Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.09.2007 й. 191-сон "Бухоро шаҳрининг тарихий қисмидаги маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.09.2007 й.

N 191



БУХОРО ШАҲРИНИНГ ТАРИХИЙ ҚИСМИДАГИ

МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Бухоро шаҳрининг шаклланган тарихий қисмидаги маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш ва тартибга солиш, тарих, маданият ва меъморчилик ёдгорликларини ҳар томонлама ўрганиш, оммалаштириш ва тарғиб қилиш, ўзбек халқининг бебаҳо миллий қадриятларини келгуси авлодлар учун сақлаб қолиш, Бухоро шаҳрининг тарихий қисми ягона комплекс сифатида тўлақонли фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, Бухоро шаҳрининг тарихий қисмидаги кўчмас маданий мерос объектларини реставрация қилиш илмий асосланган тадқиқотларни, тарихий ҳужжатлар ва архив ҳужжатларидан фойдаланишни, шаҳар муҳитининг тарихий қадриятларини, жамиятнинг замонавий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, тарихий марказни реконструкция қилиш қилиш юзасидан ишлаб чиқилган махсус нормалар ва қоидаларга мувофиқ, Маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Ҳукумат комиссияси билан келишган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

2. Бухоро вилояти ҳокимлиги (Хусенов) Бухоро шаҳрининг бош режасини рўёбга чиқаришда:

Бухоро шаҳрида қурилишларни шаҳарни ривожлантириш юзасидан тасдиқланган бош режа талабларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширсин;

Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида янги қурилишларни тақиқласин;

шаклланган тарихий муҳитни сақлаб қолишни ҳисобга олган ҳолда шаҳарнинг тарихий қисмини мукаммал режалаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилишини таъминласин;

консервация қилиш, таъмирлаш, реставрация қилиш, замонавий фойдаланиш учун мослаштириш, шунингдек улар билан боғлиқ илмий-тадқиқот, лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқириш ишларини ўз ичига олган маданий мерос объектларини сақлаб қолиш чора-тадбирларини кўрсин, бунда "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 29 июлдаги 269-сон қарорига қатъий амал қилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Бухоро шаҳрининг маданий мерос объектларини тадқиқ этиш, консервация қилиш, реставрация қилиш ва замонавий фойдаланиш учун мослаштириш ҳамда 2020 йилгача бўлган даврда амалга ошириш давлат дастурини 2008 йил 1 ноябргача ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. "Давархитектқурилиш" қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда 2008 йил 1 июлгача ШНК 2.07.01-03 "Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли яшаш пунктлари ҳудудларида қурилишни ривожлантиришни режалаштириш" қоидаларининг аҳоли яшаш пунктларини қуришда маданий мерос объектларини муҳофаза қилишга оид қисмига белгиланган тартибда қўшимчалар киритсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Н.М. Ханов ва Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев













































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск