Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.10.1998 й. ПФ-2100-сон Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.10.1998 й.

N ПФ-2100



Кейинги вақтларда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирларни ўтказишда мамлакатимизнинг кўп жойларида шуҳратпарастлик, дабдабабозлик, исрофгарчиликка йўл қўйиш, эл-юрт одатлари ва анъаналарини менсимаслик, ўзини кўз-кўз қилиш, атрофда яшаётган одамларнинг ҳол-аҳволини инобатга олмаслик каби эскидан қолган асоратларга йўл қўйилмоқда.

Бундай хунук одатларга берилган давлат хизматидаги баъзи ўзини йўқотган, лавозимини суиистеъмол қилаётган раҳбарлар, оёғи ердан узилган, манманликка берилиб кетган ҳавойи мансабдорларнинг номақбул ҳаракатлари маҳаллаларда, истиқомат жойларида соғлом муҳит бузилишига сабаб бўлмоқда, оддий одамларнинг нафсониятларига тегмоқда, уларни адолатга, умуман давлат ҳокимиятига ишончига зиён етказмоқда.

Ўтганларнинг хотирасига бағишланган маъракаларни ҳам ўтакетган дабдабали равишда ўтказишлар ота-боболаримиздан қолган миллий расм-русумларимизга путур етказиш, муқаддас анъаналаримизни обрўсизлантиришга олиб келмоқда.

Мазкур интилишларнинг носоғлом мусобақага айланиб кетиш ҳоллари дабдабали тўй-ҳашамларни ўтказишга қурби етмаган ор-номусли кишиларни оғир аҳволга туширмоқда.

Энг ачинарли томони шуки, бундай сохта хўжакўрсинлик одатлари ёшларимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатмоқда, кенг жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Улар бу каби номақбул анъаналар ва одатларга айланиб бораётган ҳолатларга чек қўйиш ҳақидаги талабларини билдирмоқдалар. Ўзларининг эҳтиёжларидан ортиқ маблағларини халқимизнинг азалий одатларига амал қилиб, хайр-эҳсон, меҳр-мурувват кўрсатиш, муҳтожларга, бева-бечораларга ёрдам бериш, турар жойларини обод қилиш, йўллар, кўприклар қуриш, ишлаб чиқаришга сарф қилиш - шундай олийжаноб саъй-ҳаракатлар орқали эл-юрт олдида ўзларига ҳақиқий обрў орттириш юзасидан тажлифлар ва маслаҳатлар бермоқдалар.

Юқоридагиларни назарда тутиб:


1. Республика "Маҳалла" хайрия жамғармасига;

а) Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, маҳаллий ҳокимликлар, тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда халқимиз табиатига ёт бундай хунук ҳолатларга зарба бериш, олдини олиш, чек қўйиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш тавсия этилсин;

б) муқаддас динимиз, қадриятларимиз, урф-одатларимиз ва анъаналаримизнинг ҳақиқий моҳиятини ҳаётий, таъсирчан мисоллар асосида кенг халқ оммасига мунтазам етказиш қатъий йўлга қўйилсин;

в) Жамоатчилик кенгашлари билан ҳамкорликда замон талабларига мос, халқимизнинг қарашларига мувофиқ келадиган янги, намунавий анъаналарни ташкил қилиш ва жорий этиш топширилсин.


2. Оммавий ахборот воситалари мазкур Фармонда кўтарилган масалаларнинг асл моҳиятини, намунавий анъаналарни кенг тарғиб қилсин, миллий қадриятларимизга зид, тараққиётимизга тўсқинлик қилаётган иллатларга қарши жамоатчилик фикрини шакллантиришга алоҳида эътибор берсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси давлат ташкилотлари, маъмурий-ҳуқуқий идоралар ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари, мансабдор шахслар томонидан юқорида кўрсатилган номаъқулчиликларга йўл қўйилган ҳолатларни амалдаги қонунчилик асосида чуқур ўрганиб, тегишли хулосалар чиқарсин ва зарур чоралар кўрсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                             И. Каримов





































Время: 0.0122
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск