амалий ёрдам ташкил этилади. Ҳамкорлик алоқалари ривожланади.


47.

Давлат ва нодавлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан ўтказиладиган номоддий маданий мерос билан боғлиқ танлов, кўрик, фестиваль, кўргазмаларнинг йиллик режалари ишлаб чиқилиши, мувофиқлаштирилиши ва эълон қилинишини таъминлаш.


2011

йилдан

бошлаб


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Бадиий академияси, "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармаси, "Ҳунарманд" уюшмаси, Халқаро "Олтин мерос" жамғармаси


Номоддий маданий мерос билан боғлиқ оммавий-маданий тадбирларнинг қўшма режаси. Номоддий маданий мерос тарғиботи билан боғлиқ оммавий тадбирларнинг ҳамкорликда, бир-бирини такрорламаган ҳолда ташкил этилишига ва манфаатдор ташкилотлар ҳамда томошабинларнинг уларни ўтказиш муддати ва жойидан хабардор бўлишига эришилади.


48.

Маҳаллаларда номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш ва тарғиб этиш борасидаги ишларни режа асосида ташкил этиш, уларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда амалга ошириш.


Мунтазам

Республика "Маҳалла" жамғармаси

Йиллик режалар. Маҳаллаларда истиқомат қиладиган номоддий маданий меросни сақловчи ва бошқаларга етказувчиларга тегишли шароитлар яратилади. Шу йўналишдаги тадбирларни ўтказиш жойи ва муддатлари аниқланади, тадбирларга бошқа ҳамкор ташкилотларнинг иштироки таъминланади.


НОМОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОС ТАРҒИБОТИДА МАДАНИЙ

ТУРИЗМ ДАСТУРЛАРИДАН КЕНГ ФОЙДАЛАНИШ

49.

Бойсун, Нурота, Чуст, Кармана, Шеробод каби масканларни туристик дастурларга киритиш чораларини кўриш, ушбу қадимий маданият ўчоқлари тарихи ва у ерда сақланиб қолган анъанавий маданиятни кенг тарғиб этиш.


2011 йил

туристик

мавсуми-

дан

бошлаб


"Ўзбектуризм" МК, туризм фаолиятини олиб борувчи ташкилотлар

Янги сайёҳлик дастурлари. Дунё миқёсида бой тарихимизнинг кенг тарғиб этилишига, туристик маҳсулот ва дастурларнинг янада бойишига эришилади, хорижий ва маҳаллий туристларнинг мазмунли дам олиши таъминланади. Мамлакатимиздаги қадимий маданият ўчоқлари тўғрисидаги хабардорлик даражаси ортади, анъанавий маданият тарғиб этилади.


50.

Барча туристик ташкилотлар, турист ва меҳмонларнинг "Наврўз" тантаналарига ташрифини "Ўзбектуризм" МК тизим ташкилотлари орқали марказлаштирилган ҳолда ташкил этиш, Сурхондарёга арзонлаштирилган нархларда "Саёҳат поезди"ни ташкил этиш ҳамда туристик дастурларнинг "Шашмақом", "Катта ашула", "Ўлан", "Достончилик", "Бахшичилик", "Лапар", "Танавор", масхарабозлик, дорбозлик, қўғирчоқбозлик, "Кўпкари", турли халқ ўйинлари, ўзбек рақслари сингари номоддий маданий меросимиз дурдоналари билан бойитилишига эришиш.


2011 йил

туристик

мавсуми-

дан

бошлаб


"Ўзбектуризм" МК, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК

Бой маданий меросимизнинг кенг тарғиб этилишига, шу йўл билан уларни сақланиб қолишига замин яратилиши, туристик маҳсулот ва дастурларнинг янада бойиши, хорижий ва маҳаллий туристларнинг мазмунли дам олишига эришилади. Дунё миқёсида қадимий миллий байрамларимизнинг кенг тарғиб этилишига эришилади. Туристик маҳсулот ва дастурларнинг янада бойиши, хорижий ва маҳаллий туристларнинг мазмунли дам олиши таъминланади. Ёшлар Ватанимиз тарихи билан чуқур таништирилади, ёш авлод ҳар томонлама етук ва баркамол вояга етишига кўмаклашиш мақсадида номоддий маданий меросимизнинг намуналаридан баҳраманд этилади.


51.

Номоддий маданий мерос намуналари ҳисобланган миллий ҳунармандчилик моллари, мусиқа чолғулари, анъанавий миллий кийимлар ва шу кабиларни ташриф буюрадиган туристик гуруҳлар орасида кенг тарғиб этиш.


Мунтазам

равишда


"Ўзбектуризм" МК

Миллий ҳунармандчилик моллари кенг тарғиб этилади, шу йўл билан уларнинг сақланиб қолинишига замин яратилади, туристик маҳсулот ва дастурларнинг янада бойишига эришилади.


52.

Ички туризмда, хусусан ўқувчи-талабалар гуруҳлари орасида номоддий маданий мерос намуналарининг кенг тарғиб этилишини кучайтириш.


Мунтазам

равишда


"Ўзбектуризм" МК, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги


Йиллик режа, қўшма буйруқлар. Ёш авлод ҳар томонлама етук ва баркамол вояга етишига эришилади, номоддий маданий меросимизнинг сақланиб қолинишига замин яратилади.


53.

Музейларда номоддий маданий мерос объектларини ўрганиш учун зарур шароитларни яратиш.


Мунтазам

"Ўзбекмузей" жамғармаси

Йиллик режа. Мамлакатимиз аҳолисининг номоддий маданий меросдан баҳраманд бўлишига эришилади, ёш авлоднинг ҳар томонлама етук ва баркамол вояга етишига хизмат қилувчи номоддий маданий меросимизнинг сақланиб қолишига замин яратилади.


54.

Хорижий ва маҳаллий туристларга мўлжаллаб Бухоро ва Тошкент шаҳарларида "Шашмақом" циклидан иборат, Фарғона водийсида "Катта ашула" намуналаридан иборат махсус дастурлар намойиш этилишини йўлга қўйиш.


2010 йил

кузги

туристик

мавсуми-

дан

бошлаб


"Ўзбектуризм" МК қошидаги "Интурист Тошкент" ДУК, "Олтин мерос" халқаро жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Янги мусиқий дастурлар. "Шашмақом"нинг кенг тарғиб этилиши, шу йўл билан унинг сақланиб қолишига замин яратилиши, туристик маҳсулот ва дастурларнинг янада бойиши, хорижий ва маҳаллий туристларнинг мазмунли дам олишига эришилади. Катта ашула намуналарининг кенг тарғиб этилиши, унинг сақланиб қолишига замин яратилиши, хорижий ва маҳаллий туристларнинг мазмунли дам олишига эришилади.


НОМОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОС НАМУНАЛАРИНИ САҚЛАШНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

55.

Маданиятшунослар, санъатшунослар, фольклоршунос, этнограф ва экспертларнинг номоддий маданий меросни ўрганиш бўйича экспедицияларини мунтазам равишда ташкил этиб бориш ва ушбу тадбирларни мақсадли молиялаштириш чораларини кўриш.


2011 2020

йиллар


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси


Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ўзбекистон Фанлар академияси билан келишган ҳолда экспедиция режасини ишлаб чиқади ва навбатдаги йилги харажатлар сметасига киритилишини асослайди. Шу асосда бюджет маблағлари ажратилади.


56.

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфидаги олий таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таҳсил олаётган ёшларни номоддий маданий мерос бўйича материаллар тўплаш ва тарғибот ишларига жалб этиш масаласининг молиялаштирилишини ҳал этиш.


2012

йилдан

бошлаб


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Камолот" ЁИҲ


Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ўзбекистон Фанлар академияси билан келишган ҳолда экспедиция режасини ишлаб чиқади ва навбатдаги йилги харажатлар сметасига киритилишини асослайди. Шу асосда бюджет маблағлари ажратилади.


57.

Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш доирасидаги тадбирларни мақсадли молиялаштиришни ташкил этиш, ҳомийлар ва маданият соҳасида ҳамкорлик қилишга ихтисослашган халқаро ташкилотлар маблағларини жалб қилиш.


Мунтазам


Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги


Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш, ҳужжатлаштириш, мавжуд ҳужжатларни таржима қилиш, шу соҳага ихтисослашган муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида асосланган таклифлар тайёрланиб, белгиланган тартибда тақдим этилади. Ажратиладиган грантлар учун асосли лойиҳалар тақдим этилади.


Изоҳ: мазкур Давлат дастурини молиялаштириш ишлари ушбу мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида ҳамда ҳомийлар ва ижрочи ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 40-41-сон, 345-модда.



























Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск