ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Маънавият ва маърифат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2003 й. 364-сон "Дин соҳасидаги маънавий-маърифий, таълим ишларини ва фаолиятни янада такомиллаштиришда ижтимоий кўмак ва имтиёзлар бериш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.08.2003 й.

N 364




ДИН СОҲАСИДАГИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ,

ТАЪЛИМ ИШЛАРИНИ ВА ФАОЛИЯТНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА ИЖТИМОИЙ КЎМАК

ВА ИМТИЁЗЛАР БЕРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини асраш, халқимиз, айниқса, ёшларимизни диний ақидапарастлик ва экстремизм хатаридан ҳимоя қилиш бўйича мурожаати ва бир қатор жамоат ташкилотларининг таклифларини инобатга олиб, мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, муқаддас динимизни сохталаштиришга уринаётган турли мутаассиб кучларнинг ёвуз ҳаракатлари олдини олишга қаратилган чора-тадбирларнинг ҳаётий аҳамияти ва таъсирчанлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси, мутасадди ва дахлдор жамоат ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган Дин соҳасидаги маънавий-маърифий ва таълим ишларини такомиллаштириш дастури (1-илова) маъқуллансин. Тегишли давлат идоралари ва маҳаллий ҳокимиятлар томонидан Дастурни бажарилишига етарлича кўмак ва ёрдам берилсин.


2. Дастурдаги тадбирларни мувофиқлаштириш ва амалга ошириш мақсадида ташкил этилган Жамоатчилик кенгашининг таркиби 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.

3. Диний ташкилотлардан коммунал хизмат (газ, сув, электр ҳақи ва бошқа хизматлар) учун олинадиган тўловларни ишлаб чиқариш корхонаси даражаси ўрнига жисмоний шахслардан олинадиган миқдорда белгилаш ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мурожаатини қондириш юзасидан 10 кун муддат ичида Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинсин.

Бунинг натижасида ҳосил бўлган ва бошқа хайрия маблағларини мазкур жамғарма ҳисобига ўтказиш, уни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжид-мадрасаларни таъмирлаш, диний таълим муассасаларининг ўқув ва моддий базасини мустаҳкамлаш, уларга замонавий шарт-шароит яратиш, ўқитувчи-мударрис ва имом-хатибларнинг меҳнатини рағбатлантириш ишларига сарфланиши назарда тутилсин.


4. Маданий мерос объекти сифатида давлат рўйхатига олинган диний обидалар (3-илова) белгиланган тартибда жойлардаги Маданий ёдгорликларни сақлаш ва улардан фойдаланиш инспекциялари билан тузилган Фойдаланиш ва муҳофазалаш шартномалари асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфига фойдаланиш учун берилсин ҳамда тўпланадиган хайрия маблағларининг мақсадли ишлатилиши юзасидан назорат ўрнатилсин.


5. Ислом маъҳади ва ўрта махсус ислом билим юртларида жорий этилган таълим стандартлари, ўқув режалари ҳамда талабаларнинг қабул қилинган давлат меъёрларига мувофиқ диний ва дунёвий билимлар олаётганини инобатга олиб, мазкур ўқув юртларининг битирувчиларига бериладиган дипломлар давлат таълим ҳужжати сифатида эътироф этилсин ҳамда ана шу ҳужжат (диплом)ларга эга бўлган шахсларга давлат олий таълим тизимида ўқишни давом эттириш ҳуқуқи берилсин.


6. Матбуот ва ахборот агентлиги (Р.Шоғуломов), “Ўзтелерадио” компанияси (А. Кўчимов), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М. Ҳазратқулов), республика оммавий ахборот воситаларига Дин соҳасидаги маънавий-маърифий ва таълим ишларини такомиллаштириш дастурида белгиланган тадбирларнинг моҳияти ва ижросини ёритиб бориш тавсия этилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси З. Ҳуснидинов ва Бош вазир ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 22 августдаги

364-сон қарорига

1-ИЛОВА



Дин соҳасидаги маънавий-маърифий

ва таълим ишларини такомиллаштириш

ДАСТУРИ

       

N

Тадбирнинг номи


Муддати


Ижрочи


Масъул


1.

Ижтимоий барқарорликни таъминлашда миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги, миллатлар ва динлараро мулоқот маданиятининг ўрни ҳамда аҳамиятини тарғиб қилишга қаратилган диний-маърифий тадбирларнинг ҳаётийлиги ва таъсирчанлигини ошириш


Мунтазам


Дин ишлари бўйича қўмита, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Маҳалла” жамғармаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ш. Миноваров, М. Ҳожиматов, А. Гадойбоев, А. Баҳромов

2.

Диний ходимлар фаолиятининг самарадорлигини кучайтириш мақсадида тегишли малака ошириш курслари тизимини яратиш; бу масалада уларнинг ижтимоий фаоллиги, дунёқараши, моддий таъминотига алоҳида эътибор қаратиш


Мунтазам

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети


Ш. Миноваров, А. Баҳромов, А. Абдуллаев


3.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасалари ўқитувчиларининг диний ва дунёвий билимлари, назарий ва услубий тайёргарлик даражасини аниқлаш, уларни аттестациядан ўтказиш


2003 йил

сентябрь -

октябрь


Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси


Ш. Миноваров, А. Баҳромов


4.

Диний таълим муассасалари ўқитувчиларининг касбий ва педагогик маҳоратини ошириб боришни рағбатлантириш мақсадида “Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” танловини ўтказишни йўлга қўйиш, очиқ дарслар ташкил этиш, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида ўқитувчилар учун малакавий тоифа (категория)лар бериш


Мунтазам

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси


Ш. Миноваров, А. Баҳромов


5.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги таълим муассасаларининг моддий ва ўқув базаси ҳолатини атрофлича ўрганиш, уларда замонавий технологиялардан фойдаланиш, таълим-тарбия ва ўқув жараёнини такомиллаштириш, давр талабига жавоб берадиган шарт-шароитларни вужудга келтириш


2003 йил

сентябрь -

2004 йил

июль


Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари

Ш. Миноваров, А. Баҳромов, Р. Жўраев, С. Ғуломов

6.

Тошкент ислом университетида давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари учун диншунослик фани билан таништириш ва малака ошириш курслари ташкил этиш


Мунтазам

Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети


Ш. Миноваров, А. Абдуллаев


7.

Узлуксиз таълим тизимидаги тарбиячи ва ўқитувчиларнинг диний-маърифий билимларини янада такомиллаштириш мақсадида Тошкент ислом университети, жойлардаги ўқитувчилар малакасини ошириш институтларида доимий курслар ташкил этиш


Мунтазам

Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Тошкент ислом университети


Р. Жўраев, С. Ғуломов, А. Абдуллаев


8.

Ёшлар билан ишлайдиган ташкилотлар фаолларининг дин соҳасидаги билимларини кучайтириш, ақидапарастликнинг жамиятимиз, айниқса, ёшларга хавфини чуқур очиб берувчи тегишли маълумотнома, адабиёт, видеоаудио материаллар билан таъминлаш


Мунтазам

Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети нашриёти ва “Зиё” студияси


Ш. Миноваров, А. Абдуллаев


9.

Узлуксиз таълим тизимида ёшларни динлар тарихи, таълимоти ва моҳияти билан таништириб борувчи фанлар бўйича дарсликлар яратиш ва уларни таълим жараёнига босқичма-босқич жорий этиш


Мунтазам

Тошкент ислом университети нашриёти, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари


А. Абдуллаев, Р. Жўраев, С. Ғуломов


10.

Долзарб диний-маърифий масалалар юзасидан манбаларга асосланган, ҳозирги воқелик билан узвий боғланган “Юз саволга - юз жавоб” рисоласининг ёзма ва электрон вариантларини яратиш ва Тошкент ислом университети жамғармаси орқали бепул тарқатиш


2003 йил

ноябрь


Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети нашриёти


Ш. Миноваров, А. Абдуллаев


11.

Илмий-оммабоп “Ислом” маълумотномаси (справочниги)ни чоп этиш


2003 йил

декабрь


Тошкент ислом университети


А. Абдуллаев


12.

Диний мазмундаги адабиёт, фильмлар, аудио-видео кассеталарни экспертиза қилиш тизимини такомиллаштириш


Мунтазам

Дин ишлари бўйича қўмита


Ш. Миноваров


13.

Масжид ва зиёратгоҳларга тушадиган эҳсон маблағларини мақсадли, аввало, масжид жойлашган маҳаллада яшовчи кам таъминланган, муҳтож оилаларга ёрдам тариқасида ишлатиш тартибини йўлга қўйиш


Мунтазам

Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Маҳалла”, “Нуроний” жамғармалари


А. Баҳромов, А. Гадойбоев, Э. Боқибоев


14.

Муборак Рамазон ва Қурбон ҳайитларининг асл моҳияти ҳақида, улар азалдан юртимизда шоду ҳуррамлик, меҳр-мурувват кунлари бўлиб келгани, уларни муқаддас байрам сифатида ўтказиш ҳақида масжид ва маҳаллада, оммавий ахборот воситаларида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш.

Жойларда ёрдамга муҳтож оилалар, қариялар, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун турли хайрия тадбирларини ташкил этиш


Мунтазам

Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети “Зиё” студияси, “Ўзтелерадио” компанияси, “Маҳалла” ва “Нуроний” жамғармалари, ҳокимликлар


Ш. Миноваров, А. Баҳромов, А. Абдуллаев,

А. Кучимов,

А. Гадойбоев,

Э. Боқибоев


15.

Диний ва оилавий маросимларни ўтказишда йўл қўйилаётган ортиқча дабдабаларни бартараф этиш, исрофгарчиликнинг олдини олиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш


Мунтазам

Жамоат ташкилотлари, “Маҳалла” жамғармаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси


А. Гадойбоев, Ш. Миноваров, А. Баҳромов


16.

Ёшларнинг мамлакатимизда кечаётган ижтимоий, сиёсий, маданий-маърифий жараёнлардаги фаол иштирокини таъминлаш, уларни замонавий ва фойдали машғулотлар билан банд этиш мақсадида тўгараклар, спорт мусобақалари, кўрик-танловлар ўтказиш


Мунтазам

Республика Маънавият тарғибот маркази, “Камолот” ижтимоий ҳаракати, “Маҳалла” жамғармаси, Давлат спорт қўмитаси

М. Ҳожиматов, Б. Убайдуллаев, А. Гадойбоев, К. Юсупов

17.

Вақтинчалик ишсиз ёшларнинг ҳисобини олиш, Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги, маҳаллий ҳокимлик, муассаса, корхоналар томонидан ташкил қилинаётган иш ўринлари билан таъминлаш, тарғибот ишларини олиб бориш


Мунтазам

Меҳнат ва ижтимоий таъминот вазирлиги, “Маҳалла” жамғармаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Камолот” ижтимоий ҳаракати


О. Обидов,

А. Гадойбоев, А. Баҳромов, Б. Убайдуллаев


18.

Мамлакатимиз ва халқаро миқёсда орттирилган тажриба мисолида диний экстремистик ҳаракатларнинг ғаразли ниятларини ёритиб берувчи ўқув фильмлари яратиш, улардан таълим-тарбия жараёнида фойдаланиш


Мунтазам

Тошкент ислом университети “Зиё” студияси, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари


А. Абдуллаев, Р. Жўраев, С. Ғуломов


19.

Диний экстремистик оқимларнинг уйдирмаларига қарши маърифий ислом ғояларини тарғиб этиш мақсадида кичик рисолалар нашр этиш, уларни хайрия жамғармалари ёрдамида бепул тарқатиш, ҳокимиятларнинг мазкур ишларни жонлантиришдаги масъулиятини ошириш


Мунтазам

Тошкент ислом университети нашриёти, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, ҳокимликлар


А. Абдуллаев,

Ш. Миноваров, А. Баҳромов


20.

Қуръон ва унинг тафсирлари, ҳадис тўпламлари, юртимизнинг машҳур алломалари асарларини таржима қилиш, нашр этиш, электрон вариантларини тузиш бўйича ишларни изчил давом эттириш. Шу асосда турли диний-экстремистик гуруҳлар моҳияти, улар фаолиятининг салбий оқибатларини кўрсатиб берувчи, динимизнинг инсонийлик ғояларига зид кирдикорларини фош этувчи кўрсатув, эшиттириш ва нашрлар рукнини ташкил этиш, саҳна асарлари, ҳужжатли ва бадиий фильмлар яратиш


Мунтазам

Тошкент ислом университети нашриёти ва “Зиё” студияси, “Ўзтелерадио” компанияси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, “Ўзбеккино” компанияси, “Ўзбектеатр” бирлашмаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси


А. Абдуллаев, А. Кучимов, А. Орипов, Мурод Муҳаммад Дўст, О. Ризаев, Ш. Миноваров, А. Баҳромов


21.

Болалар учун мўлжалланган кўрсатув ва эшиттиришларда “Алломаларимиз - фахримиз” рукни остида буюк аждодларимизнинг ҳаёт йўллари, ижодий мероси, илм-фан ва жаҳон маданияти тараққиётига қўшган ҳиссасини содда ва таъсирчан усулда ёритиб бориш


Мунтазам

“Ўзтелерадио” компанияси, Тошкент ислом университети “Зиё” студияси, Халқ таълими вазирлиги


А. Кучимов, А. Абдуллаев, Р. Жўраев


22.

Хорижий давлатларнинг дин соҳасидаги сиёсати ва амалиётини ўрганиш, халқаро грантларда олимларимиз иштирокини таъминлаш, халқаро анжуманларда фаол иштирок этиш, диншунос-исломшунос мутахассисларни халқаро ва минтақавий марказларга мақсадли хизмат сафарларига юбориш


Мунтазам

Ўзбекистон Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети, Ўзбекистон мусулмонлари идораси


Б. Йўлдошев, С. Сафоев, Ш. Миноваров, А. Абдуллаев, А. Баҳромов


23.

Ўзбекистонда виждон эркинлиги борасида олиб борилаётган сиёсатнинг илмий таҳлилига бағишланган тадқиқотларни рағбатлантириш


Мунтазам

Ўзбекистон Фанлар академияси, Тошкент ислом университети


Б. Йўлдошев, А. Абдуллаев


24.

Дин ҳақидаги маълумотлар (асосий эътиборни Ўзбекистонга қаратган ҳолда) захирасини тузиш ва интернет тизими орқали турли тилларда тарқатиш


Мунтазам

Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети


Ш. Миноваров, А. Абдуллаев


25.

Республикада қарор топган толерантлик муҳитини кўрсатиш, эътиқод эркинлиги соҳасида Ўзбекистон олиб бораётган сиёсатни тарғиб қилиш мақсадида “Диний бағрикенглик - барқарорлик ва тараққиёт омили” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказиш


2003 йил

IV чорак

ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети, Ўзбекистон мусулмонлари идораси


Ш. Миноваров, А. Абдуллаев, А. Баҳромов


26.

Турли хорижий оммавий ахборот воситалари (жумладан, интернет тизими) орқали тарқатилаётган хабарларни мунтазам кузатиб бориш, таҳлил қилиш, зарур ҳолларда Ўзбекистондаги хорижий ваколатхоналар, чет элдаги элчихоналаримиз орқали раддиялар бериш


Мунтазам

Ташқи ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, Тошкент ислом университети


С. Сафоев,

Ш. Миноваров, А. Абдуллаев,


27.

Жазони ижро этиш муассасаларидаги кутубхоналарни диний-маърифий адабиётлар билан мунтазам таъминлаш


Мунтазам

Ички ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита


Р. Қодиров, Ш. Миноваров


28.

Диншунос-исломшунос, психолог олимлар, имом-хатиблар, маҳалла оқсоқолларининг маҳкум этилганлар ва уларнинг оила аъзолари билан учрашувларини ташкил этиш. Бу тоифа фуқароларимизни жамиятдан ажратиб қўймаслик, уларга ёрдам бериш, тушунтириш ишлари олиб бориш

Мунтазам

Дин ишлари бўйича қўмита, “Маҳалла” жамғармаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Хотин-қизлар қўмитаси, ҳокимликлар, Ички ишлар вазирлиги

Ш. Миноваров, А. Гадойбоев, М. Ҳожиматов, А. Баҳромов, Д. Ғуломова, Р. Қодиров

29.

Ёшларда миллатлар ва динлараро муомала маданияти, умуминсоний қадриятларга ҳурматни шакллантириб бориш мақсадида доимий равишда учрашув ва суҳбатлар ўтказиш

Мунтазам

Республика Маънавият тарғибот маркази, “Камолот” ижтимоий ҳаракати, “Маҳалла” жамғармаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси

М. Ҳожиматов, Б. Убайдуллаев. А. Гадойбоев, А. Баҳромов

30.

Аҳолининг турли қатламлари, айниқса ёшлар ўртасида, мунтазам равишда диннинг жамият ҳаётидаги ўрни, диний саводхонлик мавзуларида социологик тадқиқотлар ва сўровлар ўтказишни йўлга қўйиш


Мунтазам

“Ижтимоий фикр” маркази

Р. Убайдуллаева

31.

Авф туфайли эркинликка чиққан фуқаролар ва жазони ижро этиш муассасаларидаги маҳкумлар, турли оқимларга кириб қолган ёшлар орасида психологик ва социологик тадқиқотлар ўтказиш, таҳлилий хулосалар асосида зарур чора-тадбирлар белгилаш


Мунтазам

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, исломшунос, психолог ва социолог олимлардан тузилган махсус гуруҳ


Р. Қодиров, Ш. Миноваров, А. Абдуллаев






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 22 августдаги

364-сон қарорига

2-ИЛОВА



Дин соҳасидаги маънавий-маърифий ва таълим ишларини

такомиллаштириш бўйича Жамоатчилик кенгаши

ТАРКИБИ

1.

Миноваров Ш.

-

Дин ишлари қўмитаси раиси, Кенгаш раиси

2.

Баҳромов А.

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий


3.

Ҳуснидинов З.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида)


4.

Нуриддинов Ж.

-

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг таълим бўлими мудири, мувофиқлаштирувчи котиб


5.

Абдуллаев А.

-

Тошкент ислом университети проректори


6.

Абдураҳмонов М.

-

Молия вазирининг ўринбосари


7.

Ҳожиматов М.

-

Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари

8.

Аҳлиддинов Р.

-

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари


9.

Жўзжоний А.

-

Тошкент ислом университетининг кафедра мудири


10.

Иброҳимов Н.

-

Тошкент давлат шарқшунослик институти ректори


11.

Исломов З.

-

Тошкент ислом университетининг Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази директори


12.

Комилов Н.

-

Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг кафедра мудири


13.

Мансуров А.

-

Тошкент ислом университети проректори


14.

Маҳмудов Н.

-

“Ўзтелерадио” компанияси раисининг биринчи ўринбосари


15.

Турсунов А.

-

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби


16.

Убайдуллаев Б.

-

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгашининг раиси


17.

Ҳасанов С.

-

Республика “Маҳалла” жамғармаси раисининг ўринбосари


18.

Ҳусанов Ж.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари


Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Тўлаганов мазкур кенгашда мунтазам қатнашади ҳамда унинг вазифаларини амалга оширишда фаол иштирок этади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 22 августдаги

364-сон қарорига

3-ИЛОВА



Маданий ёдгорликларни сақлаш ва улардан фойдаланиш

инспекциялари билан тузилган “Фойдаланиш ва муҳофазалаш

шартномалари” асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси

тасарруфига фойдаланиш учун берилаётган зиёратгоҳлар

N


Зиёратгоҳ номи


Манзили


1.

“Имом Бухорий” мажмуаси


Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Хўжа Исмоил қишлоғи


2.

Ҳаким Термизий” зиёратгоҳи


Сурхондарё вилояти, Термиз тумани, Кўҳна Термиз қишлоғи


3.

“Абу Исо Термизий” мақбараси


Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани, У.Туропов жамоа хўжалиги


4.

“Имом Мотуридий” зиёратгоҳи


Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, Чокардиза қабристони


5.

“Шоҳи Зинда” мажмуаси


Самарқанд вилояти, Сиёб тумани, Усто Умар Жўрақулов кўчаси


6.

“Соҳиби Ҳидоя шаҳристони” зиёратгоҳи


Фарғона вилояти,штон тумани, Чин нигорон маҳалласи


7.

Қосим Шайх” мажмуаси


Навоий вилояти, Кармана тумани, Кармана кўчаси


8.

“Чил устун” ва “Кўк гумбаз” масжидлари


Навоий вилояти, Нурота шаҳри


9.

“Хўжа Жарроҳ” зиёратгоҳи


Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Худойзод маҳалласи


10.

“Дорус-Сиёдат” меъморий мажмуаси


Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри


11.

“Шайх Хованди Тоҳур” мажмуаси


Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Шайхонтоҳур тор кўчаси


12.

“Такия ота” зиёратгоҳи


Сурхондарё вилояти, Қизириқ тумани, Такия-ота маҳалласи


13.

“Сўфи Оллоёр” зиёратгоҳи


Сурхондарё вилояти, Олтинсой тумани, Катта Вахшивор қишлоғи


14.

“Зангиота” мажмуаси


Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Зангиота қишлоғи


15.

“Паҳлавон Маҳмуд” зиёратгоҳи


Хоразм вилояти, Хива шаҳри, Ичон қалъа мажмуаси


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 15-16-сон, 135-модда.




































Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск