Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2003 й. 373-сон "Афғонистон Ўтиш Ислом давлатининг Ҳирот шаҳрида Алишер Навоий мақбарасини қуриш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.08.2003 й.

N 373



АФҒОНИСТОН ЎТИШ ИСЛОМ

ДАВЛАТИНИНГ ҲИРОТ ШАҲРИДА

АЛИШЕР НАВОИЙ МАҚБАРАСИНИ

ҚУРИШ ТЎҒРИСИДА


Буюк мутафаккир ва шоир Алишер Навоий хотирасини абадийлаштириш, Афғонистон Ўтиш Ислом Давлатининг Ҳирот шаҳридаги унинг мақбарасини тиклаш ва қуриш, шунингдек унга ёндош ҳудудни ободонлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Афғонистон Ўтиш Ислом Давлатининг Ҳирот шаҳрида Алишер Навоий мақбарасини қуришга доир лойиҳа таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги - мақбарани қуриш бўйича буюртмачи этиб;

"Таъмиршунослик" очиқ акциядорлик жамияти - бош лойиҳалаштирувчи этиб;

Автомобиль йўллари қуриш ва улардан фойдаланиш давлат-акциядорлик компанияси ("Ўзавтойўл" ДАК) - бош пудратчи этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг лойиҳа таклифи асосида мақбара қурилишига доир лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги мақбара қурилишини 2004 йилнинг IV чорагида тугаллаш муддати билан мақбара қурилишига доир лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ва уни қуришни Ўзбекистон Республикасининг 2003-2004 йиллар инвестиция дастурларига киритсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Маданият ишлари вазирлигининг буюртманомасига кўра мақбара қурилиши ва унга ёндош ҳудудни ободонлаштириш билан боғлиқ лойиҳа-қидирув ишларини амалга ошириш учун 2003 йилда зарур маблағлар ажратсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги билан биргаликда мақбара қурилиши ва унга ёндош ҳудудни ободонлаштириш лойиҳа ҳужжатлари;

мақбара қурилиши билан боғлиқ лойиҳалаштириш ва қурилиш ташкилотлари мутахассисларининг Афғонистон Ўтиш Ислом Давлати ҳудудида бўлиши ва ҳаракатланиши, шунингдек қурилиш конструкциялари ва материалларининг ташилиши Афғонистон Ўтиш Ислом Давлати Ҳукумати билан белгиланган тартибда келишилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги Афғонистон Ўтиш Ислом Давлатига борадиган мутахассисларга чиқиш визаларини расмийлаштирсинлар.


8. "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги қурилиш конструкциялари ва материалларини ўз вақтида расмийлаштириш ва мўлжалланган жойга етказиб бериш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ олиб чиқилаётган қурилиш конструкциялари ва материалларини белгиланган тартибда божонада расмийлаштирсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов















































Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск