ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.2007 й. 115-сон "Усмон Мусҳафи"ни талаб даражасида сақлашни таъминлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.06.2007 й.

N 115




"УСМОН МУСҲАФИ"НИ ТАЛАБ ДАРАЖАСИДА

САҚЛАШНИ ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ислом оламида улкан аҳамиятга эга бўлган ёдгорлик ҳисобланган Қуръоннинг энг қадимий нусхаларидан бири - "Усмон Мусҳафи"ни ноёб қўлёзма сифатида таъмирлаш ва талаб даражасида сақлаш, бебаҳо маънавий бойлигимизни келажак авлодларга безавол етказишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Усмон Мусҳафи"ни таъмирлаш ва уни талаб даражасида сақлаш масалаларини ташкил этиш бўйича Республика комиссияси иловага* мувофиқ таркибда тузилсин.


2. Республика комиссиясига:

бир ой муддатда мамлакатимиздаги ва хориждаги етакчи мутахассислардан иборат экспертлар гуруҳини тузиш;

экспертлар гуруҳининг иши учун зарур шарт-шароитлар яратиш топширилсин.


3. Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси экспертлар гуруҳи хулосалари асосида "Усмон Мусҳафи"ни таъмирлаш ва сақлаш юзасидан тадбирлар режасини 2007 йил 1 октябрга қадар Республика комиссиясига тақдим этсин.


4. Молия вазирлиги:

тегишли ҳисоб-китоблар асосида хорижий экспертларнинг Тошкентга келиб-кетиш ва ишлаш харажатлари учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан зарур маблағ ажратилишини;

Республика комиссияси тасдиқлаган сарф-харажатлар асосида Маданият ва спорт ишлари вазирлигига зарур маблағ ажратилишини 2008 йил бюджет параметрларига киритилишини назарда тутсин.


5. Таъмирлаш ишларини амалга оширишда ҳомий сифатида қатнашиш истагини билдирган нодавлат ва жамоат ташкилотлари, хорижий ва халқаро тузилмаларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватлансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



*) Илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 23-сон, 240-модда.





































Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск