Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Маданият ва спорт ишлари вазирининг 22.09.2005 й. 880-сон "Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларидан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.10.2005 й. 1286-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.10.2005 й.

N 1286-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ

ВАЗИРИНИНГ

22.09.2005 й.

N 880


БУЙРУҒИ



Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт

иншоотларидан фойдаланиш қоидаларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2005 йил 13 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 сентябрдаги 455-сонли "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитасининг тугатилиши муносабати билан БУЮРАМАН:


1. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларидан фойдаланиш қоидаларига (рўйхат рақами 1286, 2003 йил 28 ноябрь) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтганидан сўнг кучга киради.



Маданият ва спорт ишлари вазири                                 А. Азизхўжаев






Буйруққа

ИЛОВА



Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт

иншоотларидан фойдаланиш қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддимадаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 майдаги 185-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси тўғрисида"ги низомга" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 апрелдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисида"ги Низомга" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншооти белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан бериладиган спорт иншооти паспорти ва сертификатига эга бўлиши лозим".


3. 5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Спорт иншоотларидан фойдаланиш тартибини ва уларнинг тоифаларини ва меъёрларини кўрсатиб берувчи ҳужжатлар спорт иншоотининг паспорти ва сертификати ҳисобланади".


4. 6-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4-тоифадаги спорт иншооти - спорт иншоотининг асосий кўрсаткичлари, ўлчам ва жиҳозланганлиги аҳолини жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва ўқув-спорт машғулотлари ўтказилишини таъминлаб беради. 4-тоифадаги иншоотлар улардан мақсадли ва унумли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида икки гуруҳга бўлинади: спорт ва ўқув-машқ иншоотларига ҳамда жисмоний-тарбия ва соғломлаштириш иншоотларига".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 40-сон, 308-модда.


























Время: 0.0422
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск