Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.01.2004 й. 40-сон "Меҳр ва мурувват йили" Дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.01.2004 й.

N 40



“МЕҲР ВА МУРУВВАТ ЙИЛИ”

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда 2004 йилнинг “Меҳр ва мурувват йили” деб эълон қилиниши муносабати билан, жамиятимизда аҳиллик, бағрикенглик, меҳр-оқибат, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, юртдошларимиз, аввало, ёшларимиз онги ва тафаккурида юксак инсоний фазилатларни камол топтириш, аҳолининг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, хусусан, кам таъминланган тоифа ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда давлат ва жамоат ташкилотларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. “Меҳр ва мурувват йили” дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Дастурда белгиланган чора-тадбирлар:

- давлат идоралари ва жамоат тузилмаларининг маблағ ва имкониятларини, корхона ва ташкилотлар, ширкат ва фермер хўжаликлари, тадбиркор ва ишбилармонларнинг ҳомийлик ёрдамларини кам таъминланган оилалар, ногиронлар, боқувчисидан жудо бўлган фуқаролар ва ёлғиз кексаларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун жалб этишга;

- жамият ҳаётининг асосий бўғини бўлган оила тизимини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни, инсон ҳаёти ва манфаатларини ҳимоялаш, муҳофаза қилиш, мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, жумладан, янги иш ўринларини яратиш, аҳолига тиббий, савдо ва коммунал-маиший хизмат кўрсатишни яхшилаш бўйича аниқ режаларни амалга оширишга;

- юртдошларимизни меҳрибонлик ва эзгулик руҳида тарбиялаш, замон талабларига жавоб берадиган қадимий анъана ва қадриятларимизни ҳаётимизга янада чуқурроқ сингдириш, бундай интилиш ва ҳаракатларни оммавий ахборот воситалари, жойлардаги маънавий-маърифий тадбирлар орқали кенг тарғиб қилишга йўналтирилгани маъқуллансин.


2. “Меҳр ва мурувват йили” дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича республика комиссияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар ушбу дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва талаб даражасида бажарилишини таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корпорациялар, компаниялар ва агентликлар, хўжалик бирлашмалари, жамоат ташкилотлари, жамғармалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари:

йилнинг ҳар чорагида, тегишли идоралар ва тузилмаларни жалб этган ҳолда, “Меҳр ва мурувват йили” дастурининг бажарилишини муҳокама қилиб, зарур чора-тадбирлар кўриб борсин;

йилнинг ҳар чораги якунлари бўйича дастур топшириқларининг бажарилиши натижалари тўғрисидаги таҳлилий маълумотни кейинги ойнинг 7-кунигача республика комиссиясига тақдим этсин.


4. Матбуот ва ахборот агентлиги, “Ўзтелерадио” компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига аҳоли ўртасида “Меҳр ва мурувват йили” дастурида назарда тутилган чора-тадбирларнинг моҳияти ва аҳамиятини очиб бериш, уларни амалга ошириш борасида қилинаётган ишларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов







































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск